11-мавзу. Суперфосфат ишлаб чиқариш


Ишлаб чиқариш курсаткичлари



Download 295,5 Kb.
bet6/10
Sana11.12.2022
Hajmi295,5 Kb.
#883796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
№ 11-МАВЗУ. СУПЕРФОСФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. (1)

Ишлаб чиқариш курсаткичлари. Суперфосфат ишлаб чиқаришда фосфатли хом ашё парчаланишининг тўлалиги парчаланиш коэффициент, яъни суперфосфатдаги узлашадиган Р2О5 нинг умумий Р2О5 микдорига нисбати орқали талкин этилади. Сульфат кислота меъёри қанчалик катта бўлса, парчаланиш коэффиценти хам шунчалик юқори бўлади. 68-72 оғирлик қисм меъёрида апатит концентратидан олинган камерали суперфосфатдаги парчаланиш коэффиценти 83-88% га тенг ва суперфосфатда маълум микдордаги (11-12%) эркин фосфат кислота бўлади. Суперфосфатнинг омбордаги етилтириш жараёнида эса парчаланиш коэффикенти 93-95% га етади, эркин фосфат кислотаси эса -5% гача камаяди.
Олинган суперфосфат микдорининг уни ишлаб чиқариш учун сарфланган фосфат микдорига нисбати суперфосфат унуми дейилади. Вахоланки, фосфатдаги Р2О5 тўлалигича суперфосфатга ўтади, шунинг учун унум фосфатдаги Р2О5 нинг фоиз микдорини махсулотдаги умумий Р2О5 нинг фоиз микдорига нисбати билан ифодаланади. Апатит концентратидан янги хосил қилинган суперфосфатнинг унуми 1,94-2,01 ни, фосфоритдан олинган суперфосфат унуми эса 1,5-1,9 ни ташкил этади. Суперфосфатни омборда сакланиши натижасида ундан сувнинг бугланиши хисобига унум маълум даражага иасаяди.
Махсулотнинг гигроскопиклиги ва унинг нейтралланиши. Юқори эркин кислоталиликка (5% дан юқори Р2О5.) эга бўлган суперфосфат 20°С хароратда хавонинг нисбий намлиги 70-100% бўлганда атмосфера намлигини ютади. Буни суперфосфат суюқ фазасининг тўйинган буғ босими (1,33-1,81 кПа) худди шу хароратдаги сувнинг тўйинган буг босими (1,63-2,33 кПа) дан кичик эканлиги билан изохланади. Ютилган намлик маълум микдордаги монокальцийфосфатни эритади, унинг дикальцийфосфат ва фосфат кислотага парчаланишига олиб келади. Ажралган қўшимча микдордаги эркин фосфат кислотаси суперфосфатни янада гигроскопиклигини оширади.
Бундай суперфосфат ёмон физик хоссага эга бўлади ёпишқоқ бўлиб қолади, тушириш ва юклаш мосламаларига ёпишиб колиши натижасида қийинчиликлар туғдиради. Бундан ташқари механизмларнинг коррозиясини тезлаштиради. Шунинг учун етилтирилган суперфосфат фосфат кислотада осон парчаланувчи нейтралловчи қўшимчалар билан нейтралланади. Одатда нейтралланиш жараёни донадорлаш билан бир вақтда амалга оширилади. Нейтралловчи қўшимча сифатида осон парчаланадиган майда фракцияли фосфорит уни, суяк кукуни, охак, бўр, охактош, фторсизлантирилган фосфатлар ва бошқалар ишлатилади. Таркибида фосфор тутган нейтралловчи қўшимчалар махсулотни бойитади. Фосфоритнинг қўлланилиши натижасида эркин Р2О5 нинг 1% га камайиши хисобига, эквивалент суратда, махсулотдаги узлашадиган Р2О5 нинг миқдори ўртача 0,42% га ортади. Суперфосфатдаги фосфат кислотани кальций бирикмалари билан нейтраллаш натижасида махсулот таркибида қўшимча миқдордаги кальций монофосфат хосил бўлади. Бунда суперфосфатдаги қаттиқ компонентлар микдори ортади ва унинг физик хоссаси яхшиланади. Суперфосфатдаги кислоталиликни керагидан ортиқ даражада камайтириш сувда кам эрийдиган дикальцийфосфатнинг хосил бўлишига олиб келади, охакнинг ортиқча бўлиши эса қийин эрийдиган трикальцийфосфат хосил бўлиш билан борадиган ретроградацияланишга олиб келади. Махсулот таркибининг айрим қисмларидаги ретроградация эса реагентларнинг ёмон аралаштирилиши хисобига юзага келади. Шунинг учун нейтраллаш жараёнида қўшимчаларни махсулот билан яхши аралашишини таъминлаш лозимдир.

Download 295,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish