I. Медицинские (врачебные) специальности Шифр и направления образования: 5510100 - Лечебное дело; 5111000 - Профессиональное образование (медико-педагогическое дело)
1.05.
Кардиология
(5А510105)
1.05.01.
Интервенционная кардиология (ангиокардио-графия и интервенционные вмешательства)
Изоҳлар: 1. Қўшимча тайёргарликни талаб қиладиган мутахассисликни ихтисосликка мос келадиган асосий мутахассислиги бўлган шахслар (кўрсатилган кодларга мувофиқ) олиши мумкин. Қайта тайёрлашнинг ушбу ва бошқа шартлари (тиббиёт институтини тамомлаганлик ҳақидаги диплом негизида бир қатор мутахассисликлар бўйича бирламчи ихтисослашув, жумладан тор мутахассисликлар учун ихтисосликдан ташқари мутахассисликлар, ўқиш муддатлари ва жойи, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармасининг йўлланмаси зарурлиги ва б.) шу жумладан малака ошириш шартлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида буйруғи билан тартибга солинади.
2. * - “Даволаш иши¸”тиббий-педагогика иши” ёки “педиатрик иш” йўналишлари бўйича таълимни тугатган шахслар олиши мумкин бўлган асосий мутахассислик; даволаш, тиббий-педагогик ёки педиатрик иш негизида ихтисослашувга мос келадиган асосий мутахассисликка эга бўлган шахслар олиши мумкин бўлган қўшимча мутахассислик. «1.10. – патологик анатомия» мутахассислигини олишга базавий «3.01. – тиббий-профилактика иши» маълумотига эга шахслар ҳам қўйилади;
3. ** - базавий олий тиббий маълумотга эга шахслар олиши мумкин бўлган мутахассислик (фармация ва “олий ҳамширалик иши”га тегишли йўналишлар бундан мустасно);
4. «Клиник радиология» мутахассислиги илгари “тиббий радиология” деб аталган; “болалар стоматологияси” мутахассислиги «болалар терапевтик стоматологияси» (асосий мутахассислик) ва «болалар хирургик (орал) стоматологияси)» (“хирургик стоматология (орал)”га қўшимча)га ажратилган, бу ихтисосликдаги лавозимни эгаллашда ҳам, малака тоифасини беришда ҳам ҳисобга олинади;
5. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари шифрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 18 июлдаги 302-сонли буйруғи билан тасдиқланган Таълим йўналишлари ва олий таълим мутахассисликлари классификаторидан олинган (Ўзбекистон давлат стандартининг рўйхатга олиш коди – O’DSt 1007 : 2011);
6. Соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари ва уни ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари билан мазкур номенклатуранинг асосий ва қўшимча мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши мумкин.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил