Бино синчлари учун буюмлар. Турар жой ва фукаро биноларининг синчлари М200-М500 маркали оғир бетондан килинган темир-бетон устунлар, сарровлар ва тўсинлар хамда бошқа элеменлардан барпо килинади. Устунлар узунлиги бинонинг икки кавати баландлигига тент кабўл килинади. Устунлар узаро ва сарровлар хамда тўсинлар билан куйма деталларни пайвандлаб бириктирилади.
Девор блоклари ва панеллари. Девор блоклари (33-расм) зичлиги купи билан 1200 кг/м3 бўлган М50 ва M100 маркали енгил бетонлардан тайёрланади. Ички ва ташки деворларнинг блоклари яхлит ва ички ғовак килиш, ясалади. Девор блокларининг баландлиги ва эни биноларнинг кабўл килинган кирким системасига қараб (икки каторли, уч каторли ва хоказо) ва мавжуд юк кутариш механизмлари (кранлар) нинг кувватига қараб танланади. Ташки девор блоклари унг юзаси пардозланган (фактураланган), буяшга тайёр килиб бажарилади. Мўлжалланишига кўра девор панеллари ташки ва ички дворлар учун мўлжалланган панелларга бўлинади. Иситиладиган бинолар ташки деворларининг панеллари купинча зичлиги 700-1000 кг/м3, М50-М100 маркали енгил бетондан, шунингдек зичлиги 550-700 кг/м3 бўлган М35-М50 маркали ғовак бетонлардан бир қатламли килиб тайёрланади. Турар жой биноларининг ташки деворлари панелларининг узунлиги 3600 ва 7200 (битта ёки иккита хонага), баландлиги 2900 ва калинлиги 400 мм. Ташки девор панелларининг унг юзаси рангли цементдан тайёрланган қоришманинг манзарали қатлами ёки майдаланган тош, шиша ва бошқаларқатлами билан пардозланади, сопол плитка билан копланади, шунингдек, ёгкн-сочинга чидамли буёктаркиби билан буялади.Ички деворларнинг панслларн Ml50, М300 маркали оғир бстонлардан тайёрланади. Уларнинг калинлиги конструктив хусусиятлар, таъсир этадиган юкламалар ва бетон маркасига қараб 120 дан 160 мм гача ўзгаради. Ораёпма буюмлари жушасига ораёпма тушамалари ва панеллари киради, улар керакли тутиб туриш хусусиятнга эга ва товушни етарли ютиши керак. Бутун хона кенглигидагидек буюмлар одатда панеллар деб, анча энсизи эса плиталар деб аталади. Кдватлар орасидаги ёпмалар буюмларининг узунлиги ёпиладиган кулоч узунлигига, яъни кутариб турувчи деворлар орасидаги масофага мувофик ясалади ва 3-6,5 м гача бўлади.
Ораёпма плиталари думалоқ ва чузинчок бўшлиқли килиб чикарилади, Бўшлиқлар тушама массасини камайтиради, ёпмаларнинг товуш ютишини оширади ва бетон сарфинн камайтиради. Тушамалар узунлиги 6 м гача бўлган кулочга ҳисобланган, тушамалар калинлиги 220 мм, эни одатда 1,6-2,4 м. Плиталар М200 ва М300 маркали оғир бетонлардан тайёрланади. Улар оддий усулда ёки олдиндан таранглаб арматураланади.
Қурилмаси жихатидан ораёпма панеллари ясси яхлит ва гомалок хамда чузик ковакли ичи буш, шунингдек, киррали бўлиши мумкин. Улар оддий усулда ёки олдиндан арматураланиб, М200 ва МЗОО оғир ва енгил бетонлардан тайёрланади, Хрзирги вактда йирик панелли турар жой биноларини қуришда хона ўлчамига мўлжалланган 160 мм калинликдаги ясси ёпма панеллардан кенг фойдаланилади (35-расм).
Ёпма буюмлар.Замонавий турар жой ва фукаро қурилишида томларнинг иккита тури, яъни чордокли ва чордоксиз тури куп таркалган. Чордокли томлар темир-бетон стропил тўсинлари, панеллар ва ёпма плиталардан тикланади.
Ёпмаларнинг стропил устунлари одатда М300 маркали оғир бетондан 6 м узунликда бир нишабли килиб тайёрланади.
|
|
|
19-расм. Думалоқ ва тўртбўрчак бўшлиқли плиталар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |