13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


Низоларни бошқариш ва уларни бартараф қилиш йўллари



Download 74,27 Kb.
bet4/9
Sana23.02.2022
Hajmi74,27 Kb.
#163987
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низоларни бошқариш 1

3. Низоларни бошқариш ва уларни бартараф қилиш йўллари
Низоли вазиятларни бошқаришнинг бир қатор самарали усуллари мавжуд. Уларни қуйидаги икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин .
Низоли вазиятларни бошқариш усуллари
Узоқлашиш, Силлиқлашиш, Мажбурлаш ,Келишув ,Муаммони ҳал қилиш, Таркибий-ташкилий усуллар, Стратегик усуллар, Ишга бўлган талабни тушунтириш, Мувофиқлаштириш ва интеграциялаш, Умумташкилий комплекс мақсадлар Мукофотлашнинг таркибий тизимини такомиллаштириш.
Ннзоли вазиятларни бошқариш усуллари.
Таъкидлаганимиздек, раҳбар низоли вазиятларнинг келиб чиқиш сабабларини фақат кишилар ҳаракатларидаги тафовутлардан деб билмасликлари керак.
Албатга, бу ҳам қандайдир аниқ ҳолатда низоли вазиятнинг вужудга келишида муҳим омил вазифасини бажариши мумкин. Аммо у таъсир этувчи факторларнинг фақат биттасидир.
Шу сабабли, раҳбар, энг аввало низони келтириб чиқарувчи омилларнинг таҳлилини қилиши, сўнгра эса у ёки бу усулни қўллаш бўйича қарор қабул қилиши керак.
Таркибий-ташкилий усулларга қуйидагилар киради.
Ишга бўлган талабни тушунтиршп усули. Бу усул дисфункционал усулга мутлақо зид бўлиб, бунда ҳар бир ходим ва бўлимлардан қандай натижа кутилиши тушунтирилади.
Бу ерда уларга қуйидагилар эслатилади: • эришиши лозим бўлган натижа кўлами;
• ким ахборотни топширади ва ким уни қабул қилади;
масъулият, жавобгарлик ва ваколат тизими;
• аник сиёсат, тартиб-қоидалар ва ҳ.к.
Раҳбар бу масалаларни ўзи учун аниқлаштириш мақсадида эмас, балки ҳар бир вазиятда, ҳар бир ходим ва бўлим қай тарзда иш тутишини, уларни нима кутишини тушунтириб бермоғи лозим.
Мувофиқлаштиршп ва интеграциялаш усули.
Бу усул оғзаки буйруқ (амр) занжири деб юритилади. Бошқаришда ваколатлар иерархиясини, яъни мансабларга кўра даражама-даража бевосита итоат этиш, бўйсунуш тартибини ўрнатиш кишиларнинг ўзаро ҳаракатларини, корхона ва ташкилотлар ичидаги ахбо- ротлар оқимини, қарорлар қабул қилишни тартибга туширади, мувофиқлаштиради.
Агар икки ёки ундан кўпроқ бўйсунувчилар ўртасида у ёки бу масала юзасидан қарама-қаршилик, келишмовчилик чиқиб қола- диган бўлса, бундай ихтилофни уларнинг теги шли бошлиқларига айттириб ҳал қилиш мумкин.
Бу ерда якка ҳокимлик принципи жуда ҳам қўл келади. Низоли вазиятларни бошқаришда: • мақсадли гуруҳлар ва бўлимлараро мажлисларни интеграциялаш ҳам жуда катга роль ўйнайди.
Масалан, ўзаро бир-бири билан узвий боғланган бўлимлар ўртасида низоли вазият етилганлиги пайқаб қолинса, шу замоноқ унинг олдини олиш ёки бартараф этиш учун мувофиқлаштирувчи оралиқ хизмат органи тузилади.
Айнан шу булим , камчиликларни аниқланади ва шу тарзда қайси бўлим ҳақ, қайси бири ноҳақлиги ўрнатилиб, низо чиқиш олди олинади.
Умумташкилий (комплекс) мақсадлар.
Бу усулнинг моҳияти — барча қатнашчиларнинг ҳаракатини, бутун кучини бош мақсаднинг амалга ошишига сафарбар қилиш. Масалан, ишлаб чиқариш бўлимининг учала сменаси ўртасида низоли вазият содир бўладиган бўлса, унинг олдини олиш учун дарров сменалар мақсадлари асосида бўлимнинг умумий мақсади аниқлаб олинади. Энди ҳар бир сменанинг раҳбари бевосита смена манфаати нуқтаи назардан эмас, балки бўлимнинг умумий мақсади нуқгаи назаридан қарор қабул қилади.

