14-Мавзу. Темирбетон маҳсулотлар Режа



Download 165,05 Kb.
bet9/10
Sana31.03.2022
Hajmi165,05 Kb.
#520723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mavzu №14

Узлуксиз вибропрокат усули.Темир-бетон буюмларни Н.Я. Козлов яратган вибропрокат станларида тайёрлаш конвейер усулининг ривожланишида янги нуналиш ҳисобланади. Бу усул темир-бетон буюмларининг узлуксиз тўла механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган ишлаб чикариш жараёнларини амалга оширишга имкон беради. Буюмлар учун бетон қоришма тайёрлашдан тортиб тайёр буюмни чикаришгача бўлган бутун жараён узлуксиз ишлайдиган қурилмада бажарилади. Қурилма асосий агрегат - вибропрокат стани, дозалайдиган бўлим, шнек аралаштиргич, тухтамасдан ишлайдиган бетонкоргич, айланиб утувчи рольганг, агдаргич ва катор ёрдамчи механизмлардан иборат. Вибропрокат стан колиплайдиган лента, таранглаш ва юритиш станциясидан, колиплайдиган ва калибрлайдиган бўлмадан, шунингдек, иссиклик билан ишлаш бўлмасидан ташкил топган харакатланадиган конвейердан иборат.
Буюмлар иссиклик билан ишлаш бўлмасида узунлиги 60 м тиркишли камерада колипловчи лента остита 105-110°С хароратли буғ бериш ҳисобига контакт иситиш ёрдамида қотади. Станнинг бу бўлмасида буюмлар хамма томондан зич килиб, остки колипловчи лента билан, устки томондан буғ ўтказмайдиган иссиққа чидамли Спиш лентаси, ён томонларидан эса борт жихози билан ёпилган. Киздира бошлагандан 30 минут утгандан кейин буюмлар максимал харорат 95-98°С гача иситилади. Бу харорат оғир бетонлар учун 2 соат ва ғовак тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар учун соат давом этади ва иссиклик билан ишлаш охиригача саклаб турилади. Колипловчи лента тезлиги 15-30 мГсоат, бу эса буюм мустахкамлигини, уларни станнинг колипловчи лентасидан олиш пайтида лойиха мустахкамлигининг 50-60 % мустахкамликка эга бўлиш учун зарур бўлган иссиклик билан ишлаш вактига мувофик бўладн.
Ҳозирги вактда вибропрокат усулида ясси темир-бетон ораёпма панеллари, калинлиги 140 мм, ўлчами хона ўлчамидек ички хоналараро ва хонадонлараро кутариб турувчи деворлар учун панеллар, 9-17 каватли йирик панелли турар жойлар учун ташки деворларнинг 320 мм гача калинликдаги керамзибетон панели, турар жой ва ишла чикариш биноларини ёпиш учун фойдаланиладиган зич киррали гопка деворли темир-бетон қобиклар, шунингдек шахар ер ости коллекторлари учун киррали ва ясси плиталар тайёрланади.
Темир-бетон қурилмаларининг сифатини назорат килиш
Тайёр темир-бетон қурилмаларнинг сифати уларни кабўл килиш жараёнида завод ТН (техник назорат бўлими)нинг ходимлари томонидан назорат килинади. Буюмлар гурухларга бўлинади, хар бир гурух тегишли стандартда назарда тутилган буюмлар микдорини ўз ичига олади.
Буюмлар сифатини назорат килишда ташки қуриниши шакли, чизик ўлчамлари, химоя қатламининг калинлиги, арматуралар ва қисмларнинг жойлашиши, бетоннинг хакикий мустахкамлиги ва унинг лойихага мувофиклиги, шунингдек, зарур бўлганда бетон зичлигини (девор қурилмалари учун) аникпанади, Хар бир буюм гурухидан танлаб олинган назорат намуналарнинг мустахкамликка, бикрликка ва дарз кетишга тургунлиги синаб қурилади.
Тегишли стандарт ёки ТШ (техник шартлар) талабларни коникгирадиган хар бир буюм трафрет ёрдамида ювиб кетказиб бўлмайдиган буёк билан маркаланади. Маркада: буюмнинг паспорт раками, буюм индекси (типи), тайёрловчи завод маркаси, айрим ҳолларда эса тайёрлаш санаси хам кўрсатилади. Буюмнинг хар кайси гурухига икки нусхада паспорт тузилади, улардан биттаси истеъмолчига берилади, иккинчиси эса завод - тайёрловчида колади.
Темир-бетон буюмларни ташиш ва омборга жойлаш.
Йиғма темир-бетон буюмлар завод - тайёрловчидан тиклаш жойига одатда автомобиль транспорта воситасида ташилади. Бунда массаси ва ўлчами унча катта бўлмаган буюмлар (плиталар, блоклар, зинапоя супалари ва маршлари) юк автомобилларида ташилади; йирик ўлчамли ва оғир буюмлар (устун ва бошқа шу кабилар) тиркамали шатакларда; девор панеллари - ярим тиркамали панел ташигичларда ташилади.
Буюмларни автомашинадан тушириш олдиндан қурилиш ташкилотининг вакили (купинча иш бажарувчи ёки уста) буюмни кабўл килиб олади. Бунда у ташки қуриниши бўйича буюмнинг бутунлиги, кирим ва чиким хужжатига қўшиб юбориладиган тегишли паспортини ва буюмларда завод ТН чисининг бурчак тамгаси борлигини текширади. Буюмлар туширилаётганда хар бир йирик буюм (кутариб турувчи конструктив элементларва деталлар) куздан кечирилади, дарз, кийшик ва бошқа нуксонлар йуклиги текширилади. Майда (кутариб турмайдиган) деталлар танлаб куздан кечирилади.
Объект кошидаги омболардаги темир-бетон буюмларни шундай ёткизиб тахлаш керакки, бунда уларнинг завод маркаларини утиш жойи ёки утиш нули томонидан бемалол қуриш мумкин бўлсин, тиклаш илмоклари эса юкорига караган бўлсин. Бир томонлама армировка килинган темир-бетон плиталарни тахлашга алохида ахамият берилада. Бундай буюмларда учбурчак белги бўлиб, унинг учи буюмнинг иш вазиятдаги уст томонини кўрсатади.
Девор панеллари ва йирик панел тусиклар тик вазиятда ташилади ва махсус металл кассеталарда, тик ёки кия (10-12° чегараларда) вазиятда таянч брусларга щрнатиладиган пирамидаларда сакланади. Оралик ёпма ясси панеллар кия вазиятда(тикга нисбатан 8-12 бурчак остида) ташилади ва омборга жойланади. Темир-бетон буюмлрви ташишда ва омборда жойлаштиришда хавфсизлик техника қоидаларига катъий риоя килиш зарур.



Download 165,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish