11 БЎлим ёнғинга қарши муҳофаза



Download 36,59 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi36,59 Kb.
#103844
  1   2   3   4
Bog'liq
амалиёт-7-8


11 БЎЛИМ
Ёнғинга қарши муҳофаза

11.1.Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари ёнғинга қарши ҳимояси, унинг ташкил этилиши ва моддий-техник таъминланиши “Саноат корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги намунавий қоидалари”га мувофиқ бўлиши керак.


11.2. Амалдаги қонунларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги учун жавобгарлик ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари раҳбарлари зиммасига юкланади.
11.3. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари раҳбарлари мажбур:
Корхона барча ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг барча талаблари ўрганилиши ва бажарилишини ташкил этиш;
Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналарида ёнғин-техник комиссияларни уларнинг объектларида кўнгилли ёнғин дружаналари (бўлинмалар, жанговар расчётлар) ташкил этиш ва уларнинг ишини амалдаги “ Саноат корхоналарида ёнғин-техник комиссиялар тўғрисида низом” ва“ Саноат корхоналарида кўнгилли ёнғин дружиналари тўғрисида низом” га мувофиқ таъминлаш;
ёнғинга қарши инструктаж ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказилишини ташкил этиш;
ишлаб чиқариш маъмурий, омбор ва ёрдамчи хоналарида қатъий ёнғинга қарши тартибот ўрнатиш ва корхона барча ходимлари томонидан унинг сўзсиз бажарилишини доимий назорат этиш;
объектлар (бўлинмалар) ёнғин хавфсизлиги ҳолати, ёнғинлар билан курашиш техник воситалари мавжудлиги ва созлиги, ёнғин қуриқланиши, кўнгилли ёнғин дружиналари (бўлинмалар, жанговар расчётлар) ни вақти-вақти билан текшириб туриш ва уларнинг ишини яхшилаш бўйича чоралар кўриш;
11.4. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари алоҳида объектлари (бўлинмалар) ёнғин хавфсизлиги учун жавобгарлик уларнинг раҳбарлари, улар бўлмаган тақдирда, уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар (ўринбосарлари) зиммасига юкланади.
11.5. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналарининг ҳар бир объектида (бўлинмасида) у ерда ишловчи шахслар учун бош муҳандис томонидан кон бошқармаси ёнғин муҳофазаси билан келишилган ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида аниқ йўриқнома ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
11.6. Корхона барча ходимлари ишлаб чиқариш тизимида махсус ёнғинга қарши тайёргарликдан ўтиши керак.
Ходимларнинг ёнғинга қарши инструктажи кон бошқармаси раҳбарияти буйруғи билан маълум тартибда ва муддатларда ўтказиладиган (бирламчи ва иккиламчи) ёнғинга қарши инструктаждан ва ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлардан ташкил топади.
11.7.Бирламчи (кириш) инструктажини барча ишга янги қабул қилинаётган ходимлар ўтиши керак. (шу жумладан вақтинча ишловчилар ҳам).
Ёнғинга қарши инструктаждан ўтмаган шахслар ишга қўйилмайди.
11.8. Инструктаж тугагандан сўнг инструктаждан ўтаётганларнинг билими ва кўникмалари текширилиши керак. Инструктаждан ўтаётганларнинг билими ва кўникмалари қониқарсиз эканлиги аниқланган тақдирда мажбурий кейинги текширув билан қайта инструктаж ўтказилади.
11.9. Иш жойида қайта инструктаж ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари объекти (бўлинмасида) ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахс томонидан ўтказилади. Ёнғинга қарши инструктаж ишловчилар бир объектдан бошқасига (бир бўлинмадан бошқасига) ўтказилганда маълум объект ёнғин хавфлилиги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши керак.
11.10. Ёнғин хавфи юқори бўлган ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари объектларида(бўлинмаларида) ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар кон бошқармаси раҳбарияти томонидан махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган дастур бўйича ишлаб чиқилиши керак.
11.11. Ёнғин-техник минимум дастури бўйича ўқув тугагандан сўнг ўқишни тугатганлардан имтиҳон қабул қилиниши керак.
11.12. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналарининг барча бинолари ва иншоотларига эркин кириш йўли бўлиши керак. Бинолар ва ёнғин сув манбаларига ўтиш ва бориш йўллари, шунингдек ёнғин инвентари ва жиҳозларига ўтиш жойлари бўш бўлиши керак.
Бинолар ўртасидаги ёнғинга қарши узилишларни материаллар, жиҳозлар, упаковка тарасини сақлаш жойи ва автотранспорт тураргоҳи сифатида фойдаланиш тақиқланади.
11.13. Ишлаб чиқариш ҳудуди, умум мўлжалдаги материал омборлари, реагентлар омборлари ва ёрдамчи объектларини ёқилғи-мойлаш материаллари билан ифлослантириш тақиқланади.
Ёқилғи-мойлаш материаллари тўкилган жойларни тозалаш ва қум сепиш керак.
11.14. Осон алангаланадиган ва ёнадиган суюқликлар ва газлар қўлланиладиган ишлаб чиқариш хоналарида улар марказлаштирилган транспортировкаси ва иш жойларига берилиши назарда тутилган бўлиши керак.
11.15. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхоналари бутун ҳудуди, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналари, иншоотлари, омборлари ва қурилмалари “Саноат корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги намунавий қоидалари”га мувофиқ ёнғин ўчириш бирламчи воситалари ва ёнғин инвентари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ёнғин ўчириш бирламчи воситалари ва ёнғин инвентари жойлашган ер ёнғин назорати органлари билан келишилган бўлиши керак.
11.16. Объектлар ҳудудида ишлаб чиқариш ёки хўжалик-ичимлик водопроводи билан бирлаштирилган ёнғинга қарши водопровод қурилган бўлиши керак. . Ёнғин гидрантлари йўл бўйи ва ўтиш йўлларида бир биридан 150 м.дан ортиқ бўлмаган, бинолар деворларидан камида 5метр узоқликда ва чорраҳалар яқинида қатнов қисми четидан 2 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.
11.17. Ишлаб чиқариш ва маъмурий биноларни иситиш учун вақтинчалик металл печлардан фойдаланиш тақиқланади.
11.18. Электр иситилиши қурилганда иссиқлик электрқиздиргичлар (ТЭН) ёнмайдиган материаллардан тайёрланган асбест устига тахталанган пўлат билан қопланган деворлардан камида 0,1метр узоқликда ўрнатилиши керак. Ҳар бир электрқиздиргич ёки электрпеч алоҳида ўчиргич ёки автоматга эга бўлиши керак.
11.19. Ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхонаси бўйича умуман техник ҳолат ва иситиш қурилмалари эксплуатацияси устидан назорат бош энергетикка, объектлар (бўлинмалар) бўйича объектлар (бўлинмалар) бошлиқларига юклатилади.
11.20. Участка шамоллатиш қурилмалари эксплуатация ва ёнғинга қарши тартиботлари кон бош муҳандиси томонидан тасдиқланган ва ёнғин хавфсизлиги чоралари, ҳаво ўтиш қувурлари, филтрлар, оловни сақловчи клапанларни тозалаш муддатларини назарда тутувчи ва ёнғин ёки авария бўлганда хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатлари тартибини белгиловчи ишчи йўриқномалар билан белгиланиши керак.
11.21. Шамоллатиш қурилмалари устидан назоратни амалга оширувчи навбатчи ходимлар вентиляторлар, ҳаво ўтиш қувурлари, оловни сақловчи мосламалар, ерга уловчи қурилмаларни режали профилактик кўриклардан ўтказиши ва ёнғин пайдо бўлиши ва тарқалишига сабаб бўлувчи уларнинг ишидаги ҳар қандай носозликларни ва тартибот бузилишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.
11.22. Ёнғин- портлашга хавфли хоналарда (биноларда) шамоллатиш тизимларида носозликлар бўлган тақдирда технологик жиҳозлар иши тақиқланади.
11.23. Шамоллатиш тизимларининг ёнғин- портлашга хавфли моддаларини чиқариб юборувчи маҳаллий сўрғичлари металл ёки қаттиқ жисмларнинг тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя тўрлари ёки магнит ушлаб қолгичлари билан жиҳозланиши лозим.
11.24. Ҳавоқувурлари ёнғинга қарши тўсиқлар кесишган жойларда автоматик оловушлагич қурилмалар (заслонкалар, шибералар, клапанлар) билан жиҳозланган бўлиши керак.
11.25. Ёнғин- портлашга хавфли хоналарга (биноларда) хизмат кўрсатувчи шамоллатиш тизимлари ёнғин ёки аварияларда улаш ва узиш имкониятини берувчи дистанцион қурилмаларга эга бўлиши керак.
11.26. Шамоллатиш тизимлари эксплуатациясида техник ҳолати, созлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун кон бош механиги жавобгар бўлади.
11.27.Ички ёнув двигателидан приводи бўлган агрегатларда (ўзиюрар ва кўчма бурғилаш қурилмалари, кўчма электростанциялар, компрессорлар ва ҳоказо) ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш тақиқланади.
11.28. Ёқилғи қувурлари ёки двигателлар картерларини очиқ оловда иситиш тақиқланади. Двигателларни ишга туширишда иситиш картерга қуйиладиган иссиқ сув ёки илиқ мой ёрдамида амалга оширилиши керак.
11.29. Бурғилаш қурилмалари ва бошқа агрегатлар двигателларига ёқилғи қуйиш (тўлдириш) двигател учирилган тақдирда кундуз куни автоқуювчилар томонидан амалга оширилиши керак.
