170-сонли буйруги O‘zbekiston respublikasi sog‘liqni saqlash vazirligining buyru g‘ I



Download 118,44 Kb.
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi118,44 Kb.
#204809
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

04 октября 2012
170-сонли буйруги
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG‘LIQNI SAQLASH VAZIRLIGINING
B U Y R U G‘ I
2012 йил « 12 » июн № 170
Тошкент ш.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил
12 июндаги 170-сонли буйруғига
1-илова
Тиббий (шифокорлик) ва фармацевтик мутахассислар номенклатураси
Кириш.
Тиббий (шифокорлик) ва фармацевтик мутахассисликлар номенклатураси (кейинги ўринларда – мутахассисликлар номенклатураси) олий тиббий (врачлик ёки фармацевтик) маълумотга эга кадрларни олинган маълумотга мувофиқ тайёрлаш мутахассисликлари тизимлаштирилган рўйхати.
Тиббий мутахассислик – олий таълим муассасаси битирувчисининг муайян мутахассислик бўйича 5та босқич (бакалавриат), 5А (магистратура) таълим дастурлари, олий ўқув юртидан кейинги таълим (стажёр-тадқиқотчилар ва катта илмий ходимлар – изланувчилар), кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими (клиник ординатура, интернатура, ихтисослашув, малака ошириш) бўйича орттирган билимлари, кўникмалари ва маҳоратлари йиғиндиси бўлиб, касбий фаолиятнинг олинган маълумот даражасига мувофиқ олиб борилишини таъминлайди.
Мутахассисликлар номенклатураси:
- амалий соғлиқни сақлаш тузилмаси ва эҳтиёжларидан;
- замонавий тиббиётнинг ривожланиш тенденцияларидан;
- врачлик мутахассисликларини дифференциациялашнинг халқаро тажрибасидан;
- Ўзбекистон Республикаси олий таълими бакалаврият йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг Классификаторга мувофиқлиги тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Мазкур мутахассисликлар номенклатурасининг меъёрий базаси Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ҳақида”ги Қонунлари, “Кадрларни тайёрлаш бўйича миллий дастур”, Ўзбекистон Республдикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 августдаги 181-сонли “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари класстфикаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларидир.
Юқори технологик тиббиётнинг ривожланиши ва жорий этилиши, 2011 йилда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификаторининг қайта кўриб чиқилиши муносабати билан, ихтисослашув ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича тўпланган тажрибага таянган ҳолда, мазкур номенклатурада илгари тасдиқланган мутахассисликлар номенклатурасига (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 17 апрелдаги 160-сонли буйруғи) ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Номенклатурада врачлик ва фармацевтик мутахассисликлар асосий ва қўшимча мутахассисликларга бўлинган. Асосий мутахассисликларнинг бакалавриатда (базавий таълим), магистратурада, клиник ординатурада, интернатурада, олий ўқув юртидан кейинги таълимда (институтлар, стажёр-тадқиқотчилар ва катта илмий ходимлар – изланувчилар) ёки кадрларни қайта тайёрлаш тизимидаги бирламчи ихтисослашув курсларида олиниши назарда тутилган. Қўшимча мутахассислик мавжуд асосий мутахассислик негизида қўшимча ихтисослашув курсларида олинади. Айрим қўшимча мутахассисликлар (оилавий тиббиёт, болалар ва ўсмирлар гинекологияси, тиббий психология ва ҳ.к., фармацевтик йўналишлар мутахассисликлари) магистратурада ҳам, кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ҳам олиниши мумкин.
Ҳар бир мутахассислик ўз кодига эга – асосий мутахассисликлар учун уч хонали (1.01.; 2.01. ва ҳ.к.) ва қўшимча мутахассисликлар учун беш хонали (1.01.02.; 2.02.04. ва ҳ.к.). Кодлар ички идоравий фойдаланишга мўлжалланган ҳамда мутахассисларни лавозимга қабул қилишда ҳамда унинг олинган маълумотга мувофиқлигини аниқлашда мазкур номенклатура билан боғлиқ бошқа Соғлиқни сақлаш вазирлиги меъёрий ҳужжатларидаги мутахассисликларни расшифровка қилиш учун калит бўлиб хизмат қилади (2-илова).
