170-сонли буйруги O‘zbekiston respublikasi sog‘liqni saqlash vazirligining buyru g‘ I



Download 118,44 Kb.
bet3/13
Sana24.02.2022
Hajmi118,44 Kb.
#204809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
12 июндаги 170-сонли буйруғига
2-илова
Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тегишли тиббий маълумот даражасига эга шахслар эгаллаши мумкин бўлган врачлик лавозимлари номенклатураси
Лавозимлар номенклатурасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома.
Мазкур номенклатура соғлиқни сақлашнинг даволаш-профилактика муассасаларидаги врачлик лавозимлари рўйхатини ҳамда вакант лавозимларнинг олий тиббий врачлик маълумотига эга шахслар томонидан эгалланиши тартибини белгилайди.
Иш берувчи мутахассисларни даволаш-профилактика муассасалари ёки илмий муассасаларга раҳбар ёки шифокорлик/фармацевтик лавозимларга ишга қабул қилишда мажбурий тартибда олинган маълумот даражасига (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар) мувофиқликни назарда тутувчи малака талабларидан келиб чиқиши шарт.
Жадвалларда лавозим номлари рўпарасида тегишли лавозимларни эгаллаш учун тегишли ҳужжатлар талаб этиладиган ҳам асосий, ҳам қўшимча мутахассисликлар кодлари ва номлари кўрсатилган. Масалан, “шошилинч кардиология шифокори” лавозимини эгаллаш учун кардиолог учун ҳам, мутахассисларнинг охирги устунида кўрсатилган бошқа мутахассислар учун ҳам бирламчи ихтисослашув (БИ) мажбурийдир. Шу билан бир вақтда, “УЗД шифокори” лавозимини эгаллаш учун магистратурада ёки клиник ординатурада олинган «Клиник радиология» мутахассислиги бўлганда, бирламчи ихтисослашув бўйича сертификат талаб этилмайди ҳамда устунга чизиқча тортилади, аммо БИ бошқа мутахассисликлар шифокорлари учун талаб этилади. Қўшимча шартлар изоҳлар кўчирмаларида баён қилинган.
Келтирилган талаблар асосий ходимларга ҳам, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам тегишли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида низом”нинг 39-бандида кўрсатилганидек, қўшимча ихтисослаштириш муваффақиятли якунланган тақдирда:
- фақат базавий олий маълумотга эга бўлган шахслар учун – соғлиқни сақлашнинг амбулатор бўғинларида бўш лавозимни эгаллаш ҳуқуқини берадиган;
- магистратура, клиник ординатура ёки интернатурани тугатган шахслар учун - соғлиқни сақлашнинг ҳам амбулатор, ҳам стационар бўғинларида тегишли мутахассиснинг бўш лавозимни эгаллаш ҳуқуқини берадиган белгиланган намунадаги сертификат берилади (II-в бўлим изоҳларига қаранг, 4 ва 5-бандлар).
Ноихтисосли тор врачлик мутахассислиги бўлганда асосий ёки қўшимча мутахассисликни ихтисослаштириш орқали олиш меъёрий ҳужжатларда назарда тутилмаган ҳолларда (ихтисослашувсиз лавозимда катта иш стажи, кадрлар йўқлиги муносабати билан кадрларни қайта тайёрлашга ишлаб чиқариш зарурати, юқори технологик асбоб-ускуналарнинг келтирилиши ва б.) ихтисослаштириш курсларида ўқитиш масаласи ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳал этилади. Бундай вазиятларда иш берувчи, мутахассисни ишга қабул қилишда ҳамда лавозимнинг олинган маълумот даражасига мослигини аниқлашда, тегишли ихтисослаштириш сертификати мавжудлигидан келиб чиқади.
Малакани мавзули ошириш сертификати (гувоҳномаси) (масалан, акушерлик-гинекологиядаги УЗД) тегишли ноихтисосли мутахассислик бўйича лавозимни эгаллаш ҳуқуқини бермайди, аммо шифокорга ўз касбий фаолиятида сертификатда кўрсатилган диагностика ва даволаш усулидан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Тиббиёт фанлари номзоди ёки доктори илмий унвонига эга шахслар, юқори малакали кадрлар сифатида, олинган ОАК мутахассислиги шифрига мувофиқ, профил лавозимни эгаллашга ёки ихтисослаштириш курсларидан ўтмасдан малака тоифасининг берилишига даъво қилишлари мумкин. Бунда малака тоифасини олиш учун институтларда стажёр-тадқиқотчи изланувчилар (аспирантура) ва катта илмий ходимлар –изланувчилар (докторантура)нинг ўқиш муддати тегишли мутахассислик бўйича иш стажига киритилади.
Мазкур номенклатура, йўриқнома ва унга изоҳлардан келиб чиқиб, эгаллаган лавозимнинг олинган маълумот ҳақидаги ҳужжатларга мувофиқлигини назарда тутувчи мутахассислик бўйича малака тоифасини бериш тартиби, асосий, қўшимча ва турдош мутахассисликлар бўйича иш стажини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш шартлари, малака тоифасини беришнинг бошқа алоҳида шартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари билан тартибга солинади.