Мукофотланишнинг таркибий тизими.


Дисфункционал оқибатлардан холи бўлиш ҳамда кишиларнинг хатги-ҳаракатларига ижобий таъсир ўтказиш туфайли, келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва уларни бошқариш учун мукофотлаш тизими кенг қўлланилади. Умумташкилот, умумкорхонанинг комплекс мақсадларига эришишда жонбозлик кўрсатган, муаммонинг ечимига комплекс ёндошиб ён тарафдагиларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилганлар албатта: • ташаккурнома; • мукофот; • хизмат ловозимини кўтариш кабилар билан тақдирланишлари лозим.
Бу ўринда фақат мукофотлаш эмас, балки ғайри қонуний иш тутган, ёки ташкилот манфаати га зид хатги-ҳаракат қилган ходим ва бўлимларга тегишли жазоларни белгилаш ҳам келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишда ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидламоқ жоиздир.
Sobirov Dilshod
Низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки зиддиятни юмшатишнинг бешта стратегик усули маълум .
Узоқлашиш. Комил инсон жанжалдан узоқдашишга ҳаракат қилади. Келишмовчилик авжига чиққанда у муҳокамага қатнаш- майди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро маносабатларнинг зоҳирий яхшилигича қоли- шини исташган ҳолларда томонлар тарафидан қўлланилади.
Бундай ҳолатли зиддият ҳали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчилар- нинг лавозим даражалари яқин бўлган ҳолларда кузатилади. Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли бўлган бўлса, у ҳолда узоқлашнш стратегаяси маъқул стратегиядир.
Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор фикр-мулоҳаза юритиб, фаҳм-фаросат ила англаб олиш, оқибатда эса қарама-қаршиликка боришга, уни давом этгиришга ҳеч қандай асос йўқ деган хулосага келишига имкон беради.
Агар зиддият объектив сабаблар туфайли юзага келган бўлса, узоқлашиш стратегияси ҳар иккала томонни мағлубиятга олиб боради. Чунки узоқлашиш даврида вақт чўзилади, низоли вазиятни чақирувчи сабаблар чуқурлашади, қисқаси “яра газак ” олади.
Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йўли билан низони бартараф қилишга қаратилган. Зиддиятли вазиятда қарама-қарши томонлар бир-бири билан хушмуомалали бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, умуман, бир вақгнинг ўзида
бирга сузаётган қайиқни “қалтис тебратиш " ярамаслигига чақи- ришади.
Бундай усул иккала томондан биттасининг лавозим даражаси ёки мавқеи юқори бўлган ва у мазкур зиддият бўйича ўзини баҳс- лашишга тушишни лозим деб билмаган ҳолларда қўлланилади.
Бунда зиддиятга тушишдан воз кечган томон мухолифига ўз ис- тагига эришишга имкон берса-да, иккала томон ўртасидаги даҳ- шатли “ёнғин ” сўнади ва келажакда ҳам яхши муносабат сақпа- ниб қолишига эришилади.
Шу тариқа ишонч орқали вазият силлиқлашади.
Мажбурлаш — бу томонлардан бирининг хохиш-иродасини, сўзини мажбуран, зўрлаб қабул қилдиришдир. Сўзини ўтказмоқ- чи бўлган томон қарши томоннинг фикри билан ҳисоблашмай- ди, уни инкор этади.
Бундай стратегияни қўллайдиган томон тажаввузкорлик билан ўз хоҳишини қарши томонга мажбурлаб ўтказади.
Бу усулни кўпроқ раҳбарлар қўл остида ишлайдиганларга нисбатан қўллашади.
Мажбурлаш стратегияси ташаббусни бўғади, ташкилотда “руҳий иқлим ”нпнг беқарорлигига олиб келади. Айниқса, бу усул юқори малакали, нисбатан ёш мутахассисларда нафрат уйғотади.
Келишув. Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг энг муҳим шарти — бу муросага кела олишдир.
Келишув билан низоларни ҳал этиш, бу юқори баҳоланувчи стратегик усул бўлиб, бунда иккала томонни қаноатлантирувчи ечимга келинади. Муаммони ҳал қилиш. Бу усул барча томонларни қаноатлантирувчи ечимни топиш учун низони чақирувчи сабабларни чуқур таҳлил қилиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асосланади.
Бу усул тарафдорлари ўз мақсадига бошқалар мақсади орқали эмас, балки низонинг энг оқилона ечимини топиш эвазига эришишни хоҳлайдилар.
Ташкилотда раҳбарият ва ходимлар ўртасида юзага келувчи низо “бутун жамоага " эмас, балки “танланган ” одамларгагина ёмон таъсир этиши мумкин.
Бундай низони бир йўла, катга ҳажмда уддалаш, бартараф этиш мумкин эмас. Бу низони бартараф этишда раҳбар оқиллиги, адолатлилиги, мзданий савияси билан ҳамкорликка интилиши керак. Яъни, ушбу низоли вазиятда ҳокимлик мавқеида эмас, балки тенг ҳуқуқийлик асосида ечимни топиши лозим.
Масалан, бу жараёнда қуйидагилар жуда ҳам муҳимдир:
• томонларнинг бир-бирини тан олиши;
• гапни бўлмай тинглаш;
• ўзга киши сифатида тушуна олишни намойиш қилиш;
• низо жараёнидаги ҳолатни ўзга киши қандай қабул қилиши (тушуниши)ни англаш;
• муҳокама қилинаётган мавзуни аниқ тасаввур қилиш;
• мавзуга нисбатан умумий қарашларни ҳосил қилиш;
• муроса қилинаётган оқибатни аниқпаш;
• низо мазмунини ёзиб чиқиш (таҳлил) қилиш;
• низони бартараф этиш учун ҳамкорликда ягона йўл танлаш;
• ҳамкорликда умумий хулоса (муроса)га келиш.
Бундай йўл машаққатли, аммо оқилона йўлдир.
Бунинг учун тажриба керак. Ҳозирги шароитда раҳбар фақат ўз соҳасини яхши билибгина қолмай, балки яхши ташкилотчи, руҳшунос (психолог) ва тарбиячи бўлмоғи лозим.
Бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим: социология, психология, педагогика, касбий этика фанларини мустақил эгаллаши керак. Буни ҳаётимиздаги жиддий ўзгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, жамоаларни ўз-ўзини бошқариш шароитида улар билан ишлашни тақазо этади.
Жамоага аъзо бўлган ҳар бир шахснинг қалбига йўл топа билиш раҳбарнинг иш фаолиятида асосий аҳамиятга эга. Буни билган раҳбар ўз жамоаси ичида меҳнат жараёнида вужудга келадиган ҳар хил низоларни жамоада жамоат ташкилотлари билан бирга, юқори ташкилотларга чиқармасдан ўзида ҳал қилишга қодир бўлади.
Бундай раҳбар ўз ишини тўғри ташкил қилади, жамоа олдига қўйилган мақсад ва режа топшириқларини ўз вақгида муваффа- қиятли бажаради.
Жамоаларда соғлом руҳий иқлим яратиш учун раҳбар қуйидагиларга, яъни:
• ҳар хил ходимнинг шахсий фазилатларига;
• ёши, қобилияти, малакаси, истеъдодига;
• ишчилар ўртасидаги ҳамжиҳатликка;
• ўзаро ёрдамни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган ижтимо- ий алоқа маромига;
• рақобат муҳитини ташкил қилинганига;
• ташкилотда пировард натижалар учун ҳар бир ходимнинг масъулият сезиш туйғусини мустаҳкамланганлик даражасига;
• жамоа аъзолари ишининг унумдорлигига;
• мотивлаштириш даражаси кабиларга
эътибор бериши лозим.
Ҳар бир низоли вазиятни раҳбар босиқ, ҳовлиқмасдан ҳал этиши керак.

Jabborova Yulduzxon Hasan qizi.



Download 74,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish