14- мавзу. Коммуникатив моделларда аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси Асосий масалалар



Download 35,21 Kb.
bet5/6
Sana11.07.2022
Hajmi35,21 Kb.
#778093
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 МАВЗУ (1)

Таққослаш методи. Аналогияни қўллаш билан боғлиқ метод бўлиб, далилларнинг ёрқин ва ишонарли бўлишини таъминлайди.
Ҳа... лекин” методи. Кўпинча баҳс мавзусига турли томондан ёндошиш мумкин бўлган холатларда қўлланади. Бунда “фикрингизга қўшиламан, аммо масалага бошқа томондан қарасак, фикрингизга эътирозим бор...” деб, пропонентнинг фикрини танқид қилиш, бир ёқлама эканлигини кўрсатиш, хулосасининг нотўғри эканлигини асослаш мумкин бўлади.
Бўлаклар методи. Бу методда суҳбатдошнинг монологи “тўғри фикр”, “Буниси шубҳали”, “Хато фикр”, “Бошқача фикр бўлиши ҳам мумкин” деб қисмларга ажратилади. Бу методнинг асосини фикр-мулоҳазаларнинг мутлақ чин бўлмаслиги, нимадир қўшиб айтилиши ёки айтилмаслиги (беркитилиши), хулоса чиқаришда хатога йўл қўйилиши мумкинлиги каби холатлар ташкил этади.
Бумеранг” методида суҳбатдошининг “қуроли” (аргументи) ўзига қарши қўлланади. Бу метод исботлаш кучига эга бўлмаса ҳам суҳбатдошга ва тингловчиларга сезиларли таъсир кўрсатади.
Бепарво бўлиш методи. Бу методдан суҳбатдошининг фикрини рад этиш имкони бўлмаганда фойдаланилади. Суҳбатдош учун муҳим ва аҳамиятли бўлган фактни кераксиз, муҳим бўлмаган деб, унга сиз учун бунинг ҳеч бир аҳамияти йўқлигини айтилади ва тахлил қилинади.
Сохта қўллаб-қувватлаш методи. Бу методдан кўпроқ баҳс мавзуси бўйича кучли билимга эга бўлган оппонентлар фойдаланади ва пухта тайёргарлик кўради. Пропонент баҳс мавзуси бўйича ўзининг аргументлари, факт ва исботларини айтиб бўлганидан сўнг, оппонент гўё уни қўллаб-қувватлагандек, фикрига қўшилгандек бўлади. Сўнгра хужумга ўтади ва “сиз баъзи нарсаларга эътибор қаратмагансиз..., сизнинг хулосангиз етарли асосланмаган...,” каби эътирозлар билан пропонентнинг аргументларига қарши аргументларни келтиради.
Аргументлаш билан боғлиқ номантиқий усуллар. Аргументлаш билан боғлиқ номантиқий усулларга руҳий босим ўтказиш, жисмоний таъсир қилиш, моддий жиҳатдан тўсиқ қўйиш каби усуллардан фойдаланилади.бу усулларни Абу Наср Фаробий “Риторика” асарида қуйидагича таснифлайди:
- Нотиқнинг фазилатларини ва мухолифларининг иллатларини кўрсатиш;
- Тингловчиларнинг ҳис-туйғуларига таъсир қилиш орқали, уларни
айтилаётган фикрни қабул қилишга ундаш;
- Тингловчиларнинг қарашларини жалб қилиб, ўз фикрини чин деб қабул қилишга мойил қилиш (масалан, нотиқнинг тингловчиларга «Кимки ҳақиқатни биринчи ўринга қўйса, қалби пок бўлса, ёлғон гапларга учмаса, ҳақиқатан ҳам менинг фикрларимни тўғри деб билади... », - деган гаплар билан мурожаат қилиши);
- Баҳс- мунозара объекти бўлган буюмни мақташ, ёмонлаш, унга нисбатан хайриҳохлик ёки нафрат уйғотиш. Бу усулни қўллаш орқали нотиқ ўзини яхши деб, мухолифини ёлғончи, ёмон деб кўрсатиб, унинг сўзларини бузиб, нотўғри урғу бериб, баъзи жойларини тушириб, бошқа нарсаларни қўшиб айтиб мухолифини мағлубиятга учратади;
- Урф-одатларга мурожаат қилиш. Бу усулдан ҳар икки томон ўз фикрини кучайтириш ва мухолифининг фикрини инкор қилиш учун фойдаланади;
- Гувоҳларга мурожаат қилиш. Масалан, Гален ақл мияда жойлашган, чунки
одамлар аҳмоқни миясиз деб атайдилар, дейди;
- Нотиқнинг ҳоҳиши ёки қўрқиши, аввалдан башорат қилиши, сўзининг
чинлигига қасам ичиши, товуши, ўзини қандай тутиши ҳам муҳолиф
устидан ғалаба қилишга имкон беради.
Юқоридаги усулларнинг ҳаммаси фикрга нисбатан ишончни
шакллантирувчи номантиқий усуллар ҳисобланади.

Download 35,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish