100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


Режа:  22.1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Режа: 
22.1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари.
22.2. Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби.
22.3. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.
22.4. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 
асосий йўналишлари.
 
22.1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари 
Ҳар бир қурилиш объектини тиклашда аввалом бор, унинг 
қурилишини амалга оширишнинг техник имкониятлари ва иқтисодий 
жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади. Бу вазифалар, савол 
ва масалалар ―лойиҳа‖ деб номланувчи махсус ҳужжатда ўз аксини 
топади. 
Лойиҳа – 
бу қуриладиган инженерлик иншооти ѐки қуйидаги 
кўринишда намоѐн этиладиган саноат ишлаб чиқарилиши ѐки 
фуқаролар учун мўлжалланган объектларни шакллантириш бўйича 
қуйида келтирилган мақсадлар тизимидир: 
-
қурилажак иншоотнинг архитектуравий-режавий, конструктив-
копновкали ва технологик ечимларининг график материаллари 
(чизмалари)дир; 


332 
-
иншоот қурилиши техник имкониятлари, конкрет табиий муҳитда 
бажариладиган ишларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини асословчи 
ҳисоблаш-тушунтириш матни; 
-
қурилиш таннархини аниқлайдиган ва молиявий харажатлар, 
моддий-техникавий ва меҳнат ресурсларининг иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган смета–иқтисодий қисм. 
Қурилиш объектининг иқтисодий самарадорлиги, унинг ҳаѐтийлик 
циклининг 
характери 
ва 
функцияллашувининг 
давомийлиги, 
чиқарилаѐтган маҳсулотнинг таннархи, эксплуатация ва меҳнат қилиш 
шароитлари аҳамиятли тарзда лойиҳавий ечимларнинг даражасига, 
яъни бир сўз билан айтганда, лойиҳанинг қандай даражада 
тайѐрланганлигига боғлиқ бўлади. 
Ҳар қандай объектни лойиҳалаш одатда бир нечта босқичларда 
амалга оширилади. Лойиҳалашнинг биринчи босқичида ғоя пайдо 
бўлгандан сўнг инвестициялаш мақсадлари: объектнинг қандай 
вазифа 
бажаришга 
мўлжалланиши, 
унинг 
қуввати, 
ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотлар номенклатураси, жойлашиш ўрни 
аниқланади. 
Инвестициялаш имкониятлари ва кутилаѐтган техник-иқтисодий 
кўрсаткичларга эришишни баҳолаш олиб борилади. 
Биринчи босқичда бажарилган изланишлар (илмий-тадқиқот 
ишлари) ва ишлар асосида буюртмачи (инвестор) ғояларни амалга 
ошириш бўйича ишларни давом эттириш ѐки уларни тўхтатиш бўйича 
қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда 
буюртмачи қурилиши мумкин бўлган объектнинг берилган районда 
қурилиши кутилаѐтганлиги тўғрисидаги объектни жойлаштириш бўйича 
олдиндан келишишни илтимос қилиш тариқасидаги ариза билан 
маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади. Маҳаллий 
ҳокимият органларидан ижобий жавоб олингандан кейин буюртмачи 
иккинчи босқич 
ишлари – объект қурилиши инвестициясининг техник-
иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришади. Бу босқичда зарур 
бўлган инженерлик қидирувлар олиб бориш билан инженерлик 
айниқса иқтисодий ва смета-молия саволлари анча чуқур ўрганилади. 
Инвестицияларни техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича 
қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва лойиҳалашни-техник лойиҳани 
(лойиҳани) ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 
Лойиҳалаш жараѐни давомийлиги лойиҳалашдан бошлаб 
қурилиш бошланишига қадар ўрта ва нисбатан катта объектлар 
бўйича 5 йилдан 10 йилгача давом этиши мумкин; алоҳида мураккаб 
ва йирик объектлар бўйича лойиҳалаш-илмий–тадқиқот ишларининг 
давомийлиги ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бундай муддатда вазият 
лойиҳани ишлаб чиқишнинг бошида қабул қилинган ўша пайтдаги фан 
ва 
техниканинг 
охирги 
ютуқларига 
асосланган 
инженерлик 
ечимларнинг объектни фойдаланишга тушириш вақтига келиб 
шунчаки эскириб қолишига олиб келади. Шу туфайли саноат 


333 
корхоналарининг лойиҳаларида фан ва техниканинг энг янги ютуғлари, 
ишлаб чиқаришнинг илғор технологияси, энг янги юқори ишлаб 
чиқариш унумдорлигига эга бўлган воситалар (жиҳозлар)дан, 
қурилмалар, агрегатлар, ишларни комплексли механизациялаш ва 
автоматлаштиришдан тўлиқ фойдаланиш, ресурсларнинг барча 
турларидан ва чиқинди чиқармайдиган технологиялардан оқилона 
фойдаланишни кўзда тутиш тақозо этилади. Шаҳар ва қишлоқларда 
қуриладиган янги фуқаро-яшаш объектларини лойиҳалашда яшаш 
учун барча қулайликларни яратиш ва аҳолига максимал хизмат 
кўрсатишни кўзда тутиш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни лойиҳалашда 
саноат асосидаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш, тез бузиладиган 
маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар)ни қайта ишлашга асосланган 
йирик механизациялашган, ихтисослашган комплексларни яратиш 
вазифаси асосий мақсадлардан бири сифатида намоѐн бўлади. 
Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, турар-жой, жамоат ва 
фуқаро бинолари лойиҳаларида уларнинг ташқи қиѐфасига катта 
эътибор қаратилади, чунки янги объектни жойлаштириш билан 
нафақат иқтисодий самара олиниши, балки ижтимоий ва шаҳарсозлик 
бўйича ҳам самара олиниши лозим. Ердан оқилона фойдаланиш ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор ажратилади. 
Лойиҳанинг сифати нафақат илғор техник ечимлар билан, балки 
смета ҳужжатларининг тўғри бажарилганлиги билан ҳам аниқланади. 
Лойиҳаланаѐтган объект техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва 
қурилишни режалаштириш ҳамда молиялаштириш, қурилиш ишлаб 
чиқаришини 
ташкил 
этиш, 
қурилиш-монтаж 
ташкилотларида 
иқтисодий ишларни олиб бориш ва улар ишини назорат қилиш учун 
қурилишининг 
мақсадга 
мувофиқлигини 
аниқлашда 
сметадан 
фойдаланилади. Қурилишда ишлаб чиқаришнинг бориши ва қурилиш 
иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан қуриладиган объектларнинг 
сметали нархини тўғри аниқлашга боғлиқ бўлади. 
Лойиҳалар 
техник 
даражаси 
билан 
қурилиш-монтаж 
ташкилотларида меҳнат унумдорлиги ўсишининг жадаллиги ҳамда 
материаллар ва конструкциялар ишлаб чиқарадиган саноат 
корхоналарининг иш самарадорлиги шарт –шароитланади. 
Лойиҳаларда биноларнинг максимал даражадаги ихчамлиги ва 
унификацияси кўзда тутилмоғи лозим, лекин бунда уларнинг 
архитектуравий мазмунига зарар етмаслиги, мавжуд механизация 
воситаларини ҳисобга олган ҳолда конструкцияларни йириклаштириш, 
лойиҳавий ечимларнинг технологиклигига, юқори иш унумдорлигига 
эга бўлган техникалардан фойдаланишга тўсқинлик бўлмаслигига 
эътибор қаратилиши талаб этилади. Лойиҳаларда қурилиш ишлаб 
чиқаришини ташкил этиш ва режалаштириш учун зарур бўлган барча 
маълумотлар (ишларнинг ҳажмлари, материаллар, конструкциялар, 
машиналар, меҳнат русурслари, транспорт воситаларига бўлган 


334 
эҳтиѐж тўғрисидаги маълумотлар) акс эттирилмоғи тақозо этилади. 
Лойиҳада буюмлар, деталлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчи 
корхоналарнинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиш лозимдир. 
Қўлланиладиган йиғма элементларнинг типли ўлчамлари ва 
маркалари лойиҳаларда минимал берилади. Бу эса заводларда 
оқимли линияларни ўзгартиришнинг олдини олади. Шундай қилиб, 
лойиҳалаштириш 
техникавий 
тараққиѐтнинг 
юксалиши 
билан 
биргаликда ривожланади. 
Лойиҳалар катта ҳажмдаги изланишлар, график ва ҳисоблаш 
материалларига эга бўлади. Лойиҳалаштириш жараѐнида, айниқса 
йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалаш бўйича моделли 
изланишлар, кўп сонли келишувлар, экспертиза олиб борилади ва 
тугалланган техник ҳужжатлар тасдиқланади. 
Бу босқичларнинг барчаси албатта кўп меҳнат ва вақт талаб 
қилади, шу сабабли лойиҳалаш ва илмий изланиш ишлари қурилиш 
ишлаб чиқарилиши ишларидан анча аввалроқ олиб борилмоғи керак. 
Фақат шундай бўлгандагина қурилиш дастурининг зарурий ва сифатли 
техник ҳужжатларини ўз вақтида таъминлаш мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish