11 БЎлим ёнғинга қарши муҳофаза


БЎЛИМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНИТАРИЯСИ



Download 36,59 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi36,59 Kb.
#103844
1   2   3   4
Bog'liq
амалиёт-7-8

12 БЎЛИМ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНИТАРИЯСИ
12.1. Умумий талаблар

12.1.1.Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхонаси лойиҳалаштириши, қурилиши, реконструкцияси, ишлар ташкил этилиши ва эксплуатацияси ва ҚМК 2.04.02.-97 ва “Ер остида ва уюмлаб танлаб эритмага ўтказиш объектлари қурилиши ва эксплуатацияси санитар қоидалари” N 38-83.


12.1.2. Иш жойлари метерологик шароитлари ва ишчи зонаси ҳавосидаги зарарли моддалар концентрацияси ГОСТ 12.1.005-88 “ССБТ. Ишчи зонаси ҳавосига бўлган санитар-гигиеник талаблар”.
12.1.3. Иш жойлари ёритилиш даражаси ҚМК 2.01.05.-98 “Табиий ва сунъий ёритилиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари” га мувофиқ бўлиши керак.
12.1.4. Иш жойларида шовқин даражаси ГОСТ 12.1.003-83 “ССБТ. Шовқин. Хавфсизлик асосий талаблари.
12.1.5. Иш жойларида тебраниш даражаси ГОСТ 12.1.012-04 “ССБТ. “Тебраниш хавфсизлиги. Умумий талаблар.” Ўрнатган меъёрлардан ошмаслиги керак.

12.1.6. Ишлаб чиқариш хоналари ёруғлик тешиклари тозаланиши камида кварталда бир марта амалга оширилиши керак. Ёритгичлар (лампа ва фонарлар) мунтазам равишда чангдан тозаланиб турилиши керак.


12.1.7. Иш жойлари ёритилиши умумий ёритилиш стационар манбалари билан таъминланиши керак.
Иш жойлари ёритилиши умумий ёритилиш билан етарли бўлмаган тақдирда, аппаратлар, пультлар ва механзмлар ёнидаги иш жойлари маҳаллий ёритилиш билан таъминланиши керак.
12.1.8. Доимий ёритилишнинг қўқисдан ўчиб қолиши ҳоллари учун иш жойлари авария ёритилиши билан таъминланган бўлиши керак.
Авария ёритилиши ушбу технологик жараён учун ўрнатилган меъёрнинг камида 10% ёритилишини таъминланиши керак.
12.1.9.Ҳар бир конда ҚМҚ11-92-76 га мувофиқ қурилган ва жиҳозланган маиший комбинат бўлиши керак.
12.2. Меҳнатнинг санитар-гигиеник шароитлари

12.2.1. Ишлаб чиқариш участкаларида меъёр даражасидаги санитар-гигиеник шароитларни яратиш учун кон бошқармаси қуйидагилар билан таъминлаши шарт:


Шамоллатиш ва аспирация тизимларини, шунингдек, зарарли ва заҳарли буғлар, газлар ва чанг тўпланиши мумкин бўлган жойларда автоматик равишда ишлайдиган анализаторларни ўрнатиш;
ишлаб чиқариш жараёнларини олиб боришда чанг газ ҳосил бўлиши ва чанг газ ажралишини олдини олувчи чоралар кўриш;
барча шамоллатиш ва аспирацион қурилмалар эксплуатацияси ва таъмири ва ҳаво сифати таркиби назорати хизматини ташкил этиш.
12.2.2. Кон ҳар бир участкаси ва алоҳида иш жойларида шамоллатиш қурилмалари эксплуатацияси ва уларга қараш тартиби кон бош муҳандиси тасдиқлаган йўриқномага мувофиқ белгиланади.
12.2.3. Барча шамоллатиш ва аспирацион қурилмалар иш вақтида узлуксиз ишлаши керак.
Уларни қисқа вақтга кон бошлиғи рухсати билан ишдан тўхтатишга йўл қўйилади. Шамоллатиш тизими носоз бўлган тақдирда зарарли ва заҳарли буғлар, газлар ва чанг ажралиши билан ишлайдиган технологик асбоб-ускуналар эксплуатацияси тақиқланади.
12.2.4. Очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган хоналарда ишлар бажарилганда ҳар бир участкада ноқулай об-ҳаво шароитларидан пана қиладиган жойлар қурилиши ва ишловчиларни иситиш учун махсус жойлар қурилиши керак.
12.2.5. Иш берувчи барча ишловчиларни чиш учун етарли миқдорда қайнаган ёки газли сув билан таъминлаши керак.
12.2.6. Ичимлик сувини тарқатиш учун фонтанчалар ва сувни газлантириш ва минераллаштириш учун қурилмалар жиҳозланган бўлиши керак.
12.2.7. Ичимлик суви учун идишлар осон тозаланадиган материаллардан тайёрланган, сувни ифлосланишдан сақловчи қулфланадиган қопқоқлар билан ҳимояланган, жумраклар билан жиҳозланган ва кружкалар билан таъминланган бўлиши керак.
Сув алмаштирилиши ва идиш ювилиши ҳар куни амалга оширилиши керак.
12.2.8. Бурғилаш участкаси ва қазиб олиш комплекслари ходимлари сув учун шахсий флягалар билан, иссиқ иқлимли чўл районларидаги ишда эса- жамоа фойдаланадиган термослар билан таъминланган бўлиши керак.
12.2.9. Йўл қўйиладиган меъёрлардан юқори бўлган шовқин ва вибрация даражалари бўлган хоналарда ишлаш ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиштақиқланади.
Шовқин даражалари санитар талаблардан юқори бўлган жойларда хизмат кўрсатувчи ходимлар учун товушизоляцион кабиналар назарда тутилган бўлиши керак.

Download 36,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish