6-жадвал.
Кросс-функсионал ва интакт жамоалар
Таснифлаш меъзони
|
Кросс-функсионал
|
Интакт
|
Таркибига кўра
|
Турли ходимлар, касблар ва бўлинмаларнинг вакилларидан иборат жамоа командаси шаклланади
|
Жамоа командаси битта бўлинманинг ходимларидан ташкил топади
|
Мақсадларига кўра
|
Битта масалага еътиборни қаратиш
|
Иш (жараён)ларнинг маълум бир участкаси доирасида бир нечта масала устида иш олиб бориш
|
Фаолиятни баҳолаш
|
Мақсадларга еришиш
|
Асосий ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш
|
Шунингдек тадқиқотчилар томонидан ишчи гуруҳлардан псевдо жамоалар, потенсиал жамоалар орқали реал ва юқори самарали жамоа командасига айланишининг синергетик самарасини белгилаб берувчи жамоалар жипслиги ва фаоллигининг бир неча даражаси фарқланади.
Ишчи гуруҳ-бу синергетик самарага зарурати бўлмаган ёки жамоа командаси сифатида шаклланиш борасида имконияти мавжуд бўлмаган гуруҳдир. Жамоа аъзолари ахборот ва тажриба алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Бу ҳолатда ягона мақсад ва ўзаро жавобгарлик бўлмайди.
Псевдо жамоа-бу ўзини жамоа командаси деб аташи мумкин бўлган гуруҳ бўлсада, амалда унинг аъзолари ҳамкорликда фаолият юритишни исташмайди ёҳуд биргаликда фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошира олмайдилар. Бу ўринда салбий синергия устун бўлади, яъни яхлит тарздаги натижа якка ҳолда фаолият кўрсатувчи қисмлар натижасидан кичик бўлади.
Потенсиал жамоа-бу биргаликдаги меҳнат самарадорлигини оширишга интилувчи гуруҳ ҳисобланади, бироқ уларда умумий натижага жавобгарлик ҳисси етишмайди, умумий мақсадларни кўпинча англаб етмайдилар, жамоавий интизомга қатъий буйсунмайдилар.
Реал жамоакомандаси-бу коллективдаги инсонлар компетентлик борасида бир-бирларини тўлдирувчи, жамоа мақсадлари ва жавобгарлигини тўлиғича қабул қилувчи потенсиал ва юқори самарали жамоа командалари ўртасидаги гуруҳли фаолликнинг оралиқ ҳолати ҳисобланади, аммо бу ўринда синергия самараси тўлиғича намоён бўлмайди.
Юқори самарали жамоакомандаси-бу аъзолари жавобгарликнинг юқори даражасини ўз зиммасига олган ва қўйилган мақсадларга еришиш борасида ўзаро жавобгарликни тўлиғича ҳис қилган реал жамоа командасидир. Бу ўринда синергия самараси намоён бўлади, айнан мана шу самара туфайли жамоа атрофдагиларнинг кутилишларидан ҳам яхшироқ бўлган натижаларга еришади.
Юқорида санаб ўтилган таснифлашлар билан бир қаторда тадқиқотчилар томонидан бошқарув ва лойиҳалаштирувчи жамоалар, долзарб муаммоларни ҳал етиш учун ташкил етилган жамоалар, автоном, лойиҳа, тезкор, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, сифатни яхшилашга йўналтирилган жамоалар, менежерлик жамоалари, мустақил ижодий гуруҳлар ва шу кабилар ажратиб кўрсатилади. Жамоаларни таснифлаш борасидаги бундай хилма-хиллик жамоанинг тавсифлари ва хусусиятларини турлича талқин қилинишига олиб келади. А.Карякин жамоаларни типларга ажратиш жараёнларини тартибга солиш борасида қуйидаги меъзонларга таяниб иш кўришни тавсия қилади:
Ташкилотнинг жамоа командасига кирувчи ходимларининг тоифаси;
Жамоа томонидан амалга оширилувчи мақсад ва вазифалар;
Жамоанинг фаолият кўрсатиш давомийлиги;
Жамоани бошқариш тавсифи;
Жамоада ишни ташкил етиш борасидаги муносабатлар шакли;
Жамоанинг мақсадга еришиш усуллари.
Тадқиқотчилар жамоа амалда жамоаларнинг турли типига мансуб бўлган хусусиятларни ўзида мужассам етиши мумкинлигини, тўлиғича шаклланган меъзонлар еса жамоани саводли тарзда лойиҳалаштиришга имкон беришини таъкидлайдилар.
Шундай қилиб, мазкур бўлимда жамоаларнинг бир нечта типлари ( интеллектуал ва ишлаб чиқариш жамоалари, интакт ва кроссфунксионал жамоалар ва бошқалар) таҳлил етилди, зеро улар тўғрисида тушунчага ега бўлиш инновацион лойиҳа командасидаги динамик жараёнларни атрофлича англаб етиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |