14-Мавзу. Темирбетон маҳсулотлар Режа-расм. Устунга мулжалланган пойдевор
Mavzu №14
Ёпма панеллар ва плиталар М200-М300 маркали оғир бетондан киррали ва ясси килиб бажарилади. Панел ва плиталарнинг узунлиги 6, эни эса 1,5-3 м. Йигма зиналар учун буюмлар - зина маршлари, майдончалар, ярим майдончалн марш ва бошқалардан иборат. М200 ва М300 маркали бетондан ясалган зина маршларп ва майдончалари пайванд турлар ва синчлар билан арматураланади. Майдончаларнинг устки юзалари ва маршларнинг снртлари мозаик қоришмадан ясалади ски сопол плиталар ва пластмассаматериаллар копланади. Маршлар ва супачаларнинг ўлчамлари кават баландлиги ва зина хонасининг энига мувофик белгиланади. Бирга қўшиб ясалган зинамаршлари ва ярим супачалар анча самарали қурилмалар ҳисобланади Турли мақсадларга мўлжалланган буюмлар. Ҳозирги замой индустриал турар жой қурилишида темир-бетондан заводда тайёрланадиган санитария-техника ва вентиляция блоклари, иситиш панеллари, санитария-техника кабиналари ва бошқа буюмлар жуда куп кулланилади. Саноат бинолари буюмлари. Саноат бинолари қуриш учун темир-бетон буюмлар ва қурилмаларнинг кенг номенклатурасидан фойдаланилади. Пойдеворлар ва саноат биноларининг ер ости щсмлари пойдевор блоклари, темир-бетон козикоёклар, устунлар урнатиладиган махсус пойдеворлар тўсинлари ва бошқалардан иборат бўлади. Устунлар урнатиладиган пойдеворлар (баъзан бошмоклар деб хам аталади) тагининг ўлчами 2 м гача ва баландлиги 1 м гача килиб, М150-М300 маркали бетондан тайёрланади (19,20,21-расмлар). Пойдевор марказига устун урнатиш учун чуқурча бўлади. Бошмоқлар пайванд синчлар билан арматураланади. Пойдевор тўсинлари одатдаги олдиндан тарангланган арматура билан М200-М400 маркали бетондан кундаланг кесими трапеция ёки тавр шаклида килиб чикарилади. Кесимининг баландлиги 400-600, тўсинлар узунлиги 4300 ва 11960 мм Бино синчпари учун буюмлар - устунлар, кран ости тўсинлари, фермалар, том тўсинлари ва аркалзрдан иборат бўлади. Бинонинг баландлигига қараб устунлар яхлит ёки панжарали килиб лойихаланади. Улар М200-М500 маркали бетондан, кундаланг кесимининг ўлчамлари 300x300 дан 400x600 мм гача ва ундан ортик квадрат, тугри бурчак ва*тавр шаклида тайёрланади (38-расм). Краности тўсинларини таяниши учун четки катор устунлари битта консол билан жихозланади. Устунлар пайванд синчлар ёки олднндан тарангланган арматура билан арматураланади. Том тўсинлари олдиндан тарангланган арматура билан М400-М500 маркали бетондан бир ва икки нишабли килиб кссими тугри бурчак, тавр ва кўштавр шаклида тайёрланади. Тўсинларнинг узунлиги 6, 9, 12 ва 18 м. М400-М600 маркали бетондан тайёрланган ферма ва аркалар кулоч 18 ва 24 м томларнинг кўтариб турувчи элементлари сифатида ишлатилади. Фермаларнинг кесимлари трапеция, учбурчак ёки эгри чизикпи сегмент шаклида бўлиши мумкин. Катордаги устунлар орасидаги масофа 12 м бўлганда саноат биноларида стропил фермаларига таянч бўлпб хизмат қиладиган 12 м узунликдаги стропилости фермаларидан фойдаланилади. Темир-бетон аркалар билан кулочи 100 м ва ундан ортик бўлган бинолар ёпилади. Аркалар яхлит ёки панжарасимон деворли килиб тайёрланади ва одатда иккита ярим аркадан йигилади. Саноат қурилишида қаватлар орасини ва томичи ёпиш учун турар жой қурилишида ишлатиладиган буюмлар кабн буюмлар кулланилади. Ораёпмалар учун, айрим ҳолларда эса ёпиш учун хам киррали плиталардан хам фойдаланилади. Катта кулочли биноларни ёпиш учун қобиклардан фойдапанилса максадга мувофик бўлади. Мухандислик иншоотлари учун буюмлар. Йиғма темир-бетон булаклардан транспорт, қишлок хужалик ва бошқа қурилишларда кенг фойдаланилади. Транспорт қурилиши буюмлари турли хиллиги билан характерланади. Уларга куприкларнинг йигма темир-бетон қурилмапари, катта диаметрли кувурлар, электрлашган темир йуллар контакт тармокларининг таянчлари, шпаллар, тюбинг ва бошқалар киради. Куттчилик ҳолларда номлари айтиб утилган буюмлар М300 - М500 ва бундан юкори маркали оғир бетонлардан олдиндан тарангланган арматура билан тайёрланади. Бетонга юкори мустахкамликдан ташкари совукка ва сувга чидамлилиги ва сув утказмовчанлиги жихатдан юкори талаблар куйилади. Турли максадларда ишлатиладиган буюмлар темир-бетон кувурлар, йигма кудук ва коллекторлар, лампалар осиладиган устунлар йигма девор ва бошқалардан иборат бўлади. Темир-бетон кувурлар босимли ва босимсизкувурлардан иборат бўлади. Босимсиз кувурлар ташки сув окава тармоклари ва босим тушмайдиган сув кувурларини қуриш учун ишлатилади. Кувурларнинг диаметри 300 - 2500 мм. Улар камида М300 маркали бетондан тайёрланади, сув утказмовчанлиги ва емирилишга чидамлилиги жихатдан апохида талаблар куйилади. М200 маркали бетондан тайёрланган темир-бетон кудуклардан окиб тушадиган сув учун кувурлар қуришда фойдаланилади. Download 165,05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |