22-расм. Кассета мосламаси Кассета усулида кутариб турувчи ички девор панеллари, ёпмалар панели, зинапоя маршлари ва супалари, балкон плиталари ва бошқа темир-бетон буюмлар тайёрланади.
Темир-бетон буюмлар ишлаб чикаришнинг кассета усули олдин қуриб угилган усулларга нисбатан анча юкори мехнат унумдорлигини таъминлайди, кичик ишлаб чикариш майдонларини кам талаб этади, бут ва электр энергияси кам сарфланади.
Поток-агрегат усулида ишлаб чикаришда колипланадиган темир-бетон буюмлар поток бўйлаб битта технологик постдан бошқасига транспорт воситалари ёрдамида силжитилади. Иш характерига мувофик хар кайси постда стационар
ускуналар - кўпчилик ҳолларда алохида технологик операцияларни бажарадиган агрегатлар ўрнатилади. Одатда поток линияда колипни олиш, колипларни тайёрлаш, арматурани ёткизиш ва таранглаш, колиплаш, бетонни тез қотириш, назорат килиш ва тайёр махсулотни меъёрига етказиш постлари мавжуд. Турли постларда ишларни бажариш вакти турлича бўлиб, 2-5 минутдан 6-10 соатгача боради. Барча агрегатларни иш билан бир текис таъминлаш ва технологик даврнинг умумий давомийлигини кискартириш учун операциялар жуда узок давом этадиган постларни иккита^ан килиш назарда тугилади.
Поток - агрегат усули бўйича ташкил этилган ишлаб чикариш учун жуда кёкг ишлаб чикариш майдонлари, капитал сарфлар ва вакт талаб этилади. Поток-агрегат - усулининг ижобий хусусиятлари шундан иборатки, у нисбатан мураккаб бўлмаган технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, шунингдек, ишлаб чикаришнинг мосланувчанлигидир (асбоб-ускуналарни кайта созлаш йули билан буюмларнинг битга турини тайёрлашдан бошқасини тайёрлашга утишга имкон).
Конвейер усулидаишлаб чикаришда таглик аравачаларда колипланадиган темир - бетон буюмлар берилган мажбурий ритмли технология поток бўйича силжийди. Бу усул ишлаб чикариш жараёнини хар бири алохида постда бажариладиган алохида операцияларга максимал бўлиб-бўлиб юборилиши билан характерланади. Постлар сонини ва технологик ускуналарни танлашда уларда операцияларнинг бажарилиш давомийлиги иложи борича бир хил бўлишига интилиш керак.
Харакат турига қараб конвейерлар пульсацияланаднган (аравачали) ва узлуксиз (занжирли) бўлиши мумкин. Пульсацияланаднган конвейсрда буюмлар битта постдан бошқасига катъий аник вакт оралитдан кейин сурилади. Бу вакт оралигида хар бир постда бажарилиши керак бўлган операциялар бажарилиб тугатилади. Узлуксиз конвейерда буюмлар бир постдан бошқасига узгармас тезликда ўтади. Постлар тухтамасдан ишлайдиган ускуналар билан жихозланган.
Конвейер барча постпарга зарур бўлган деталь ва ярим фабрикатларни: арматура синчлари, бетон қоришмаси, қоришмалар, қоплаш плиткаларини етказиб беради. Буюмларни иссик нам билан ишлаш камералари колиплаш линияларига параллел ўрнатилади.
Ускуналар ва таглик- аравачаларга жуда куп металл сарфланиши туфайли конвейер технологияси буюмларнинг унча куп бўлмаган турини чикарадиган катта кувватли заводларда ташкил этилиши мумкин.
Конвейер усулини такомиллаштириш колиплаш қурилмасининг янги қурилмасини - икки ярусли прокат станини яратишга олиб келди.
Икки ярусли прокат стани пульсацияланувчи ритм билан харакатланадиган колип вагонеткалардан ташкил топтан тик туташ конвейердан иборат. Юкори ярусда буюмларни тайёрлаш учун ускуналар (бетон қоришмасини куйиш ва арматура ёткизиш, буюмларни колиплаш ва калибрлаш учун механизм ва масламалар ), пастки ярус эса тиркиш типдаги иссиклик билан ишлаш камераси ҳисобланади.
Стан 18 минутга тент мажбурий ритмда ишлайди, шу жумладан, колипни битта пастдан бошқасига кучириш вакти 10 минутни ташкил қилади. Колип ва гонеткаларнинг ўртача харакатланиш тезлиги 20-30 мГсоат .
Икки ярусли стендларда постлар куйидаги кетма-кетликда жойлашади. Бирнчи постда колип тозаланади ва йигилади, сўнгра унинг ички юзасига пневматик чанглатгич ёрдамида юпка мой қатлами юритилади. Бундан кейин колипга арматура синчи ёткизилади ёки арматура электр термик усулда тарангланади. Навбатдаги постда бетон кўйгич тайёрлаб кўйилган колипга бетон қоришмаси куйиб тулдиради, уни тақсимлайди ва зичлайди. Кейинги постда колипланган буюмларнинг сифати назорат килинади ва ташки юза нуксонлари бартараф килинади. Устки ярусдаги камерада қисман иссик нам воситасида ишлангандан кейин колип ва гонеткадаги буюм кутаргич-пасайтиргич ёрдамида устки ярусдан тиркишли турдаги пастки узил-кесил иссиклик билан ишлаш камерасига туширилади. Берилган иссиклик билан ишлаш режимида буюм 4,5 соат ичида қўрсатилган мустахкамликнинг 70 % га тенг мустахкамликка эга бўлади.
Колип ва гонетка иссиклик билан ишлов бериш камерасидан чиккандан кейин колипни станнинг пастки тармоғидан устки тармоғига кутариш буюмларни колипдан бушатиш, уни куприк кран билан олиш ва юзаларни узил-кесил меъёрига етказиш учун тик пардозлаш конвейерига узатиш операцияларини бажаради. Сўнгра буюмлар тайёр махсулот омборига ташилади. Бушаётган колип ва гонеткалар кайтадан тозалаш ва мойлаш постига келади.