13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


Нарса-ҳодисаларнинг меъёрини билиш — хотиржамликнинг улкан сирини ихтиро этиш деган гan



Download 74,27 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi74,27 Kb.
#163987
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низоларни бошқариш 1

7.Нарса-ҳодисаларнинг меъёрини билиш — хотиржамликнинг улкан сирини ихтиро этиш деган гan.
Киши вақгида ўзини босиб олиши ва ўзига қуйидаги уч саволни бериши керак:
а) Мен куюнаётган нарса мен учун қанчалик қимматга эга ?
б) Ташвиш туғдирадиган ишни қачон тўхтатишим керак?
в) Мен бу нарса учун яна қанча куюнаман?
Куюниб бунинг қийматидан ҳам кўп , mўлaмaяnмaнмu?,
6. Қипнқни арралашга уринманг. Қипиқни арралаш мумкин эмас, чунки унинг ўзи арраланган.
Ўтган воқеа ҳам худди шундайдир. Бўлиб ўтган изтиробли ҳодисани эслаб қайғуришингиз қипиқни арралашга ўхшайди.
...Подшоҳнинг бутун бошли отлиқ қўшини-ю, аскарлари ҳам ўтмишни қайтаролмайди. Шунинг учун қипиқни арралашга уринманг.
Шундай қилиб, безовталик Сизни ҳар доим тамом қилмасидан бурун ундан қутулиш йўллари:
1-қоида. Иш билан доим банд бўлиш безовталикни сиқиб чиқа- ради. Фаол ҳаракат — бу энг яхши даво воситаларидан биридир.
2-қоида. Арзимас нарсаларга қайғурманг. Майда-чуйдаларни деб бахтингизнинг бузилишига йўл қўйманг.
3-қоида. Сизнинг аҳволингиздан қайғураётганларга нисбатан эҳти- моллар назарияси қонунини қўлланг.
Эҳтимол, бундан баттар нимадир рўй бериши мумкин эди-ку?
4-қонда. Буни олдини олиб бўлмайдиган воқеа билан солишти- ринг. Агар аҳвол Сизнинг ихтиёрингизда эмаслигини, уни ўзгарти- риш қўлингиздан келмаслигини билсангиз, ўзингизга шундай деб таскин беринг: “Ҳа, бу шундай бўлди, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди”.
5-қоида. Ўзингизни вақгида тўхтатишни уддаланг. Безовталикка ёки бошқа ҳолатга нисбатан кўпроқ “товон тўламасликнинг қайси чорасини кўришни ўзингиз учун ҳал қилинг.
6-қонда. Ўтган ҳодиса ўз-ўзини гўрга тиқаверсин. Қипиқни ар- раламанг.
Д. Карнеги тинчлик ва бахг яратишнинг еттита йўли тўғрисида ўз фикрини билдирган. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган саккизта сўз.
Бизнинг қандай бўлишимиз фикримиз қандай бўлишига боғлиқ. Тафаккуримиз такдиримизни белгилайди.
“Инсоннинг ўзлиги, кун бўйи нима ҳақида ўйлаганидадир ”, деганди Эмерсон.
Бизнинг асосий муаммомиз фикрнинг тўғри йўналишини тан- лашдир.
Рим файласуфи Марк Аврелий айтган такдиримизни ўзгар- тирадиган қуйидаги ибораларда жон бор.
Ўқиб олинг: “Бизнинг ҳаётимиз — фикримиз қандай бўлишига боғлиқ. Сиз ўзингиз ўйлаганингиздай эмас, балки Сиз нима ҳақида ўйлаёттан бўлсангиз шундай кишисиз”.
Агар Сиз қалбингиз хотиржам ва бахтли бўлишни истасангиз ёруг кунлар ҳақида ўйланг, бардам бўлинг. Шунда Сиз ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қилиб юрасиз.
2. Ўч олишга уриниш қнмматга тушади. Гипертония бўлган беморларнинг аксарияти хафақонликдан оғриб қолади. Уларнинг доимий азият чекиши туфайли қон босими кўтарилади. Юрагида оғриқ пайдо бўлади. Қадимдан бир мақол бор:
’’Кимки хафа булишни билмаса тентак, кимки ўзини хафа бўлишига йул қўймаса, у донишмандир ”.
Мухолифлардан қасд олишга уриниш — бу кишининг ўзига қим- матга тушади. Келинг, яхшиси, генерал Эйзенхауэр қилгандек, ўзи- миз ёқгирмайдиган кишиларга вақт сарфламайлик.
3. Қандай қилсангиз миннатдан азият чекмайсиз?
Инсон табиати шундай, у ташаккур билдиришни унутиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, биз агар ҳар сафар ташаккур эшитишга ўзи- мизни тайёрлаб турсак, бош оғриқни кўпроқ ортгириб олган бўла- миз.
Биз қувноқ ва бахтли бўлишни истадикми, келинг, кимнинг дир раҳматини ёки миннатини ўйламайлик. Кимгадир нимадир бер- ганимиздан ўзимиз хурсанд бўлаверайлик.