11.30. Бурғилаш қурилмалари ва бошқа агрегатлар двигателларига заҳира ёқилғили идишдан ёқилғи қуйиш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда йўл қўйилади:
заҳира ёқилғили идиш таъминловчи линиясидан двигател ёқилғи бакигача иккита тиқинли жумрак бўлиши, улардан бири идиш штуцерида, иккинчиси-егилувчан шлангда, тўкадиган учидан 1,0 метрдан ортиқ бўлмаган масофада бўлиши керак;
қуйиб олишни олдини олиш ва ёқилғи баки тўлдирилиши назорати бўйича чоралар кўрилиши керак.
Ёқилғи заҳираси металл ёпиқ идишларда бурғилаш қурилмасидан (электростанциядан, компрессордан) камида 30 метр масофа узоқликда сақланиши керак.
11.31. Алоҳида ҳолларда бурғилаш қурилмалари ва бошқа агрегатлар двигателларига ёқилғи қуйиш (тўлдириш) сутканинг қоронғу вақтида рухсат этилади. Бу ҳолда ёритиш портлашга хавфли қилиб ишланган, бурғилаш қурилмаларидан мустақил бўлган электрэнергия манбаидан озиқланадиган аккумуляторли ёритгичлар ёки прожекторлар орқали таъминланиши керак.
11.32. Бурғилаш қурилмасининг алоҳида турган ишлаб чиқариш-маиший биносида ёки бурғилаш биносида ((ўзиюрар ёки кўчма бурғилаш қурилмаси бурғилаш биносида жойлашган тақдирда) печка иситилиши қурилган тақдирда печкалар деворлардан камида 0,7 метр масофада ўрнатилиши керак.
Печка атрофида ва печка тагидаги ёнадиган деворлар 0,5 метр масофада асбест устидан ёки лойли эритмада намланган кигиз устидан тахталанган пўлат билан қопланиши керак.
Ўтхона олдида 0,5х0, метр ҳажмда ўтхонаолди листи бўлиши керак.
Печка ва девор ўртасида “сув кўйлаги” бўлган тақдирда печкаларни деворлардан 0,3 метр масофада ўрнатишга рухсат этилади.
11.33. Печкаларнинг трубалари томдан камида 1,5 метр баланд қилиб чиқарилган ва учқунўчиргичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Ёғоч ёки бошқа конструкциялардан ўтувчи трубалар касбест билан ўралган бўлиши керак, трубалар ва онструкциялар ўртасидаги тирқиш 0,15 метрдан кам бўлмаслиги керак.
11.34. Ёнғин- портлашга хавфли буғлар, газлар ва чанг ажратадиган моддалар айланадиган технологик асбоб-ускуналар, аппаратлар ва трубопроводлар герметик бўлиши керак.
11.35. Алангаланишга ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган носозликлари бўлган асбоб-ускуналарда ишлаб чиқариш операцияларини бажариш тақиқланади.
11.36. Асбоб-ускуналар юзасининг иш вақтидаги ҳарорати атрофдаги ҳаво ҳароратидан 45С дан ортиқ бўлмаслиги ва барча ҳолларда 60 С дан юқори бўлмаслиги керак.
11.37. Трубопроводларнинг хоналардаги иссиқ юзалари материаллар алангаланиши ёки газлар, суюқликлар буғлари ёки чанглар портлаши хавфини туғдирган тақдирда, юза ҳароратини хавфсиз даражагача пасайтириш мақсадида ёнмайдиган материаллар билан изоляция қилиниши керак.
11.38. Газлар ва буғларнинг портлашга хавфли концентрациясини ҳосил қила оладиган моддалар ва материаллар қўлланиладиган, ишлаб чиқариладиган ёки сақланадиган ишлаб чиқариш ва омбор хоналарида (биноларида) ҳаво муҳити ҳолатини назорат қилиш учун автоматик газаниқлагичлар ўрнатилган бўлиши керак.
11.39. Ёнғин- портлашга хавфли биноларда ва портлаш ёки алангаланиш хавфи бўлган асбоб-ускуналарда очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи белгилар, шунингдек, эҳтиёткорлик ҳақида огоҳлантирувчи белгилар осилган бўлиши керак.
Иш берувчи барча ходимларни бу белгиларнинг моҳияти билан таништириши керак.
11.40. Ёнғин техникаси ва асбоб-ускуналари, сигнализация ва ёнғин ўчириш воситалари учун жавобгарлик ер остида танлаб эритмага ўтказиш корхонаси раҳбари зиммасига юклатилади.

    1. Ёнғин асбоб-ускуналари ўрнатиладиган водопровод тармоғи талаб этиладиган босимни таъминлаши ва ёнғин ўчириш мақсадлари учун сувнинг ҳисобланган миқдорини ўтказиши ва ҚМК II -31-74 “Сув таъминоти” Ташқи тармоқлар ва иншоотлар”.талабларига жавоб бериши керак.

    2. Ёнғин гидрантлари, гидрант-колонкалар ва ёнғин кранлари камида ҳар олти ойда техник текширувдан ўтказилиши ва сувни қўйилиб иш қобилияти текширилиши ва текширилиш натижалари ГОСТ 2601-84 бўйича 21 шакл журналида қайд этилиши керак.

    3. Ёнғин техникаси ва ўт ўчириш воситалари тури жойлашган жойни кўрсатиш учун кўрсатувчи белгилар қўлланилиши керак. Белгилар кўринадиган жойда бино ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам 2,0-2,5 метр баландликда жойлаштирилиши керак.




Download 36,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish