14- мавзу. Коммуникатив моделларда аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси Асосий масалалар


Аргументлаш ва контраргументлашнинг номантиқий методлари



Download 35,21 Kb.
bet4/6
Sana11.07.2022
Hajmi35,21 Kb.
#778093
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 МАВЗУ (1)

Аргументлаш ва контраргументлашнинг номантиқий методлари.
Исботловчи аргументлашда ҳам, контраргументлашда ҳам бир хил усуллардан фойдаланилади. Ҳар иккисида ҳам баҳс предметини, унга тааллуқли барча маълумотларни, фактларни яхши билиш, зиддиятли холатларни, алогизмларни бартараф этиш, аниқ мантиқий хулосалар чиқариш талаб қилинади.
Аргументлаш ва контраргументлашда қуйидаги номантиқий усуллар қўлланади:
Фундаментал метод. Бу методда оппонент исботлаш асоси бўлган фактлар билан бевосита таништирилади. Статистик маълумотлар, рақамлар объективлиги билан кучли ва ишончли факт ҳисобланади. Статистик маълумотлардан фойдаланилганда меъёрга амал қилиш зарур. Статистик маълумотлар кўпайиб кетса, оппонент улар ўртасидаги алоқадорликни пайқамаслиги ва аргументлар зарурий, кутилган натижани бермаслиги мумкин. Пропонент бундай маълумотларга маъсулият билан ёндашиши зарур. Нотўғри ёки ноаниқ маълумотлар унинг ўзига қарши ишлатилиши ёки тингловчиларни янглиштириши ва алдаб қўйиши мумкин. Масалан, корхона рахбари корхонадаги аёлларнинг 50 фоизи олий маълумотли эканлигини ҳақидаги статистик маълумотни қайд қилган. Бу яхши кўрсаткич ҳисобланади. Лекин, корхона хизматчиларидан фақат 2 таси аёл киши эканлиги бу кўрсаткичнинг аҳамиятини камайтиради.
Зиддиятлар методи. Моҳиятига кўра бу химояланувчи методдир. Бу метод қўлланилганда суҳбатдошининг фикр-мулоҳазаларидаги зиддиятлар аниқланади ва уларга урғу берилади. Масалан, Иззат Султоннинг “Иймон” спектаклида иймон борми деб баҳслашишгандаги холат.
Йўналишни ўзгартириш методи. Бу методда қарши томонга саволлар бериб, даъвосининг асоссиз эканлигини тан олишга мажбур қилинади. Мисол: Бир киши фалсафа фанидан ёзилган ўқув адабиётлари нотўғри ёзилган деб, ўзи ёзган ўқув адабиётини таълим тизимига жорий қилиш ҳақида ОТВга мурожаат қилган. ОТВ бу масала бўйича файласуф олимларнинг муаллиф билан суҳбатини ташкил қилади. Суҳбат бошида муаллиф ўз ғоялари билан йиғилганларни таништиради. Суҳбатда иштирок этган олимлардан бири муаллифга қатор саволлар беради. Саволлар муаллифнинг қаерда билим олганлиги, фалсафа фанини кимдан ўрганганлиги, фалсафа соҳасида қаерда ва қандай вазифаларда ишлаганлиги ҳақида бўлган. Муаллиф тарих факультетининг кечки бўлимида тахсил олганлигини, турли соҳаларда ишлаганлигини айтади. Лекин унга фалсафадан дарс берган ўқитувчининг номини айтиб беролмайди. Жавоблардан унинг таълим соҳасида ҳеч қачон ишламаганлиги ва фалсафадан дарс бермаганлиги маълум бўлган. (Йўналиш муҳокамага қўйилган адабиётдан унинг муаллифига ўзгартирилди.) Ёзган ўқув адабиёти ҳақидаги саволларга жавоби ҳам тингловчиларда унинг билимига нисбатан ишончсизлик туғдирган. Натижада муаллифнинг даъвоси асоссиз деган хулосага келинган. Муаллиф ҳам хулосага эътироз билдира олмаган.
Бу метод қўлланганда саволлар дўстона оҳангда берилиши ва сўровчининг самимийлигига шубҳа туғилмаслиги шарт. Саволлар суҳбатдошнинг заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Натижада жавоб берувчининг ўзи ҳам фикрининг нотўғри эканлигини тан олишга мажбур бўлади.

Download 35,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish