100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Қурилишда комбинациялаштириш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
21.4. Қурилишда комбинациялаштириш 
Комбинациялаштириш – 
бу битта корхона доирасида турли 
ишлаб чиқаришларни технологик ва ташкилий бирлаштиришга 
асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклидир. 
Комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни оқилона ташкил этиш ва 
уни илмий –техник жиҳатдан олға интилтиришнинг энг муҳим шарт – 


324 
шароити деб ҳисобланади.
Моддий ва меҳнат заҳираларидан унумли фойдаланиш ҳамда 
ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришни 
оқилона 
ташкил 
этиш 
комбинациялашнинг мақсадини 
ифодалаб беради.
Комбинациялашнинг иқтисодий самарадорлигига ишлаб чиқариш 
ва транспорт – маиший харажатларга сарфланадиган жорий 
маблағларни камайтириш орқали эришилади. Технологияларни 
такомиллаштириш, алоҳида бажариладиган оралиқ операцияларни 
тиклаш, 
ихтисослашган 
ишлаб 
чиқаришлар 
орқали 
бирлаштириладиган ишлаб чиқариш циклини қисқартириш 
иқтисод 
қилишнинг 
манбаларини
ташкил 
этади. 
Комбинациялаш 
самарадорлиги тегишли маҳсулот турларини ишлаб чиқарадиган 
комбинацияланган 
ва 
комбинациялаштирилмаган 
корхоналар 
фаолияти иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш йўли билан 
аниқланади. 
Ҳар бир соҳа ѐки тармоқда амалга ошириладиган комбинациялаш 
ишлаб чиқариш жараѐнлари характери, хом – ашѐ заҳиралари, 
тармоқнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа шу каби кўрсаткичлар 
билан шарт – шароитланадиган тармоққа хос бўлган жиҳатларга эга 
бўлади. 
Саноатда бўлгани сингари, қурилишда ҳам комбинациялштириш 
ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бошқа шакллари - 
концентрациялаш, 
ихтисослаштириш, 
кооперациялаш 
билан 
уйғунликда ривожланади ва турли ташкилий шаклларга эга бўлади. 
Қурилишда амалга ошириладиган комбинациялашнинг биринчи 
босқичида коминациялаштиришнинг шакли фақат ноасосий ишлаб 
чиқаришга яъни масалан, қурилиш учун материалларни карьерли 
таъминловчи ва конструкциялар, деталлар, яримфабрикатлар ва шу 
кабиларни ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган ишлаб чиқариш 
корхоналари комбинатларига тегишли эди. Бироқ комбинациялашнинг 
бундай шакли фақат ташкилий характерга эга бўлиб, у технологик 
жиҳатдан ўзаро алоқадор бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
асосидаги корхоналарни бирлаштирмайди. 
Қора, рангли металлургия ва уларнинг фаолияти таъсиридаги 
саноатнинг бошқа тармоқлари учун корхоналар қурилишини амалга 
оширадиган қурилиш комбинатлари мавжуд бўлиб, бундай қурилиш 
комбинатлари ҳам технологик жиҳатдан ўзаро алоқадор (ўзаро 
боғланган) корхоналарнинг комбинациялашган ишлаб чиқариш 
функцияларини тўлиқ бажара олмади, улар қурилишни бошқаришнинг 
структурали 
буғинини 
намоѐн 
этди 
холос. 
Қурилишда 
комбинациялашнинг энг илғор шакли сифатида 1959 йилда уй-жой 
қурилишида вужудга келган уй-жой қурилиши комбинатлари (УЖҚК) 
кенг тарқалди ва ўз мавқеини сақлаб қолди. 
УЖҚК эксплуатацияга тайѐр ҳолда якунланган қурилиш 
маъсулотини 
яратиш 
билан 
ўзаро 
боғланган 
жараѐнларни 


325 
бирлаштиради ва амалга оширади ҳамда завод шароитларида 
қурилиш конструкциялари ва деталларини комплектли тайѐрлайди, 
уларни қурилиш майдонларига етказиб беради ва бу конструкциялар 
ҳамда деталларнинг монтажини бу комбинатларнинг ўзлари 
бажаради, шунингдек, улар махсус қурилиш ишлари ва алоҳида 
ишларни ҳам ўзлари амалга оширадилар. Бир вақтнинг ўзида УЖҚК 
зарур бўлган вазиятларда бошқа ташкилотлар ва корхоналар билан 
кооперациялашувни амалга оширган. 
УЖҚК таркибига илгари хўжасизлик туфайли ва ташкилий 
жиҳатдан ташлаб қўйилган ташкилотлар ва корхоналарни киритиш, 
объектлар қурилиши иштирокчиларини бириктириш, ишларнинг якуний 
натижалари ва объектларнинг сифатли тикланиши учун комбинат 
коллективининг манфаатларини ва масъулиятини оширади. 
Ташкилий жиҳатдан устунликка эга эканлиги билан УЖҚК 
фаолияти техник – иқтисодий кўрсаткичлари йирик панелли уйлар 
қурилишини олиб борадиган пудратли ташкилотларнинг анологик 
кўрсаткичларидан устун туради. 
УЖҚК учун ягона қурилиш баланси характерли бўлиб, унда 
комбинатнинг 
қурилиш 
бўлимлари 
сифатида 

қурилиш 
конструкциялари, деталлар, яримфабрикатлар ва материаллар ишлаб 
чиқарувчи заводлар ѐки цехлар ҳам ўз аксини топади. Шундай 
структурага эга бўлган УЖҚК анча рационалдир, чунки бундай ҳолатда 
комбинат ягона қурулиш – саноат корхонаси сифатида майдонга 
чиқади, ва унинг фаолияти кўп меъѐрда фойдаланишга тайѐр бўлган 
объектлар кўринишидаги якуний натижаларга эришишга қаратилган 
бўлади. 
Шунингдек, УЖҚК координация функциялари ва қурилиш 
жараѐнида иштирок этиши бўйича ҳам турларга бўлинади. 
Баъзи УЖҚКлар кварталли қурилишда трестларда субпудратчи 
сифатида 
бош 
пудратчи 
томонидан 
олдиндан 
тайѐрланган 
пойдеворларга қуриладиган объектларнинг ер усти қисмини қуришда 
фақат умумқурилиш ишларини амалга ошириш билан фаолият 
юритади. Махсус (санитар – техник, электромонтаж ва ҳ.к.) ишларни 
бажариш учун улар бундай вазиятларда субпудрат ҳуқуқига асосан 
махсус 
ишларни 
бажаришга 
ихтисослаштирилган 
тегишли 
ташкилотларни жалб қиладилар. 
Бошқа УЖҚКлар эса объект қурулиши учун зарур бўлган 
ишларнинг бутун комплексини ва уни фойдаланишга топшириш 
бўйича бош пудратчи функциясини ўз зиммасига олади ва тўлиқ 
циклдаги қурилишни ҳамда бино ер усти бўйича бажариладиган ҳамма 
умумқурилиш ва махсус ишларни амалга оширадилар. 
Шаҳарнинг алоҳида микрорайонлари ѐки кварталларининг 
қурилиши бўйича бош пудратчи сфатида чиқадиган УЖҚКлар ҳам 
мавжуддир. Бундай вазиятларда уй – жой қурилиши комбинати 
маданий – маиший вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектлар, 


326 
инженерлик 
тармоқлари, 
йўл 
қурилиши, 
микрорайон 
кўкаламзолаштирилишини киритган ҳолда бутун яшаш комплексини 
фойдаланишга топширади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish