12.4. Меҳнат шароитлари назорати
12.4.1. Ишлаб чиқариш участкалари санитар-техник ҳолати назорати ва иш жойларида санитар-гигиеник меҳнат шароитлари ГОСТ ССБТ бўйича ва “Ер остида танлаб ва ҳовучлаб эритмага ўтказиш объектлари тузилиши бўйича санитар қоидалар”га ва “НКМК корхоналари ва муассасаларида (лабораторияларда) радиация хавфсизлиги вақтинча йўриқномаси” га мувофиқ амалга оширилиши керак.
12.4.2. Ишлаб чиқариш бинолари (хоналари) ишчи зонасида ҳаво муҳити ҳолати назорати ГОСТ 12.1.005-88 ССБТ га мувофиқ бўлиши керак. Зарарли моддалар концентрацияларини индикатор трубкалари билан ўлчаш ГОСТ 12.1.014-84 бўйича амалга оширилиши керак.
12.4.3. Зарарли моддаларга ҳаво таҳлили кон бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган жадвал асосида амалга оширилиши керак.
12.4.4. Ишчи зонасида ҳаво чангланиши ва ифлосланиши бўйича проба олиш ишловчи нафас олиши даражасида бўлиши керак: ишчи майдончаси сатҳидан 1500+100мм да у эса унинг бошидан 150-300 мм масофада бўлиши керак. Битта иш жойида иш сменаси давомида камида бешта ҳаво пробасини олиш керак.
12.4.5. Ишлаб чиқариш биноларида (хоналари) чанг таркибига проба умумий иш жойларининг 30%дан кам бўлмаган миқдоридан олиниши керак.
12.4.6. Иш жойларида метеофакторлар (температура, нисбий намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги) йилнинг илиқ, совуқ ва ўтиш даврларида назоратга олиниши керак.
12.4.7. Ишлаб чиқариш биноларида (хоналарида) ва алоҳида иш жойларида ҳаво ҳароратини ишловчининг энг кўп ва давомли бўладиган нуқталарида полдан (майдончадан) икки сатҳда 100 мм ва 1500+100мм баландликда ўлчаш керак.
12.4.8. Нисбий намлик, ҳаво ҳаракати тезлигини полдан 1500+100мм сатҳда аниқлаш керак.
12.4.9. Иш жойларида ёритилиш даражаси назорати ҚМваҚ 11-4-9 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
12.4.10. Иш жойларида шовқин даражасини ўлчаш ГОСТ 12.1.050-86 ва ГОСТ 23941-02 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
12.4.11. Шовқин миқдорини иш жойларида бевосита ишлаётган механизмлар ёнида товуш майдони зонасида шовқин манбасидан 500 мм масофада пол сатҳидан 1500 мм баландликда ўлчаш керак.
12.4.12. Иш жойларида тебранишни (вибрация) ўлчаш услубиёти ва воситалари ва назорати ГОСТ 12.4.012-90 ССБТ га мувофиқ бўлиши керак.
Қўл машиналари вибропараметрлари ва уларнинг паспорт маълумотларига мувофиқлиги йилига камида икки марта аниқланиши керак.
12.4.13. Радиация назорати ҚМваҚ №01193-06 НРБ -2006 1.2.бандида санаб ўтилган одамга ионлаштирувчи таъсирнинг барча асосий турларини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг “Радиация хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 8 моддасига мувофиқ радиация хавфсизлиги соҳасида давлат назорати “Саноатконтехназорат”нинг саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш ва кончилик назорати Агентлиги, Уз.Р. Соғликни сақлаш вазирлиги, Уз.Р. табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва Уз.Р. Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Радиация хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш назорати ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши соҳасида фаолият юритувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.
Радиация хавфсизлиги соҳасида жамоат назорати нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролари томонидан амалга оширилади.
Корхоналарда радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида жорий назорат республика ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати Маркази (ЦГСЭН), шунингдек НКМК ТСБ ГТ СЭС томонидан амалга оширилади.
12.4.13.1. Радиация назоратининг мақсади ишчилар, пациентлар ва аҳоли томонидан нурланишининг индивидуал ва жамоа дозаларини олиши ҳақида, шунингдек радиация ҳолатини характерловчи барча регламентловчи катталиклар тўғрисида маълумотлар олиш ҳисобланади.
12.4.13.2. ЕОТЭЎ корхоналарида радиация назоратининг объектлари қуйидагилар ҳисобланади:
-ишлаб чиқариш шароитларида уларга ионлаштирувчи нурланиш таъсири бўлган А ва Б гуруҳи ходимлари;
- уларга нурланишнинг табиий ва техноген манбалари таъсири бўлган аҳоли;
-одамларнинг яшаш муҳити.
12.4.13.3. Радиация хавфсизлиги назорати лойиҳалаштириш босқичида ишлаб чиқилади.
“Радиация назорати” бўлимида радиометрик ва дозиметрик назоратнинг барча турлари ва ҳажмлари, зарур бўлган радиометрик ва дозиметрик асбоблар, ёрдамчи ускуналар рўйхати, доимий ва даврий назоратстационар асбоблари ва нуқталари жойлашуви, шунингдек радиация назоратини амалга оширувчи ходимлар штати аниқланади. Лойиҳага республика давлат санитария-эпидемиология назорати Марказининг (ЦГСЭН) санитария-эпидемиология хулосаси бўлиши зарур.
Лойиҳа билан белгиланган радиация хавфсизлиги назорати корхонада ва унга туташ ҳудудда маълум радиация ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати Маркази (ЦГСЭН) билан келишилади.
12.4.13.4. Корхонада, ишлар ҳажми ва характеридан келиб чиққан ҳолда радиация хавфсизлиги ишлаб чиқариш назорати махсус тайёргарликдан ўтган, радиация хавфсизлиги учун масъул бўлган махсус хизмат ёки шахс томонидан амалга оширилади.
12.4.13.5.Радиация хавфсизлиги ишлаб чиқариш назорати бажариладиган ишлар хусусиятлари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда унинг вазифаларини белгиловчи махсус хизмат (ёки радиация хавфсизлиги учун масъул шахс) томонидан ўтказилиш тартиби вилоят ЦГСЭН билан келишилади.
12.4.13.6.Корхонада радиация хавфсизлиги тизими назорат турлари радиометрик ва доземетрик аппаратуралар типлари, ўлчов нуқталари ва назорат даврийлиги аниқ рўйхатини назада тутиши керак.
12.4.13.7. Нурланишнинг техноген манбалари билаш ишлаганда радиация назорати ходимлар ва аҳоли нурланиши даражаларини аниқловчи барча асосий радиацион кўрсаткичлари устидан амалга оширилиши керак. Олиб бориладиган ишлар характерига кўра радиация назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:
-иш жойлари, ёнма-ён хоналар (бинолар), корхона ҳудуди, санитар-ҳимоя зонаси ва кузатиш зонасида рентген, гамма- ва нейтрон нурланишлари, ионлаштирувчи нурланиш зарралари оқими зичлигини ўлчаш;
- ишчи юзалари, ускуналар, транспорт воситалари, шахсий ҳимоя воситалари, ходимлар тери қопламалари ва кийими ифлосланиши даражаларини ўлчаш;
- ишчи хоналари,
-ишлаб чиқариш (бинолари) ҳавосида газлар ва аэрозоллар активлиги ҳажмини аниқлаш;
-радиоактив моддалар отқинлари ва ташлашлари фаоллигини ўлчаш;
Санитар-ҳимоя зонаси ва кузатиш зонасида атроф-муҳит объектлари радиоактив ифлосланиши даражаларини аниқлаш;
- 0193-06 СанПиН жорий этиладиган нурланишнинг барча манбаларидан ходимлар ва аҳоли нурланиши даражаларини аниқлаш;
12.4.13.8. Алоҳида шахсларнинг йилига кутилаётган самарали нурланиш дозалари 10 м3 дан ортиқ бўлган А тоифали ходимлар учун шахсий дозиметрлардан фойдаланган ҳолда назорат мажбурий ҳисобланади.
Бошқа ҳолларда ходимлар нурланиши шахсий дозиметрик назорати бўлинма РН хизмати бажарадиган ўлчовлар ва НКМК РН ва ДН хизмати (НКМК МИТЛ ГЧДЛ ) бажарадиган назорат ўлчовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Бу ўлчовлар даврийлиги иш жойларида радиация вазияти мураккаблиги билан белгиланади ва РН хизмати учун ойига камида бир мартани, НКМК РН ва ДН хизмати учун йилига камида бир мартани ташкил этиши керак.
Ишлар хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шахсий дозиметрик назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:
тери қопламалари ва шахсий ҳимоя воситалари радиометрик назорати;
организмга радиоактив моддалар тушиши характери, динамикаси ва даражалари назоратини тўғридан-тўғри ва билвосита радиометрик усуллардан фойдаланиб қилиш;
ташқи бета-, гамма-, рентген, шунингдек нейтрон нурланишлари дозалари назоратини шахсий дозиметрлар ёки ҳисоблаш йўлидан фойдаланиб амалга ошириш;
билан
А тоифали ходимларнинг ҳар бир шахси бўйича дозалар ҳисоби.
12.4.13.9. Ходимларнинг шахсий дозиметрик назорати натижалари 50 йил давомида сақланиши керак. Шахсий дозиметрик назоратни ўтказишда йиллик самарали ва эквивалент дозалар, кетма-кет келган 5 йилда самарали доза, шунингдек бутун касбий иши давомида жамланган жамғарма дозалари ҳисобини олиб бориш керак. Шахсий нурланиш дозалари кейинчалик ходимнинг шахсий карточкасига, шунингдек НКМК бўлинмаси шахсий дозиметрик назорат маълумотлар базасига киритилган ҳолда Шахсий дозиметрик назорат журналида рўйхатга олиниши керак. Ходим нурланиш манбалари билан иш олиб бориладиган бошқа ташкилотга ўтган тақдирда унинг шахсий карточкаси нусхаси янги иш жойига берилиши керак; асл нусхаси эса илгариги иш жойида 50 йил давомида сақланиши керак. Нурланиш манбалари билан иш олиб бориладиган жойларга хизмат сафарига юбориладиган ходимларга олинган нурланиш дозалари тўғрисида тўлдирилган шахсий карточкаси нусхаси берилиши керак. Хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг олган нурланиш дозалари тўғрисида маълумотлар уларнинг шахсий карточкаларига киритилиши керак.
12.4.13.10. Уран конларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарида қуйидаги кўрсаткичлар назорат этилиши керак:
- ер юзасидан 1 м. баландликда гамма-нурланиш самарали дозаси қуввати фон қиймати;
- 1 метргача чуқурликда 0-25, 25-50, 50-75, 75-100 см оралиқда тупроқ ва тўшама жинсларда радионуклидлар жамланган солиштирма фон қиймати;
- ер юзасидан 1,5 метр баландликда шамолнинг турли тезлигида радон ва тороннинг ҳавода парчаланиши қисқа яшовчи иккиламчи маҳсулотлари ҳажмий фаоллиги фон қиймати;
- кузатишнинг санитар-ҳимоя зоналарида 1 метргача чуқурликда тупроқ ва тўшама жинсларда радионуклидлар жамланган солиштирма альфа-фаоллиги;
-профессионаллар иш жойлари, санитар-ҳимоя зоналари ва кузатиш зоналари ҳавосида хоналар поли ёки ер юзасидан 1,5 метр баландликда шамолнинг турли тезлигида уран-238 ва торий-232 қаторлари узоқ яшовчи радионуклидлар жамланган альфа-фаоллиги қиймати;
- профессионаллар иш жойларида, санитар-ҳимоя зоналари ва кузатиш зоналарида хоналар поли ёки ер юзасидан 1,5 метр баландликда шамолнинг турли тезлигида радоннинг парчаланиши қисқа яшовчи иккиламчи маҳсулотлари ҳажмий фаоллиги қиймати;
-иш жойларида, санитар-ҳимоя зоналари ва кузатиш зоналарида хоналар поли ёки ер юзасидан 1 метр баландликда гамма-нурланиш самарали дозалари қуввати;
- иш жойларида рентген ва нейтрон нурланиши дозалари қуввати (технологик жараёнда рентген ёки нейтрон нурланиши фойдаланилган ҳолларда) ;
- уран маъданлари қайта ишланиши чиқиндилари сақланадиган жой (чиқиндихона) юзасидан атмосферага чиқаётган радон оқимлари зичлиги (эксхаляция);пастфаолликдаги чиқиндилар кўмилиш пунктлари кўмилгандан олдин ва кейин, шунингдек балансдан ташқари маъданлар юзасидан;
уран-238 ва торий-232 қаторлари альфа- ва бета-фаол радионуклидлари билан ишчи юзалар, тери, махсус кийим, А тоифадаги шахслар шахсий ҳимоя воситаларининг ва транспорт воситаларининг бу радионуклидлар билан ифлосланиш даражалари.
-ичимлик сувида радионуклидларнинг альфа- ва бета-фаоллиги аҳамияти ва зарур бўлганда унда радионуклидлар солиштирма фаоллиги (қўрғошин-210, полоний-210, радий-226, радий-238 ва бошқалар).
Радиация назорати ёки санаб ўтилган кўрсаткичлар ҳисоби натижалари бўйича ходимлар ва аҳоли критик гуруҳларининг нурланиши самарали дозалари ҳисоблаб чиқилиши керак.
12.4.13.11. Дозаларни баҳолашда ходимларнинг ишлаб чиқариш шароитларидаги нурланишига табиий нурланиш манбаларининг ҳиссаси йилига 1м3 дан ортиқ бўлган тақдирда назорат этилиши ва ҳисобга олиниши керак.
12.4.13.12. Назорат маълумотлари радиация вазиятини баҳолашда, назорат даражаларини аниқлашда, нурланиш дозаларини пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва уларнинг самарадорлигини баҳолашда, ташкилот ва ҳудудларнинг радиация-гигиеник паспортларини олиб боришда фойдаланилади.
12.4.13.13. Назорат даражалари барча назорат этилаётган параметрлар учун тезкор назорат мақсадида ўрнатилади. Назорат даражаларини ўрнатиш тартиби ОСПОРБ-2006 да баён этилган. Ушбу даражалар аҳамияти шундай тарзда ўрнатиладики, дозалар асосий чегаралари ошмаслиги ва оптимизация тамойили амалга ошиши - нурланиш даражаларини имкон қадар паст қийматга пасайтирилиши кафолатланган бўлиши керак. Назорат даражалари рўйхати ва сон билан ифодаланган қиймати меҳнат шароитлаи билан белгиланади ва вилоят ДСЭНМ билан келишилади. Ишлар характери ўзгарган тақдирда назорат даражалари сон билан ифодаланган қийматларини йўқ қилиш керак. Атмосфера ҳавосида ва ичимлик сувида радионуклидларнинг ҳажмий ва солиштирма фаоллиги даражалари аниқланган тақдирда уларни озиқ-овқат занжирлари орқали тушиш эҳтимолини ва ўша жойда тўпланиб қолган радионуклидларнинг ташқи нурланишини ҳисобга олиш лозим.
12.4.13.14. Радиация назорати натижалари дозалар чегаралари қийматлари ва билан назорат даражалари билан солиштирилади. Назорат даражаларининг ошиб кетишлари ташкилот маъмурияти томонидан таҳлил этилиши керак. Б категория ходимлари ёки шахсларнинг нурланиш дозалари чегаралари НРБ-2006 (б.3.1.2.) да ўрнатилгандан ошиши ҳолларида ташкилот маъмурияти бу ҳақда ДСЭНМ га ҳабар қилиши керак.
12.4.13.15. Корхонада радиация хавфсизлиги таъминлаш соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўша корхона маъмуриятига юкланади.
Радиация аварияси содир бўлган тақдирда унинг ривожланиши назорати, корхона ходимлари ва авария бригадалари ҳимояси корхона маъмурияти томонидан амалга оширилади.
12.4.13.16. Радиация хавфсизлиги ишлаб чиқариш назорати натижалари таҳлили ҳар бир корхонада амалга оширилади ва натижалари ҳар йили натижалари ташкилотлар ва ҳудудлар радиация-гигиеник паспортларига киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |