12.5. Донадорланган ва аммонийланган суперфосфатлар
Хозирги вақтда донадорланган шаклдаги суперфосфат хам ишлаб чиқарилмокда. Қуритилган донадор суперфосфат ёпишқок эмаслиги, қотиб қолмаслиги, таркибидаги Р2О5 нинг кўплиги, намликнинг озлиги ва бошқа хоссалари бўйича кукунсимон суперфосфатдан фарқланади. Уни хаттоки уруғ билан биргаликда экиш мумкин, бунинг натижасида ўғит тупроқда бир текисда таксимланади ва самарадорлиги яхшиланади. Доначаларнинг тупроқ эритмасида секин эриши туфайли, ундаги сувда эрувчан Р2О5 нинг жуда оз микдоригина тупроқдаги темир ва алюминий оксидлари билан таъсирлашиб, қийин эрийдиган бирикмаларга айланади. Натижада ўғитдан самарали фойдаланиш имконияти яратилади, яъни уғитнинг фойдали таъсир коэффициенти (ФТК) ортади.
Донадорланган суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси 3.6 — расмда тасвирланган. Суперфосфат ва нейтралловчи қўшимча остига меъёрлаштиргич ўрнатилган бункерлар 1 ва 2 дан лентали таъминлагич 3 орқали ўқли тегирмон 4 га тушади, у ерда майдаланади ва аралаштирилади. Сўнгра аралашма элеватор 5 га тушади, у ерга, шунингдек, донадорланган суперфосфатни элашдан қайтарилган майда фракция — ретур мунтазам равишда келиб тушади. Элеватор да узатилган аралашма транспортёр 6 орқали донадорлаги 7 га келиб тушади. Бу айланувчи барабанда намланган кукунсимон материал донадорланади. Материални 16% гача намлаш учун керак бўладиган сув сачратгич форсунка орқали донадорлагич ичига пуркаб турилади. Суперфосфат диаметри 1,4 м, узунлиги 7,5 м ва 0,125 с'1 (7,5 айл/мин) частотада айланувчи барабандан 7 минут вақт мобайнида ўтади. Ҳосил бўлган нам донадор махсулот диаметри 2,2 м, узунлиги 14 м ва 0,125 с'И (7,5 айл/мин) частотада айланувчи қуритиш барабани 8 га тушади, у ерда 3-5% намликкача қуритилади.
Сувда яхши эрийдиган монокальцийфосфатнинг ёмон эрийдиган кальций ва метафосфатларга айланишини олдини олиш мақсадида куритиш жараёнида максулотнинг хароратини 95° С дан оширмаслик керак. Шунинг учун суперфосфат ва қиздирувчи газ бир хил йўналишда берилади, яъни қайноқ газ оқими кўпроқ нам махсулот билан тўқнашади, натижада махсулотнинг қизиб кетиш хавфи камайтирилади. Қиздирувчи газ қуритгичга киришда 600°С, ундан чиқишда эса 100-120°С хароратда бўлади.
Қуритишда фтор бирикмалари (2НФ + СиФ44 нинг тахминан эквивалент аралашмаси тарзида) учиб чиқади. Суперфосфат қуритилишдан олдин қанчалик чуқур нейтралланган бўлса, фторли бирикмаларнинг ажралиши хам шунчалик камаяди, чунки суперфосфат суюқ фазасидаги эркин фосфат кислотасининг камайиши натижасида СиФ4 нинг парциал босими хам камаяди. Одатда суперфосфатда қолган фторнинг 10-17% и қуритишда ажралади; фторнинг ажралиш даражаси хароратнинг кўтарилиши ва қуритиш давомийлигининг узайиши билан ортади. Донадорланган сперфосфатдаги фторнинг улуши бошланғич суперфосфатдагига Қараганда 0,1-0,15% га камаяди. Қуритгичдан чиқадиган газлар циклонли чангютгич орқали ўтиб, абсорберларда тозаланади ва атмосферага чиқарилади.
12.6. — расм. Донадорланган суперфосфат ишлаб чиқариш семаси:
1 — суперфосфат учун бункер; 2 —нейтралловчи қўшимча учун бункер; 3 — лентали таъминлагич; 4 — валли термостат; 5,10 — элеваторлар; 6 — донадорланган суферфосфатни узатиш транспортёр; 7 — доналаштиргич,
8 - қуритиш барабани; 9 —ретур транспортёр; 12 — тайёр махсулот транспортёри; 13 — тегирмон, 15 — тайёр махсулот учун бункерлар; 16 — тикув машинаси.
Абсорберда хосил бўладиган эритма суперфосфат чанги билан ифлосланган бўлади. Уни тозалаш қийинчилик туғдиради. Шунинг учун эритма зарарсизлантиришга (бур билан нейтраллашга) юборилади ёки уни грануляторда суперфосфатни намлашга қайтарилади.
Қуритилган махсулот элеватор 10 орқали элак 11 га келиб тушади, у ерда фракцияларга ажратилади. 4 мм дан йирик бўлаклар тегирмон 13 га ва майдалангандан сўнг, транспортёр 14 да яна элакка қайтарилади. 2-4 мм улчамли фракция транспортёр 12 ёрдамида тайёр махсулот бункерлари 15 га, майда фракция эса (умумий микдорнинг 20-30% и) ретур транспортёри 9 ёрдамида суперфосфатнинг донадорлашдан олдинги массасига қўшиш учун юборилади. Донадорланган суперфосфат тайёр махсулот бункерларидан вагонларга тўкиш орқали юкланади ёки қопларга жойланиб, траспортёрлар ёрдамида ва тикув машинаси 16 да қопларнинг оғзи махкамланади. Қопланган суперфосфат транспортёр 17 орқали вагонларга юкланади.
1 тонна Донадорланган суперфосфат ишлаб чиқариш учун 1,015-1,025 т оддий суперфосфат сарфланади.
Қоратоғ фосфоритидан Донадорланган суперфосфат олиш унинг аммонийлаштириш жараёни билан биргаликда амалга оширилади. Бу эса ишлаб чиқариш жараёнидан суперфосфатни намлаш ва қуритиш босқичларини чиқариб ташлайди, шунингдек нейтраллаш учун ишлатиладиган охак сарфини кискартиради.
Қоратоғ фосфоритидан олинган суперфосфатни аммиак билан рН = 4-4,5 гача нейтраллаш узлашадиган Р2О5 ни камайтирмайди. Сувда эрийдиган Р2О5 микдори эса 12-18% га камаяди ва узлашадиган Р2О5 нинг
73-82% ини ташкил этади. Аммонийлаштиришда ажраладиган иссиклик хисобига махсулот намлиги 4-5% га камаяди. Қоратоғ фосфоритидан олинган суперфосфатни аммиакли селитра ёки карбамиднинг аммиакатлари билан аммонийлаштириш орқали, таркибида 20-21% озуқа элементлари, шу жумладан 5-6% азот тутган яхши физик ва агроқимёвий хоссали донадорланган мураккаб ўғитлар олиш мумкин.
Етилтирилган суперфосфатни газ холатдаги аммиак билан аммонийлаштириш, айланувчи горизонтал барабанлар — аммонийлагич-донадорлагичларда амалга оширилади. Сўнгра махсулот омборга келиб тушади, у ерда аммонийланган донадор суперфосфат 3-4 сутка мобайнида аралаштириб турган холда 2 8-32° С гача совутилади. Совутилган махсулот копланади.
Аммиакдан фойдаланиш даражаси 93-96% ни ташкил килади. Таркибида 5-8 г/м3 НҲ3; бўлган аммонийлаштиргичдан чикувчи газ сувли абсорберга юборилади. Ҳосил бўлган аммиакли сув (2-2,5% Н11) суперфосфат ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сульфат кислотани суюлтиришда фойдалапилади.
1 т аммонийланган донадор суперфосфат олиш учун 1,02 т нордон суперфосфат ва ~190 кг аммиак сарфланади. Тайёр махсулот таркибида (% хисобида): Р2О5умуя. = 16-16,8;
Р2О5-узл, = 15-15,5; Р2О5, = 11,5-12; Н = 1,5-2,5; Р2О5.эркин 0,5 ва 3% намлик бўлади.
Таянч сўзлар.
Суперфосфат, монокальцийфосфат, кальций фосфат, кальций сульфат, меъёр, босқичли реакция, жараённинг тезлиги ва механизми, қуйқа қобиқ.
Синов саволлари.
Суперфосфат олишда қандай реакция кетади?
Сульфат кислота меъёри қандай хисобланади?
Суперфосфат олиш жараёни механизми.
Қоратоғ фосфоритидан суперфосфат олиш жараёни механизми.
Парчаланиш коэффициенти нима?
Суперфосфат уними, маҳсулотни гигроскоплиги.
Суперфосфатни аммонийлашда қандай реакциялар кетади?
Суперфосфат ишлаб чиқариш технологияси қандай босқичлардан иборат?
Суперфосфат олишда ишлатиладиган асосий аппаратлар ва уларни асосий тавсифи.
Do'stlaringiz bilan baham: |