5.Стресс ва унинг содир бўлнш жараёни.
Чизмада баобрў бўлиш эҳтиёжини алоҳида ажратдик. Бу бежиз эмас. XX асрнинг буюк руҳшуносларидан бири Веналик машҳур олим Зигмунд Фрейд бундай деган эди: “Бизнинг барча интилишларимиз асосида икки мақсад ётади, шулардан бири машҳур ва нуфузли инсон булишдир”.
Америкалик ўткир файласуф, профессор Жон Дьюи айнан шу фикрни сал бошқачароқ ифодалайди. Унинг таъкидлашича, инсон табиатига хос бўлган умумий орзу-истак — эл орасида нуфузли киши сифатида танилиб, иззат-обрў билан яшашдир.
Бироқ, бунга эришишнинг ўзи бўлмайди. Зеро обрў-шуҳрат, нуфуз — зўрлаб ёки талаб қилиб олинадиган фазилатлар эмас, унга фақат табиий йўсинда эришилади.
Балогат ёшига етган деярли ҳар бир инсон қуйидагиларни истайди: • соғлиқ ва узоқ яшаш; • озиқ-овқат; • уйку; • пул ва қимматбаҳо буюмлар; • болаларининг орзу-ҳавасларини кўриш; • машҳур ва нуфузли бўлиш; • жаннатга тушиш.
Бу истакларнинг охиргисидан бўлак ҳаммасига бемалол эришиш мумкин. Уильям Жеймс таъкидлаганидек:
“Обрў-иззатли бўлиш учун зўр бериб интилиш инсон табиатида макон курган энг кучли хусусиятдир”.
Обрў-иззатга нисбатан ана шу кучли ташналик инсонларни бутун умри давомида қийноққа солиб келади.
Бу ташналикни камдан-кам одамгина қондира олади ва бунга эришганлар ҳаётда буюк инсон сифатида обрў ва нуфузга эга бўладилар.
Ўзининг салоҳиятига объектив баҳо беролмай, шон-шуҳратга эришишга имкони бўлмаганлар асоссиз равишда ўзини ҳар куйга солади, асабийлашишни ўзига қурол қилиб олади ва оқибатда шу нарса унинг умрига завол бўлади.
Ана шундай кишиларни хотиржамликка чақирамиз ва уларга кейинги мавзуда келтирилган Д. Карнегннинг “Ҳаётда қандай қилиб хотиржамликка эришиш ва тўлақонли яшаш мумкинлиги тўғрисидаги маслаҳатларини қунт билан ўқишни тавсия этамиз.
Sultonov Farrux
6.Д. Карнеги хотиржамликка эришиш тўғрисида.
Ҳаловатсизлик ҳисси ҳақида билиш зарур бўлган асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
1. Бугунгн кун билан яшанг.
“Бизнинг асосий ишимиз — олисдаги мавҳум нарсага қараш эмас, балки, қўлимиздаги имкониятимиз етган ишни бажариш бўлмоғи керак”, деган эди Томас Кармель.
Эртанги кунга тайёрланишнинг
энг мақбул йўли — ақл-идрокни бир жойга йиғиб, бош шижоатни бугунги ишни осонликча бажаришга қаратиш. Бу — келгусига яхши тайёрланса бўладиган ягона йўлдир.
2. Таҳлика туғдирувчи ҳолатдан чиқишнинг сеҳрлн формуласи.
Агар Сизни таҳликага соладиган вазият пайдо бўлса, қуйида ай- тганларимизни қилинг:
а) ўзингиздан сўранг: “Бундан ҳам беш баттар бўлса нима бў- лади?” б) ўша “беш баттар ” аҳволга тайёрланинг; в) юзага келган вазиятни таҳлил этинг ва уни ўнглашнинг энг мақбул чораларини топишга ҳаркат қилинг.
3. Таҳлика ннмаларга олиб келади?
Қўрқув — жонсараклик, ваҳима туғдиради. Таҳлика ҳисси бизнинг асабларимизни таранглаштиради. Ошқозон, асаб толаларига таъсир қилади. Ошқозон шираси таркибининг ўзгаришига сабаб бўлади. Булар эса ўз-ўзидан ошқозонда яра пайдо бўлишига олиб келади.
Доктор Д. Монтагу айтганидай: “Ошқозон яраси Сиз тановул қилаётган эмас, Сизни еяётган нарсалар боис ҳосил бўлади” Қўрқув, безовталик, нафрат, худбинлик, мавжуд турмуш тарзига мослашмаслик — ошқозон, юрак касаллигига олиб келади, қон босимининг ошиши, бод, диабет, шамоллашга сабаб бўлади.
Касалликларга қуйидаги ҳолатлар ҳам сабаб бўлади: а) оилавий ажралиш,- б) молиявий қўрқув, в) ёлғизлик ва хавотирлик ҳисси,
г) узок, вақт гина сақлаш.
Кучни тиклашнинг энг яхши омиллари қаттиқ ишонч (атрофдаги кишиларга, ишга бўлган), уйқу, мусиқа ва кулгудир. Яхши ух- лашни ўрганинг, мусиқани севинг, турмушнинг кулгили, қизиқ то- монларини кўра билинг, ана шунда соғлиқ ва бахт доимо сизга ҳамроҳ бўлади.
“Беҳаловатлик билан қандай курашишни билмаган одам ҳаётдан эрта кетади ”, деган эди тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазо- вор бўлган доктор А. Каррель.
Jalolova Feruza
Д. Карнеги безовталик ҳиссини таҳлил қилишнинг қуйидаги усулларини кўрсатади:
1. Безовталик туғдирувчн муаммоларнн таҳлил қилиш ва ечиш йўллари. Безовталикнинг асосий сабаби — бу чалкашликдир. Ҳаёт- даги безовталикларнинг тенг ярмига етарли билимга эга бўлмай қарор қабул қилишга уринувчи одамларнинг ўзлари сабабчи бўладилар.
Шу боис уч босқичли таҳлилни ўрганинг: а) Сизни нималар ташвишлантираётганини аниқ ёзиб олинг; б) фактларни таҳлил қилинг ва Сиз нима қила олишингиз мумкинлигини ёзинг; в) нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ бир қарорга келинг. Ана ундан кейин тезроқ амалий ишга киришинг ва натижасидан қайғурманг.
2. Ишингиздаги муаммоларни қандай қилиб ҳал қилса бўлади? Ёндашув қуйидагича бўлиши ҳам мумкин: 1. Муаммо нималардан иборатлигини аниқланг. 2. Муаммоларнинг туғилишига нималар сабаб бўлади? 3. Муаммони ечишнинг қандай йўллари бор? 4. Муаммони ҳал қилишнинг қайси йўли Сизнинг-ча энг маъқул?
Ҳаловатсизлик кишини адои-тамом қилмаслиги учун уни бартараф этиш мумкинлиги тўғрисида Д. Карнеги қуйидаги маслаҳатларни берган:
1. Безовталик ҳиссини кўнгилдан қандай чиқариб ташлаш мумкин? Ўзингизни қўлга олинг: ташвишга ўралиб олган одам тушкун- ликка тушмаслик учун қандайдир фаолиятда қатнашиши зарур. Ру- ҳий касалликларни даволашда кенг қўлланувчи “Даво — бу иш билан бандлик ", ибораси иш пайтида шифо саналади.
2. Майда-чуйдаларни деб осойишталигингизни йўқотманг. Ёдда тутинг! “Ҳаёт жуда қисқа, у “эркалик "ни кўтармайди ". 3. Сизга кўп ташвишлардан қутулишга ёрдам берувчи қонун. Ўзингиздан ростини сўранг: қандай нохушлик эҳтимоли Сизни безовта қиляпти, бу нарса ўтиб кетиши мумкинми?
4. Ўттан ҳодисаларнн таққосланг. Рўй берган ҳодисани тан олиш ва қабул қилиш, ҳар қандай бахтсизлик оқибатига бардош беришда биринчи қадам саналади.
5. Кўнгилхиралик бўлганда мушкул аҳволга тушиб қолишннгизга йўл қўйманг, иссиғида ўзингизни тўхтатиб қолинг.
Jalilova Dilshoda
Do'stlaringiz bilan baham: |