Врачлик лавозимларини фақат олий тиббий врачлик маълумотига эга бўлган мутахассислар эгаллаши мумкин. Бир қатор врачлик лавозимларига (давлат санэпидназорат хизматининг врач бактериологи, врач лаборанти ва б.) нотиббий маълумотга эга шахсларни қабул қилишга ўзгартириш ведомости йўли билан йўл қўйилади. Бунда лавозим номи мавжуд базавий маълумотга боғлиқ ҳолда ўзгартирилади (биолог-бактериолог, биолог-вирусолог, химик-лаборант ва ҳ.к.). Нотиббий маълумотга эга бўлган шахсларни врач лаборантлар, бактериологлар, вирусологлар лавозимларига қабул қилишнинг бундай шартлари II-б изоҳларида 4-бандда акс эттирилган. Кўрсатиб ўтилган шахслар умумқабул қилинган қоидалар бўйича малака тоифасини олишга ҳам даъво қилишлари мумкин. Олинган тоифага боғлиқ ҳолда ҳақ тўлаш шартлари қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.
Қатор ҳолларда штатдаги врачлик лавозимлари мазкур лавозимлар номенклатурасига мувофиқ дифференциацияланиши ва қайта номланиши мумкин (тасдиқланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш ведомости йўли билан). Бу олиб борилаётган касбий фаолиятнинг спецификаси, мураккаблиги ва меҳнат сиғимини ҳисобга олиш, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарорига мувофиқ иш ҳақига устамаларни объектив тарзда белгилаш имконини беради. Масалан, офтальмология бўлинмаларида «врач офтальмолог» лавозимини “Кўз микрохирургияси” бўйича қўшимча ихтисослашган ва жарроҳлик билан шуғулланувчи шифокор учун «врач офтальмохирург» деб қайта номлаш керак.
Профиль мутахассислик бўйича 10 ва ундан ортиқ иш стажига эга бўлган, аммо турли сабабларга кўра тор мутахассислик олгани ҳақида тегишли ҳужжатлари бўлмаган шифокорлар ўзлари ишлаётган муассасада эгаллаган лавозимини сақлаб қоладилар. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли қарори чиқишидан олдин улар профил мутахассислик бўйича ихтисослаштириш курсларидан ўтмасдан олий ёки биринчи малака тоифасини олган бўлсалар, бундай мутахассисларга кейинчалик ҳам тегишли ихтисослаштириш бўйича сертификатларсиз мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш ҳуқуқи берилган. Бу мутахассисларда юқорида кўрсатилган давргача (2009 йил 18 декабргача) малака тоифаси бўлмаган тақдирда, уни фақат бирламчи ихтисослаштириш ҳақида ҳужжатлар бўлгандагина бериш мумкин.
Шу билан бирга, шифокор бошқа муассасага ишга кирганда ёки бўш мутахассис лавозимини эгаллаганда, талаб қилинадиган тегишли маълумот ҳақидаги барча ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Бундай ҳолларда малака тоифаси ҳисобга олинмайди.
Тиббиёт олий ўқув юртини грант асосида тугатган (базавий тиббий маълумот ва/ёки магистратура) шахсларни ишга жойлаштириш ва ишга қабул қилиш фақат олий ўқув юрти йўлланмаси бўйича амалга оширилади. Тегишли тор мутахассисликни клиник ординатурада олган шахслар ишга уч томонлама шартнома асосида қабул қилинадилар. Кўрсатилган ҳолларда клиник ординаторнинг дипломлари ва гувоҳномалари асл нусхалари таълим муассасасида унинг уч йиллик ишлаб бериш даври давомида сақланади, битирувчиларга ўқишни тугатганлик ҳақида маълумотнома берилади, маълумотнома олий ўқув юрти ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш органи йўлланмаси бўлгандагина ишга жойлашиш учун амал қилади. Бакалавриат, магистратура ёки клиник ординатура битирувчиларини ўқишни тугатганлик ҳақидаги маълумотнома асосида тегишли йўлланмасиз ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди. Олий ўқув юртининг контракт асосида ўқиган битирувчиларига олинган маълумот ҳақидаги дипломнинг асл нусхаси ва эркин ишга жойлашиш ҳуқуқи берилади. Клиник ординатор гувоҳномасининг асл нусхаси уч томонлама шартнома тузмасдан бошқа ишларга кирган шахсларга берилади, улар ҳам ишга эркин жойлашиши мумкин.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли қарорига мувофиқ, тиббиёт ходимлари тегишли мутахассислик бўйича ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришлари шарт. Иш стажида уч йиллик танаффус бўлганда, касбий фаолиятни тиклаш учун ихтисослаштириш курсларида ўқиб чиқиш лозим.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳолати учун шахсий жавобгарлик ва назорат муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.
Врачлик лавозимларига ноихтисосли мутахассисларни ҳамда тегишли маълумот даражаси бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш муассаса раҳбарига нисбатан соғлиқни сақлашни бошқаришнинг юқори турувчи органлари томонидан интизомий жазо қўллашни келтириб чиқаради.

Download 118,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish