4.Стресс ва уни бошкариш .
Стресс — инглизча (stress) сўзидан олинган бўлиб, асабийлик, кескинлик деган маъноларни англатади. Асабийлик турли жисмоний ва ақлий ишлар ҳаддан ошиб кетиши, хавфли вазият туғилган пайтларда, зарур чораларни зудлик билан топишга мажбур бўлганда вужудга келадиган руҳий ҳолатдир.
Бундай ҳолатга тушган кишиларга нисбатан: “у асабийлашди” деб айтишади. Шу маънода асабий тушунчаси:
• салга асабийлашаверадиган, бўлар-бўлмасга қизишиб, тута- қиб кетадиган, зардаси тез, жиззаки киши;
• асабларнинг касаллиги туфайли юз берган, асаблар фаолияти- нинг бузилганлиги натижасида юзага келган хасталик;
• асабларнинг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳолат (жанжал, бақириқ-чақириқ) кабилар маъносида талқин қилинади.
Канадалик буюк физиолог Ганс Сельс асабийлашишни одам ёки ҳайвон организмининг ҳар қандай таъсирга ўзига хос муносиб жавоб деб баҳолайди.
У уч босқичга бўлинади: 1. Бошланғич таъсирчанлик (эмоционал) туйғуси(ғалаён); аъзои бадандаги кучларнинг сафарбарликка тортилиши.
2. Қаршилик кўрсатиш босқичи.
3. Толиқиш босқичи.
Стресс — бу оддий ва кўп учровчи ҳолат. Қаттиқ безовта бўлиш, ҳаяжон ва уйқусизликдан биз ҳаммамиз уни сезамиз. Озгина стрессларнинг зиёни бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ёки ходим: • йўл қўйилиши мумкин бўлган ва • ҳаддан ташқари асабийлашганлик даражасини билмоғи лозим.
Ноль ҳолатдаги асабийлашиш бўлиши мумкин эмас.
Яъни асабийлашмайдиган киши мутлақо йўқ. Танида жони бор ҳар қандай киши у ёки бу даражадаги асабийлик ҳолатига тушади. Аммо:
Ҳаддан ташқари асабийлашишдан қочиш керак. Унинг оқибати кутилмаган нохушликка олиб келади.
Стрессга дучор бўлмаслик учун хайрли ишларни, масалан, маҳалла, қариндош-уруғ, ишда — ижодий ишларни кўпроқ қилиш керак.
Сабр-қаноатли бўлиш, ҳар қандай мушкул вазиятга тайёр бўлиш, ўзини чалгитиш лозим.
Машаққатли меҳнатни яхши дам билан бирга олиб бориш, ҳеч бўлмаса бир оз ором олиш, тинчланиш керак.
Ишда хушфеъл, тавозелик бўлиш, ўзаро ҳурмат ва хушмуомалали инсон бўлиш керак.
Стресснинг содир бўлишига асосан икки йўналишдаги омиллар сабаб бўлади.
Стресс сабаблари
• физиологик сабаблар; • руҳий сабаблар; • оиладаги нохушликлар; • мансабга интилишдаги омадсизликлар; • таҳлика туғдирувчи сабаблар ва ҳоказо.
Шахсий, ички сабаблар
иш фаолиятидаги ноаниқдик; ҳаддан ташқари кўп иш ёки кам иш билан банд бўлиш; қизиқмаган иш билан банд бўлиш; иш шароитининг ёмонлиги; ва ҳоказо.
Ташкилий сабаблар
Иш фаолиятидан қониқмаслик стрессга сабаб бўлувчи энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ходим ундан нима кутилаётганлигини, бу ишни қандай қилиш кераклиги ва бу иш қандай баҳоланишини билсагина хотиржам ишлайди.
Иш қобилияти ва омадсизлик инсон саломатлигига қатгиқ таъсир кўрсатади. Ҳаддан ташқари кўп иш ёки, аксинча, беишлик хам стрессга олиб келади.
Бундай сабаблар туфайли содир бўлган асабийлашиш энг кўп тарқалгандир. Иш ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда безовталаниш, моддий бойликларга нисбатан бефарқ бўлиш ҳиссиёти кучаяди.
Худди шунингдек, иш билан кам таъминланганда юқоридаги ҳолатлар такрорланади. Қизиқмаган иш билан банд бўлиш ҳам стрессни юзага келтирувчи сабаблардан ҳисобланади.
Текширишлар шуни кўрсатадики, иш қанча қизиқарли бўлса, ходим шунча кам безовталанади, кам бетоб бўлади.
Яна бу сабабларга қўшимча: ёмон иш шароитлари, иш жараёнида одамларнинг бир-бирига асоссиз талабларни қўйиши, уқув- сиз раҳбарнинг уқувсиз муомаласи, ва бошқалар ҳам стрессни вужудга келтиради.
Djumaboyev Shodilbek
Стресснинг физиологик сабабларига қуйидагилар киради: • мигрень (бошни қаттиқ оғритадиган ва кўнгилни айнитадиган асабий касаллик) яра; • қон босимининг ошиши; • қон касаллиги; • бел оғриғи;
• артрит; • астма; • юрак оғриғи; • ошқозон оғриғи каби касалликлар. Руҳий сабабларга — қаттиқ қўзғалиш, иштаҳанинг йўқотиш, воқеаларга, одамларга нисбатан эътиборсизлик кабилар киради.
Ҳаётда руҳий сабаблар туфайли вужудга келган стресслар жуда тез-тез учраб туради. Масалан, одам ўзининг (худбинона) эҳтиёжини худбинларча қондирса, яъни шуҳратпарастлик, ҳасадгўйлик фаровонликка эришув йўлидаги қўрқув, ҳокимиятга интилиш туфайли нопок фаолият кўрсатса ва унинг бу ҳолати ўзини мард ва олижаноб деб билган тушунчаларга мое келмаса — шу ҳолатда у ўз-ўзи билан зиддиятга, жазавага тушган ҳолатда бўлади.
Ёки бошқа бир руҳий сабаб — бу ҳиссий зўриқиш, яъни эхти- ёжларни қондиришга тўсқинлик қилувчи омиллар ёки тақдир зарбалари: • энг яқин кишисининг ўлими; • уруш, жанжал, низо ва ҳоказолар; қандай сабаблар бўлишидан қатъи назар — ички ёки ташқи таъсирданми барибир одамда асабий ҳолатни юзага келтиради.
Организм учун салбий туйгулар бўлган қуйидагилар ҳам асабийлашиш учун руҳий сабаблар ролини ўйнаши мумкин.
• бахиллик • қаҳр-хуноблик • рашк • даҳшат • иккиланиш • шубҳа • уят • саросималик • жахл • нафрат • қониқмаслик • ачиниш • тоқатсизлик • виждон азоби • макр • норозилик • хафагарчилик • гам • ноумидлик • ранжиш • ташвиш • озор • қўрқиш • хўрлик • ҳақорат • ёмон кўриш • адоват
Асабий ҳолатнинг вужудга келиши ва унинг ўтиб кетиши, руҳий ҳаловатсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар раҳбарлик фаолиятининг диққат марказида туриши керак.
Асабийлашган ҳолатда: • онгли фаолиятдаги айрим томонлар тўхташдан қолади; • идрокда, хотирада англашилмовчиликлар пайдо бўлади; • кутилмаган қўзғалишларга нисбатан айни бир хил бўлмаган таъсирлар юзага чщади; • диққат ва идрок кўлами торайиб, ҳаловатсизлик кучаяди ва бошқалар.
Шундай вазиятларда нохуш ҳолатнинг олдини олиш, яъни уни бошқариш керак. Бунинг учун раҳбар ишини нимадан бошлаши керак?
Энг аввало у асабийлашган одамга нисбатан камситувчи му- носабатда бўлмасдан, унга зиддият, ҳаловатсизлик ҳар бир шахе ҳаётининг ажралмас бўлаги эканлигини, бундай ҳолат нафақат унда, бошқаларда ҳам бўлиши мумкинлигини, буни эса бартараф қилишнинг иложи борлигини англатиши керак.
Бу асабий ҳолатни бошқариш ва шундай вазиятдан чиқишнинг энг қулай ва оқилона йўлидир. Ҳаммадан ҳам ходим Сизнинг ёрдам беришга тайёр эканлигингизни ссзиши керак. Бу унга биринчи қадам қўйишига ёрдам беради.
Балки гапни шундай бошлаган маъқулдир: “Сезишимча, Сизни нимадир қийнаётганга ўхшайди, агар Сизга ёрдамим тегса, мен буни жон деб бажараман. Марҳамат, истаган вақтингизда менга мурожаат қилишингиз мумкин ”.
Суҳбат давомида қуйидагиларга эътибор бериш керак.
• унинг фаолиятини қизиқиб кузатиб бораётганингизни, унинг му- аммоларига жиддий эътибор беришингизни билдиришингиз керак; • унга ушбу суҳбат, шу хонадан ташқарига чиқмаслиги, ҳеч ким ха- бардор бўлмаслигини эслатинг; • унинг муаммоси унинг “айби” деб қаралмаслигини тушунтиринг; • ходимни сўзлашига имкон беринг, бир оз қийналса ҳам, тўхталиб қолганида ҳам сўзини бўлманг, бу унга нисбатан бетоқатлик ва ҳурматсизликни билдиради; • унинг муаммоларини ҳал бўлишига ёрдам бера оладиган саволларни беринг. Балки зиддиятли, кескин деб англанаётган ҳолат ваҳима қиладигандек унчалик жиддий эмасдир.
Ходим билан ушбу руҳдаги қилинган ҳар бир суҳбат, оқилона ёрдам, ходимни ўзини қўлга олиши, ўзига ўзи ёрдам бера олишига олиб келади. Агар шу муаммони раҳбарнинг бир ўзи ҳал этиб қўя қолса, ходимни ўсиш имкониятидан маҳрум этган бўлади.
Бундай тадбиркорона суҳбатлар махсус ажратилган хоналарда, яъни коммуникациялашган жойларда ўтказилгани яхши. Бу жараёнда раҳбар шунга эътибор бериши керакки, ҳар бир асабийлашган ҳолат, зиддиятга киришган ҳар икки томоннинг ҳозиргача ошкор бўлмаган кучларини аён этади, юзага чиқаради.
Стресснинг қай даражада кечиши унга нисбатан таъсирланишга, уни қанчалик ҳис этилганига боғлиқ .
Касбий эҳтиёж шахсий (баобрў бўлиш, соғлиқ, узоқ яшаш ва бошқ.)
Минимал стресс
Ижобий таъсирчанлик
Физиологик таъсирчанлик
Руҳий таъсирчанлик
Эҳгиёжга бўлган таъсирчанлик
Стрессга мос бўлмаган таъсирчанлик
Nigmatova Noila Boxodirovna.
Do'stlaringiz bilan baham: |