Барча 5та босқич (бакалавриат), 5А (магистратура), малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимлари (клиник ординатура, ихтисослашув ва малака ошириш курслари) ўқув дастурлари тасдиқланган мутахассислар малака тавсифлари ва уларнинг лавозим йўриқномаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Шифокор тегишли таълим йўналиши бўйича тор ихтисослашув ҳуқуқига эга. масалан, даволаш, тиббий педагогика ва педиатрия факультетлари битирувчилари юлдузча билан белгиланган (изоҳларга қаранг) бир қатор мутахассисликлар (гематология, офтальмология, эндокринология ва б.) бўйича тегишли маълумот олиши мумкин. Шу билан бирга, педиатрлар акушерлик-гинекология, терапия, кардиология, хирургия ва ҳ.к. бўйича асосий мутахассисликни магистратура ёки клиник ординатура орқали олиш ҳуқуқига эга эмас. Бир қатор ишлаб чиқариш вазиятларида уларга тегишли маълумотни кадрларни қайта тайёрлаш тизимида олишга рухсат берилади ва уларга амбулатор-поликлиникаларда ва бошқа муассасаларда ишлаш ҳуқуқи кўрсатилган ихтисослашув сертификати берилади.
“Тор клиник ихтисослашув” тушунчаси врачлик касбий фаолиятини бемор билан бевосита таъсирлашув орқали амалга ошириш ва даволаш-ташхисот жараёнида беморлар соғлиғига таъсир кўрсатадиган мустақил қарорларни қабул қилишни назарда тутади. Лаборатор, функционал, патоморфологик ва б. ташхисот, суд тиббиёти, санэпидназорат хизмати, стоматология (жағ-юз жарроҳлигидан ташқари) ва бир қатор бошқалар билан боғлиқ мутахассисликлар тор (тиббий) мутахассисликлар ҳисобланади. Мутухассисликларнинг бундай тақсимланиши уларнинг турдошлигини, у ёки бу мутахассисликни олиш тартибини белгилайди, олинган маълумотнинг эгаллаган лавозимга мувофиқлигини аниқлаш учун лавозимлар номенклатурасида фойдаланилади.
Олинган таълим йўналишига, мавжуд асосий врачлик мутахассислигига, ўзлаштирилиши керак бўлган билимлар ва кўникмалар ҳажмига мувофиқ малака ошириш, бирламчи ва қўшимча ихтисослашув курсларига қабул қилиш тартиби ва уларда ўқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида буйруғи билан тартибга солинади.
Олинган тиббий маълумот даражаси ҳақидаги ҳужжатлар, жумладан илмий унвон даволаш-профилактика муассасаларида (амбулатор-поликлиникалар ва стационарлар), тиббий таълим ва илмий муассасаларда тегишли вакант лавозимларни эгаллаш (мазкур буйруқнинг 2-иловаси), шунингдек мутахассислик бўйича малака тоифасини олишга даъвогар бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, айрим мутахассисликлар (биопсияли диагностика, оператив-диагностик лапароскопия ва ҳ.к.) аналогик лавозимларга эга эмас, аммо мутахассисга у ёки бу юқори технологик даволаш ва ташхисот усулини қўллаш ҳуқуқига эга бўлиш (масалан, «экстракорпорал детоксикация» мутахассислиги бўйича ўқиганлик ҳақидаги сертификат билангина токсиколог гемосорбцияни, кардиолог ёки гематолог – плазмоферезни олиб бориши мумкин ва ҳ.к.), бошқалар – малака оширишнинг чуқурлаштирилган курсларини ташкил қилиш (нейрофизиология, нейроофтальмология) имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, мутахассисликларнинг дифференциацияланган номенклатураси 2006 йилда жорий этилган эди (ЎзР ССВнинг 2006 йил 17 апрелдаги 160-сонли буйруғи). Кадрларни қайта тайёрлаш тизимидаги ихтисослашув тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йид 18 декабрдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар Тиббиёт ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби ҳақидаги низомга асос солди ва кўплаб шифокорлар манфаатларига дахлдор бўлди. Улар мутахассислик лавозимларида 15-20 йиллаб ва ундан ортиқ ишлаб, илгари олий ёки биринчи малака тоифасига эга бўлгани ва худди шу лавозимда ишлаш ҳуқуқини сақлаб қолгани ҳолда, тегишли ихтисослашув ҳақидаги ҳужжатларсиз малака тоифасини олишга даъво қила олмасдилар. Мутахассисликлар ва лавозимлар номенклатурасини такомиллаштириш ушбу муаммоларни ҳам ҳал қилишга қаратилган.
Мутахассисликлар номенклатураси тиббий статистика маълумотлари билан ишлаш (жумладан автоматлаштирилган тарзда), соғлиқни сақлашнинг у ёки бу мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш, тармоқнинг кадрлар салоҳиятини аниқлаш жараёнида қўллаш учун ҳам мўлжалланган.
Мутахассисликлар номенклатурасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассислар малака тавсифларини ва уларнинг лавозим йўриқномаларини тегишлича тасдиқлаган ҳолдаги алоҳида буйруқлари билан киритилади.

Download 118,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish