12.3. Шахсий ҳимоя воситалари 12.3.1. Ишчи зонаси ҳавосида зарарли буғлар ва газлар бўлиши, шунингдек ишлаб қиқаришнинг хавфли реагентлари ва маҳсулотлари билан бевосита контактда бўлиш мумкин бўлган барча ЕОТЭЎ корхоналари участкаларида (объектларида) ишловчилар “Махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул тарқатиш намунавий тармоқ меъёрлари”га мувофиқ газ ниқоблар ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим, махсус пойафзал билан таъминланган бўлиши керак.
12.3.2. Махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бериш, сақлаш ва фойдаланиш, шунингдек ювиш ва таъмирлаш “Махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул тарқатиш меъёрлари” га мувофиқ амалга оширилиши керак.
12.3.3. Махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларисиз зарарли ва токсик моддалар билан ишга қўйиш тақиқланади.
Ҳимоя воситалари иш бошланиши олдидан текширилиши керак.
12.3.4. Нафас олиш йўлларини зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан муҳофаза қилиш учун ходимлар тегишли русумли коробкали респираторлар ва газ ниқоблар билан таъминланишн керак.
12.3.5. Ишловчиларни шовқиннинг зарарли таъсиридан сақлаш учун шовқинга қарши наушниклар берилиши керак.
12.3.6. Токсик моддалар билан юқори даражада ифлосланган зонада ишларни бажаришда изоляция газ ниқобларидан фойдаланиш зарур.
12.3.7. Ҳар бир ишлаб чиқариш участкасида шкафларда сақланадиган ҳимоя воситалари заҳираси бўлиши керак.
Шкафлар ва шахсий ҳимоя воситаларининг жойлашуви, шахсий ҳимоя воситаларининг сони, уларни текшириш ва улардан фойдаланиш тартиби кон бош муҳандиси тасдиқлаган йўриқнома билан белгиланган бўлиши керак.
Ҳар бир иш жойида ушбу иш жойида у ёки бу зарарли омил пайдо бўлганда фойдаланиш зарур бўлган шахсий ҳимоя воситаларининг номенклатураси тўғрисида ахборот ёзувлари осилган бўлиши керак.
12.3.8. Ишлаб чиқариш хоналарида (биноларида) боғловчи материаллар ва медикаментлар билан бутланган аптечкалар бўлиши керак. Аптечкалар тозаликда ва тартиб билан сақланиши, материаллар заҳираси эса тизимли равишда тўлдирилиб борилиши керак. Аптечкада зарур бўлган материаллар ва медикаментлар рўйхати, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бўлиши керак. Аптечкалар турадиган жой ЕОТЭЎ кони маъмурияти томонидан медпункт (здравпункт) билан келишилган ҳолда белгиланиши ва кўрсаткичлар билан белгиланиши керак.
12.3.9. Ҳимоя воситалари авария заҳираси аварияларни бартарафи этиш режаси билан белгиланиши керак.