Bog'liq № 11-МАВЗУ. СУПЕРФОСФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. (1)
Аммонийлаштириш. Суперфосфат сифатини яхшилашнинг усулларидан яна бири бу унинг аммонийлаштирилишидир, яъни эркин фосфат кислотани аммиак гази билан нейтраллашдир. Аммонийлашган суперфосфат гигроскопик булмаган, курук, ёпишмайдиган кукундир. Унинг таркибидаги азот эса керакли озуқа элементидир. Суперфосфат таркибидаги эркин фосфат кислотани газ холатидаги аммиак билан нейтраллаш жараёнида дастлаб моноаммонийфосфат хосил бўлади:
Н3Р04+ НҲ3= Н4Н2Р04 Нейтралланиш иссиклигининг ажралиши хисобига массанинг харорати 80-90°С гача кутарилади ва бунинг хисобига суперфосфат бирмунча қурийди. Бунда сувда эрийдиган Р2О5 микдори камаймайди.
Нисбатан кучлироқ аммонийлаштириш натижасида хосил бўлган диаммонийфосфат кальций сульфат билан таъсирлашиб, дикальцийфосфатга айланади:
Н3Р04+ 2 НҲ3 = (НҲ4)2ҲПО4 (НҲ4)2ҲПО4+ СаС04= СаНР04 + (НН4)2С04 Монокальцийфосфат хам дикальцийфосфатга айланади:
Са(Н2Р04)2*Н20 + СаС04+ 2НҲ3=2СаНР04 + (НН4) 2С04 + Н20
Бундай чукур аммонийлаштириш натижасида суперфосфатдаги сувда эрийдиган Р2О5микдори анчагина камаяди, аммо узлашадиган РзО микдори сезиларли узгармайди. Аммонийлаштиришни янада давом эттириш Р2О5ретроградайиясига олиб келадидикальцйфосфат ўсимликлар қийин ўзлаштириладиган трикальцийфосфат шаклига айланади:
2СаНР04 + СаС04+2НҲ3 = Са3(РО4)2 + (НН4)2 С04 Шунинг учун суперфосфатнинг аммиак билан нейтраллаш натижасида таркибида 2% атрофида азот бўлган махсулот олинади. Таркибида кўп микдорда (8% гача) азот тутган аммонийлаштирилган суперфосфат олишда нейтралловчи восита сифатида суюқ аммиакатлар кулланилади.
Суперфосфатни аммонийлаштириш айланувчи барабанли аммонийлаштиргичга узлуксиз равишда суперфосфат киритиш ва унинг йўналиши бўйича оқимда газ холатдаги аммиак юбориш орқали амалга оширилади. Аммиакнинг меъёри суперфосфат масса сининг 2% ини, унинг ютилиш даражаси эса 97-99% ни ташкил этади. Аммонийлаштиришда хосил бўладиган гувала хрлатдаги суперфосфат эланади ва майдаланади.
Қоратоғ фосфоритидан олинадиган суперфосфатни аммонийлаштириш айниқса самарали хисобланади. Бунда калцьий ва магний фосфат тузларининг эритмадан тўла ажралиши кузатилади ва 25°С гача совутилганда нафақат монокальцийфосфат кристалланади, балки магний ва аммоний фосфатлари хам турли хил иккиламчи ва учламчи тузлар кристаллогидратлари холатида ажралиб чикади. Шунинг учун Қоратоғ фосфоритидан олинадиган суперфосфатни аммонийлаштириш натижасида яхши физик хоссага эга бўлган махсулот олинади.