Миннат худди ёввойи ўт бўлса, миннатдорчилик атиргулдир. Уни авайлаш, сугориш, севиб ўстириш лозим. Агар бизнинг болалари- миз миннатдор бўлишмаса, бунда кимни айблаш керак, деб ўйлай- сиз. Меним-ча фақат ўзимизни.
4. Сиз ўзннгизда борини миллион доллорга алмаштирган бўларми- дингнз? Иккала кўзингизни миллион долларга туҳфа қилармидингиз? Оёқларингизни неча пулга сотардингиз? Қўлларингизни-чи? Болаларингизни, оилангизни-чи? Ҳисоблаб чиқсангиз, ўзингиз нималарга эга эканлигингизни тушуниб етасиз. Бу бойликларингизни Рокфеллер, Фордов, Морганларнинг олтинларини ҳаммасини берса ҳам алиштирмас эдингиз, тўғрими?
Биз эса мана шунинг қадрига етамизми?
Шопенгауэр айтгани- дек: “Биз ўзимизда борини жуда кам ўйлаймиз. Нуқул етишмаётган нарсалар ҳақида қайғурамиз. Сиз ҳам, биз ҳам ўзимиздан уялишимиз
керак. Ҳар куни эртакдагидек гўзаллик қўйнида яшаймиз - у, бироқ бу- ларни сезмаймиз. Агар ғам-ташвишсиз, тўлақонли ҳаётда яшашни бошламоқчи бўлсак, бахтсизлигимизни эмас, омадимизни, Худонинг марҳамати, деб ҳисоблайлик.
5. Ўзлигингизни топинг ва ўз-ўзингиз билан бўлинг. Унутманг, ер юзида худди Сиздек иккинчи одам йўқ. ...Дунё, инсоннинг ҳаёт тарзи эскича бўлганидек, истак ҳам уз- узидан эскича бўлиши мумкин.
Истамаслик эса асаб толалари ва комплексининг қайсар жараёнидир. Ўз ақли, танаси қандай бўлса шундай бўлишини эмас, қандайдир бошқа киши бўлишга ташна бахтсиз одам йўқ. Ташвишлардан хотиржам бўлишни истасангиз қуйидаги гапга амал қилинг: “Бошқаларга тақлид қилманг. Ўзлигингизни топинг, яратинг. Ўз-ўзингиз билан бўлинг".
6. Агар Сизга лимон тегиб қолса, лимонад қилинг. Мабодо Сизга лимон тегиб қолса, безовталикни йўқотиш учун ундан лимонад қилишингиз керак. Агар лимон тентакка тегиб қол- са, у буни рад этади ва шундай дея нолийди:
"Мен толеи паст одамман. Тақдирим ўзи шундай. Бундан қутулишимнинг ҳеч қандай иложи йўқ”.
Мабодо лимон доно кишига тегиб қолса-чи? У қуйидагича фикр юритади: “Бу лимонни қандай қилиб лимонадга айлантирсам бўлади?
Инсон ва унинг яширин имкониятларини ўрганишга бутун умрини бахшида эттан буюк педагог Адлер Альфред, одамнинг энг ғаройиб қобилиятларидан бири, манфийни мусбатга айлантириш саналади, деб айтганди.
Айтайлик, биз шундай ҳолатта тушиб қолдикки, лимонад тайёр- лай олмаймиз. Лекин иккита сабаб борки, нима бўлмасин биз буни қилишга уриниб кўришимиз керак.
Биринчидан, биз галабага эришишимиз мумкин. Иккинчидан, галабага эришмаган тақдиримизда ҳам, манфийни мусбатга айлантиришга шунчаки уринишимиз орқага эмас, олдинга қарашимизга мажбур этади, салбий ҳиссиётларни ижобийсига алиштиради.
Бу эса ижодни шундай томонга йўналтирадики, ўтган ҳодисага аза тутиб ўтиришга вақгимиз қолмайди.
7. Қандай қнлиб икки ҳафтада тушкунлнқдан фориғ бўлинади. Машҳур психиатр Адлер Альфред тушкунликдан азият чеккан бе- морларига оддийгина қилиб шундай дер эди: “Сиз ўзингиз даволанишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар куни кимнидир, нима биландир шод қилишингиз мумкинлигини ўйлашга ҳаракат қилишингиз ва бу маслаҳатга риоя этишингиз даркор ”. У ҳар куни яхшилик қилишни тавсия этарди.
“Яхшилик кимнингдир чехрасида табассум ёритишдир” деганлар Муҳаммад пайғамбаримиз.
Нима учун яхшилик қилган кишилар кайфиятида ажойиб ўзгариш юз беради? Чунки кимнидир хурсанд қилиш иштиёқи ўзи ҳақидаги доимий фикрларини — энг асосий сабаб бўлган хавотир, қўрқув, тушкунлик туйғуларини ҳайдайди.
Агар Сиз тушкунлик кайфиятини йўқотаман, хотиржамлик ва шодлик қўйнида яшайман десангиз, ўзингиз ҳақингизда ўйламанг, бошқа кишиларга қизиқиш билан қаранг, ҳар куни бошқаларга шодлик келтирадиган қандайдир яхшилик қилишга ҳаракат қилинг.
Pulatova Tozagul

Download 74,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish