100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
22.2. Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби 
Йирик мураккаб саноат объектлари ва комплекслари бўйича 
лойиҳа-илмий 
изланиш 
ишлари 
одатда 
еттита 
характерли 
босқичларда олиб борилади:
-
муаммоли изланишлар ѐки мавжуд бўлган муаммолар ечимини 
топиш бўйича олиб бориладиган изланишлар; 
-
бизнес-режа ишлаб чиқиш; 
-
инвестицияларни техник-иқтисодий асослаш; 
-
қурилиш учун қурилиш майдонини танлаш ва тасдиқлаш; 
-
лойиҳалаш учун топшириқни ишлаб чиқиш ва уни лойиҳалашга 
тақдим этиш; 
-
инженерлик қидирув ва изланишларни олиб бориш; 
-
лойиҳалаштириш. 
Лойиҳалаш-илмий изланишларни бажаришга буюртмачи албатта, 
қоидага 
кўра, 
ихтисослашган 
лойиҳалаш-илмий 
–текшириш 
фирмаларини жалб қилади. Ихтисослашган лойиҳалаш-илмий –
текшириш фирмаларини танлаш савдолашиш эълонини тарқатиш 
орқали амалга оширилади. 
Муаммоли изланишлар – 
фақат йирик ва мураккаб объектларни 
лойиҳалашда олиб борилади ва улар бизнес-режани ишлаб чиқиш 
ҳамда инвестицияларни техник-иқтисодий асослаш учун зарур бўлан 
бошланғич маълумотларни олишга йўналтирилади. 
Бизнес–режа – 
қурилиш объектининг иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган ҳужжат, шунингдек, бу 
ҳужжат тадбиркорлик фаолияти сферасида иштирок этишнинг 
мақсадга мувофиқ эканлигини баҳолашда ҳам ишлаб чиқилади. Шулар 


335 
билан бир қаторда бу ҳужжат нима ишлаб чиқариш керак, ишлаб 
чиқариладиган 
товарнинг 
рақобатбардошлиги 
қандай 
қилиб 
оширилади, қандай кредитлар зарур бўлади ва уларни қачон олиш 
керак ҳамда уларни қайтаришнинг имкони борми, товар ишлаб 
чиқаришни илгари суриш учун қандай шериклар керак бўлади ва шу 
каби саволларга бериладиган жавобларни ўз ичига олади. Бизнес-
режа қурилиш объекти иқтисодий самарадорлиги – ўзини оқлаш 
муддати, олинадиган даромаднинг миқдори, корхона маҳсулотларини 
сотиш йўллари тўғрисидаги тасаввурларни ҳам беради. 
Бизнес-режа бозор, унинг сиғими, муҳитнинг рақобатлилик 
даражаси, нархларнинг динамикасини ўрганиш натижаларини ўз ичига 
олади ва бўлажак буюртмачилар ҳамда инвесторлар билан 
музокаралар олиб боришда асос бўлиб хизмат қилади. У қуриладиган 
объектнинг рақобатли муҳит шароитларида ҳаѐтийлигини аниқлаш 
имконини беради, ишлаб чиқаришнинг қандай қилиб ривожлана 
олишига 
оид 
тавсияларни 
ўзида 
мужассам 
этади, 
ташқи 
инвесторлардан молиявий ѐрдам олиш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Бизнес-режа одатда қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: 
тақриз,
унда 
объектнинг 
қандай 
вазифани 
бажаришга 
мўлжалланганлиги, янгидан яратиладиган корхона нимани ва 
ниманинг ҳисобига товар ишлаб чиқаришга интилаѐтганлиги, ишлаб 
чиқариладиган товар рақобатчиларникидан нимаси билан фарқ 
қилиши ва нима учун истеъмолчилар айнан шу товарни сотиб олишни 
истаѐтганликлари 
кўрсатилади. 
Тақризда 
келгусида 
амалга 
ошириладиган ишлардан қандай асосий молиявий натижалар: 
сотиладиган товарларнинг ҳажмини башорат қилиш, олинадиган 
фойда, ишлаб чиқаришга сарфланадиган маблағлар, умумий даромад 
ва фойда олишнинг даражаси ҳамда рентабеллик, шунингдек, банкдан 
олинган кредитни қайтариш муддати ва шу кабилар берилади. 
Товарлар (ишлар ва хизматлар) тури
– мавжуд бўлган, яъни 
олдиндан ишлаб чиқарилаѐтган ва янги товарлар номенклатураси, 
кўсатиладиган ишлар ва хизматлар, ишларни ишлаб чиқариш 
технологиясининг устунлиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги 
маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Агар бу қурилиш ѐки 
лойиҳалаш-илмий текшириш ташкилотига тегишли бўлса, у ҳолда бу 
қурилиш ѐки лойиҳалаш-илмий текшириш ташкилоти қандай 
салоҳиятга эга эканлиги эътиборга олинади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish