13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


БАХТ ВА ҲАЛОВАТГА ЭРИШИШНИНГ ЕТГИ ҚОИДАСИ



Download 74,27 Kb.
bet8/9
Sana23.02.2022
Hajmi74,27 Kb.
#163987
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низоларни бошқариш 1

8.БАХТ ВА ҲАЛОВАТГА ЭРИШИШНИНГ ЕТГИ ҚОИДАСИ
1. Қоида. “Бизнинг фикримиз қандай бўлса, ҳаётимиз шундайдир!" Шунинг учун ҳам фикрингизни тинчлик, жасурлик, саломатлик, умид ҳақидаги ўй-хаёллар билан тўлдиринг.
2. Қоида. Душманингиздан қасд олишга уринманг, акс ҳолда Сиз ўзингизга унга нисбатан ҳам кўпроқ зиён етказасиз. Генерал Эйзен- хауэрдек ўзингиз суймаган одамлар ҳақида бир дақиқа ҳам ўйла- манг.
3. Қоида. 1. Кимнидир миннатдор бўлмаганлигидан ранжимасдан, буни оддий ҳол деб ҳисоблайлик. Иисус Христос ўн нафар мо- ховни даволаганда улардан фақаттина битгаси ташаккур айтганини эслайлик.
2. Бахтга, шодликка эришишнинг ягона йўли миннатдорчиликни кутмай, қилган яхшилигингиздан қониқиш ҳосил қилишдир.
4. Қоида. Бахтсизлигингизни эмас балки барокатингизни, роҳа- тингизни ҳисобланг.
5. Қоида. Бошқаларга тақлид қилманг. Ўзингиз билан бўлинг, чунки “ҳасад — бу жоҳиллик”, “тақлид — бу ўзини ўзи ўлдиришдир ”.
6. Қоида. Оғриқ жойларингизни унугиш учун озгини бўлса хам бошқаларга севинч келтиринг. Кимгаки яхшилик қилар экансиз, билингки, бу билан Сиз энг аввало ўзингизга яхшилик олиб келган бўласиз.
Yuldasheva Xurshida
9. Донолар асабийлик ҳақида.
Ризоуддин ибн Фахриддин хотиржамликка чорловчи 11 та насиҳатни қолдирган.
Биринчи насиҳат: одамларнинг кўнгилларини оғритманг. Нодон ва хиёнатчиларга сирингизни айтаанг, улар билан кенгашманг. Олим ва фозилларга эргашинг. Мурувват аҳлларидан қарздор бўлсангиз, ваъда қилган кунингизда топширинг. Қўлингиздан келган хизматни ҳеч кимдан аяманг. Ҳар куни бошингизни ёстиққа қўйган вақгин- гизда кун бўйи қилган ишларингизни бирма-бир кўздан кечиринг, яхши иш қилган бўлсангиз, севининг, маъносиз ишларингиз бўлса қайғуринг, тавба қилинг. Эртаси куни нима ишлар қилишингизни яхшилаб ўйлаб бир қарорга келинг, шу қарорингиз бўйича иш олиб боринг.
Иккинчи насиҳат: дўст, душман орасида юз қизартирадиган ишларни қилишдан ҳазар қилинг, гўзал хулқли бўлиш билан шараф касб этинг. Тўғри йўлдан бир қарич ҳам айрилманг. Адабсиз,
тарбиясиз билан ошна бўлсангиз, улар Сизни ўз йўлларига тортадилар, даражангиздан туширадилар. Омонатларингизга хиёнат қиладилар, сирларингизни фош этадилар.
Учинчи насиҳат: бошқаларнинг айбларини кўрган вақгингизда ўз айбларингизни ҳам тушининг, ўз айбини кўрган киши бошқаларнинг айби билан шуғулланмайди. Ёлғончилик билан шуҳратланманг, ҳамманинг назаридан қоласиз. Ҳар кимнинг даражасини билинг. Билмаган нарсангизни билмайман дейишдан уялманг. Ўзингизга керак бўлмаган сўзларга аралашманг.
Тўртинчи насиҳат: истаган нарсангиз бўлмай қолса, қайғуриб, бетоқат бўлманг, сабр қилинг. Келгуси кунларингизни ўйланг. Хоҳ тўғри, хоҳ нотўғри бўлган нарса учун сира ҳам қасам ичманг. Очиқ жойда қилиш уят бўладиган ишларни яширин жойда ҳам қилманг.
Бешинчи насиҳат: бир киши учун иккинчи бир киши билан оран- гизни бузманг. Мабодо улар дўстлашиб қолсалар, сиз уялиб қола- сиз. Гўзал ишларни кўриб турувчи кўзлар ва ёзиб турувчи қаламлар бордир. Ақлингиз — энг тўғри насиҳатгўй. Нодонлиқцан бошқа душмандан қўрқманг. Илм нурини бузуқлик суви билан ўчирманг. Одоб- ахлоқ кийимидан бошқа гўзал кийим топилмайди, буни унутманг.
Олтинчи наснҳат: одамлар билан орангизда адоват, гинахонлик
Еттинчи наснҳат: одамлардан айб ахтариб юрувчи бўлманг, ўзаро келиша олмай бир-бирингиздан узоқлашиб кетманг, балки дўстла- шинг, бир оила аъзолари каби бир-бирингизга меҳр-муҳаббатли бўлинг. Зарурат бўлмаса, бировдан ҳеч нарса сўраманг, унинг миннатини кўтариб юрманг.
Саккизиичн насиҳат: ақлни биз инсонларга улуғ ҳадя, улуғ неъмат деб билинг, уни соф ва комил равишда асрашга эътибор беринг, уларни сақпаш ҳар кимнинг энг биринчи ва шарафли бурчи экани- ни унутманг.
Тўққизинчи насиҳат: икки юзламалилик, мунофиқлик, бахиллик- дан сақланинг. Ёлғончи, туҳматчи ва чақимчи бўлманг. Ваъдангизга вафо қилинг, меҳнатсевар, ишчан, ғайратли ва матонатли бўлинг. Одамларни кулдириш учун маъносиз адаб, тарбияга хилоф бўлган сўзларни сўзламанг.
* * *
Ўнинчи насиҳат: ақлли одам ўзининг кимлигини, даражасини би- либ, шунга қараб иш олиб боради. Ёмонликдан қайғуриб, яхшилик учун севиниш комил инсонда топилади. Молудавлатингизни оилан- гизни тарбия этишда қизғанманг.
Ўн биринчн насиҳат: гуноҳ унугилмайди, эзгулик ерда қолмайди. Ҳар ким нима экса, шуни ўради.
Шарқнинг машҳур ҳакими ва табиби Абу Бакр Розий аллома табиблар, донолар ва шогирдлари ҳузурида инсон саломатлигининг сирлари ҳақида баҳслашишни севарди. Ана шундай баҳсларнинг бирида зукко бир табиб сўз олиб бундай деди:
• Инсондаги ҳамма касалликларни сабаби шамоллашдир. Шамол- лашдан сақланган одам ҳеч қачон дард кўрмайди. Бир-икки табиблар ҳам унинг фикрини маъқуллаб: “Тўғри, тўғри" деб қўйишди.
Лекин Абу Бакр Розий бу гапга эътироз билдирди: • Мен бу фикрга қўшилмайман, — деди у бошини сарак-сарак қилиб, — тумов бўлиш, шамоллаш, томоқ оғриғи каби дардлар ҳамма хасталикларга сабаб бўлавермайди. Зеро, тумовни, шамоллашни, томоқ оғриғини даволаса бўлади.
Инсондаги кўп хасталикларга асаб, руҳият, кайфият сабаб бўлади. Асаб емирилдими, асаб ҳужайраси ўлдими, уни тиклаб бўлмайди.
— Асаб аъзо-танимизда нималарга билан боғлиқ? — сўради зукко табиб Абу Бакр айтди:
Инсон асаби жуда ҳам юзаки, лекин қудрати жуда ҳам зўр. Асаб томирларни бўғади, ички аъзоларни емирилишига олиб келади. Шунинг учун одамлар “Куч-қувватдан кетдим, асабларим тамом бўлди”, — дейишади.
Яна бир ҳакиму ҳозиқ сўради:
• Асабни қандай қилиб асраса бўлади? Абу Бакр Розий бундай деб жавоб берди: • Асабни сақлайдиган асосий омил — тинчлик, хотиржамлик.
Емирилаётган асабни яхши ҳордиқ, ширин уйқу ва самимий кулгу сақлаб қолади.
Тажанг, жаҳлдор ва куйинчак одамнинг асаби тез емирилади. Бундай одамлар ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам “этини ” ейди. Сабр-тоқатли, меҳр-муҳаббатли, зўр иродали одамлар, ҳар қандай нафсини тия олишга қудрати етган одамларнинг асаби мустаҳкам бўлади.
Асабнинг қимматини ҳеч бир хазинага тенглаштириб бўлмайди.
Даврада ўтирган ақли дониш табибу ҳакимлар Абу Бакр Ро- зийнинг мулоҳазасига, табиблиқдаги ақлий муҳофазасига тасан- нолар айтишди.
Sobitxo’jayeva Mastura

Download 74,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish