14- мавзу. Коммуникатив моделларда аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси
Асосий масалалар:
Коммуникатив моделлар, тузилиши ва турлари.
Коммуникатив моделларда аргументлашнинг турли стратегиялари. Аргументлашнинг тактик усуллари.
Аргументлаш ва контраргументлаш.
Аргументлаш билан боғлиқ номантиқий усуллар.
Мавзунинг таянч тушунчалари: коммуникатив модел, ментал моделлар, аргументлаш стратегияси, аргументлаш тактикаси, контраргументлаш.
Коммуникатив моделлар, тузилиши ва турлари. Коммуникатив макондаги коммуникация жараёнларини ўрганиш учун коммуникатив модел тушунчаси қўлланилади. Билиш жараёнида ҳар қандай модел реал олам ҳодисаларини абстракт назария тушунчаларида акс эттиришдир. Коммуникатив моделлар турли асосларга кўра конструкция қилинади ва ўрганилади. Коммуникациянинг энг биринчи моделининг муаллифи Аристотелдир. Унинг модели қуйидаги кўринишга эга: нотиқ – нутқ – аудитория. Аристотелнинг бу модели кейинги давр олимлари томонидан янада кенгайтирилди. Ҳозирги кунда жаҳон олимлари томонидан коммуникациянинг турли моделлари ишлаб чиқилган ва илмий муомалага киритилган. Биз мавзуимиз доирасида улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.
Коммуникациянинг энг оддий моделининг структураси икки элементдан иборат бўлади:
Ахборот берувчи (коммуникатор) → ахборотни қабул қилувчи (коммуникант)
Бу чизиқли коммуникация модели дейилади.
Америкалик сиёсатшунос Г. Ласуэлл шу моделни такомиллаштириб, уни қуйидаги саволлар асосида тузди: ким хабар беради, нимани хабар қилади, хабар қандай канал орқали узатилади, ким хабарни қабул қилади, бу қандай натижа беради? Бу моделнинг тасвири қуйидаги схемада берилган:
Шеннон Уивернинг коммуникация модели юқоридаги моделга баъзи ўзгартиришлар киритиш билан конструкция қилинган:
Ахборот манбаи → узатгич → сигнал → канал → қабул қилувчи → хабардан мақсад → тўсиқ.
Ш еннон Уивернинг таъкидлашича, ахборотни қабул қилиш жараёнида техник тўсиқлар (товуш яхши эшитилмаслиги, тасвирнинг хиралиги, ахборотнинг бўлиниб қолиши ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. шунингдек тўсиқлар семантик характерда ҳам бўлади, хабарни қабул қилувчи унга бошқа маъно юклайди. натижада яна бир тўсиқ пайдо бўлади: коммуникантлар бир-бирини тушунмайдилар, коммуникациянинг самарадорлик даражаси ўзгаради. Чизиқли коммуникатив моделлар ҳодисалар кетма-кетлигини тушунишни осонлаштиради. Лекин реал воқеликда коммуникатив фаолият мураккаб ва кўп поғоналидир. Ахборот алмашинувчи субъектларнинг харакати ҳамма вақт ҳам кўрсатилган кетма-кетликда мунтазам амалга ошмайди. Ахборот манбаи турли хил бўлади. Бир мавзудаги ахборот турли манбалардан тарқатилади.
Бундай холат коммуникациянинг чизиқсиз моделларининг конструкция қилинишига сабаб бўлди. Шундай моделлардан бирини Теодор Ньюкомб таклиф қилган. Модел тен ёнли учбурчак кўринишида бўлиб, унинг учлари коммуникант, коммуникатор ва ижтимоий вазиятни билдиради.
Коммуникант ва коммуникаторнинг ўзаро алоқаси бевосита ва билвосита (ижтимоий вазият орқали) амалга ошади. Ньюкомб коммуникация субъектларига эътиборни қаратади. Уларнинг ҳар иккисига коммуникация жараёнининг тенг қатнашчилари сифатида қарайди. Ахборот мавзусига нисбатан ҳар икки томоннинг муносабати бир-бирига мос келса, улар ўртасидаги муносабатлар ижобий характерга эга бўлади.
Ижтимоий мулоқотнинг турли қирраларини акс эттирувчи коммуникатив моделларнинг циркуляр, семиотик, ижтимоий атомизм, гомоген, кўламли моделлари ҳам мавжуд. Бу моделларнинг барчаси ахборот алмашунуви жараёнини адекват акс эттириш мақсадида яратилган. Биз коммуникатив моделлардан баъзиларини тахлил қилдик халос. Юқоридаги тахлиллар асосида коммуникатив моделга таъриф берамиз: Коммуникатив модел деб, ахборотни манбадан қабул қилувчига узатиш жараёнини ташкил этувчи системага айтилади. Коммуникация жараёнининг самарадорлиги коммуникантнинг ахборотга бўлган муносабатига қараб белгиланади. Ҳар қандай ахборот коммуникантнинг фикрини ўзгартиришга ва хатти-ҳаракатларини шунга мослаштиришга қаратилган бўлади. Бу жараёнда ахборотнинг асосланганлик даражаси муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |