100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Бош режа ва транспорт.
Бош режа, ички майдон ва ташқи 
транспорт бўйича кўрсаткичлар, ҳудудни кўкаламзорлаштириш бўйича 
асосий режавий ечимлар, тадбирлар ва бошқа материалларни ўз 
ичига олади. 
3. 
Технологик ечимлар 
– ишлаб чиқариш технологияси, 
маҳсулотларни тайѐрлаш учун зарур бўлган меҳнат сиғими 
характеристикалари, маҳсулотлар сифатини назорат қилишни ташкил 
этиш бўйича таклифлар, технологик жараѐнларнинг ѐқилғи-энергетик 
ва моддий баланслари, атроф-муҳитга зарарли моддаларни 
чиқаришни бартараф этиш бўйича техник ечимлар келтирилади ва ҳ.к. 
4. 
Ишлаб чиқариш, корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва 
хизматчилар учун барча зарур бўлган шароитларни яратишни 
ташкил этиш ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш
корхонани 
бошқари 
ташкилий-функционал 
тузилмасининг 
таҳлилини, 
бошқаришнинг автоматик тизими (БАТ), ишчи ўринлари сони ва 
жиҳозлар 
билан 
таъминланганлиги, 
ишчи-ходимлар 
меҳнат 
қилишлари учун санитария-гигиеник шароитларнинг яратилганлиги, 
меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича чора-
тадбирларни ўз таркибига киритади. 
5. ―Архитектуравий-қурилиш ечимлари‖ бўлимига қурилиш 
майдонининг 
инженер-геологик, 
гидрогеологик 
шароитлари 
тўғрисидаги маълумотлар, архитектуравий-қурилиш ечимларининг ва 
ишлаб чиқариш шовқинларини ва тебранишларни пасайтириш бўйича 
чора-тадбирларнинг асосланиши киради ва ҳ.к. 
6. 
Инженерлик тармоқлари ва тизимлари, жиҳозлари
бўлимида 
сув таъминоти, канализация, иситиш тармоғи, шамоллатиш бўйича 
ечимлар келтирилади ва ҳ.к.
7. 
“Қурилишни ташкил этиш” 
бўлимида ҚМКга мувофиқ равишда 
―Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш‖ (ҚИТЭ) ишлаб чиқилади ва 
унда объектни тиклаш жараѐнида ресурслардан (шу билан бир 
қаторда вақт ресурсларидан ҳам) фойдаланиш принциплари 
тавсифланади. 
ҚИТЭ таркибий қисмлари-қурилиш бош режаси ва қурилиш 
календар режасидан иборат бўлади. ҚИТЭда қурилишни материаллар, 
конструкциялар, яримфабрикатлар, деталлар, буюмлар, қурилиш 
машиналари ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш 
манбаларига доир савол ва масалалар ечилади. Бунда бутун қурилиш 
бўйича қурилиш ишлаб чиқариши ҳажмлари мавжуд бўлган ресурслар 
билан солиштирилади. Агар корхонанинг ишлаб чиқариш қуввтлари 
етарли бўлмаса, у ҳолда уларни ошириш бўйича чора-тадбирлар 
ишлаб чиқилади. 
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси объектлар қурилиши календар 
режаси ва асосий қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқариш 


342 
методларини ўз ичига олади, пудратчи қурилиш ташкилотлар таркиби, 
уларни бошқариш тизими, қурилишни амалга ошириш жараѐнида 
уларни ривожлантириш йўлларини аниқлаб беради. 
8. ―Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш‖ бўлимида объектни қуриш 
жараѐнида ҳам кейинги эксплуатация жараѐнида ҳам атрофдаги 
табиий муҳитга кўрсатиладиган зарарли таъсирни камайтириш ва 
бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар келтирилади. 
9. 
Фуқаро мудофаси бўйича инженер-техник тадбирлар 
аҳоли ва 
ҳудудни табиий офатлардан ҳамда техноген характерли фавқулодда 
вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ўз таркибига 
киритади. 
10. ―Смета ҳужжатлари‖ бўлими қурилиш таннархининг жамланган 
смета ҳисобларини, зарур бўлган ҳолларда сарф-харажатлар 
жамламасини, объектли ва локалли смета ҳисоблари, алоҳида 
турдаги сарф-харажатлар ва шу билан биргаликда тадқиқот ишлари 
ҳамда лойиҳалаш ишлари баҳосини ҳам ўзида мужассам этади. Смета 
ҳужжатларида қурилишнинг сметавий нархини иккита нарх бўйича: 
базисли ва олдиндан (ѐки башоратли) баҳолаш тавсия этилади. 
Базисли ва башоратли нархлар асосида буюртмачилар ва 
пудратчилар қурилиш маҳсулотларига қўйиладиган жамланма 
(шартномали) нархларни шакллантирадилар. 
11. 
“Инвестициялар самарадорлиги”
бўлимида инвестицияларни 
асослаш вақтида ўрнатилган капитал маблағлар самарадорлигини 
баҳолаш аниқланади. 
Лойиҳа (техник лойиҳа)да, қоидага кўра, қурилишни бажаришга 
жалб қилиш ва уни амалга ошириш бўйича савдолашиш эълони учун 
тендерли ҳужжат ишлаб чиқилади. 
Техник лойиҳа, қоидага кўра, экспертизадан ўтказилади. Аксарият 
ҳолларда буюртмачи йирик ва мураккаб объектларни экспертизадан 
ўтказиш учун тендер эълон қилади. Экспертиза жараѐнида ишлаб 
чиқилган лойиҳанинг лойиҳалаш учун тақдим этилган техник 
топшириққа мувофиқ келиши текширилади, илғор тараққиѐт 
натижаларидан фойдаланганлик даражаси ва лойиҳавий ечимларнинг 
янглиги 
таҳлил 
қилинади, 
капитал 
маблағлар 
иқтисодий 
самарадорлигининг тўғри баҳоланганлиги текширилади, қабул 
қилинган лойиҳавий ечимлар мамлакатдаги ва хориждаги энг яхши 
лойиҳалар билан солиштирилади. Иншоотнинг хавфсизлиги билан 
боғлиқ бўлган масалалар ечимларига алоҳида эътибор қаратилиши 
тақоза этилади. 
Экспертиза 
якунлангандан 
кейин 
экспертиза 
хулосаси 
лойиҳаловчига 
берилади. 
Лойиҳачи 
экспертлар 
томонидан 
кўрсатилган камчиликларни ўрганиб чиққандан кейин буюртмачи 
билан биргаликда лойиҳани тўлдириш ва унга ўзгартиришлар киритиш 
тўғрисида қарор қабул қилади. Ундан сўнг лойиҳа тасдиқланади ва 


343 
буюртмачи объект қурилиши учун тендер эълон қилиш ҳақида қарор 
қабул қилади, шу асосда пудратчи қурилиш ташкилоти аниқланади. 
Халқаро амалиѐт ва амалдаги тавсияларга мувофиқ объект 
қурилишига тегишли бўлган ишчи ҳужжатлар буюртмачи томонидан 
ишлаб чиқилади ѐки унинг (буюртмачининг) қарори билан ишчи 
ҳужжатларнинг контракт асосида тузилиши ихтисослашган лойиҳа-
илмий текшириш ташкилотларига топширилади. 
Ишчи чизмаларни тузишда техник лойиҳадаги техник-иқтисодий 
кўрсаткичларни пасайтирадиган, ишчи-хизматчиларнинг меҳнат қилиш 
шароитларига салбий таъсир кўрсатадиган ечимлар ѐки иншоотнинг 
хавфсизлик даражасини пасайтирадиган ечимларни қабул қилиш 
тақиқланади. 
Ишчи 
чизмалар 
келишув, 
экспертиза 
ва 
тасдиқлашга 
топширилмайди. Ишчи чизмалар қурилаѐтган корхона бош инженери 
ѐки амалдаги корхона капитал қурилиши бошқармасининг бош 
инженери имзоси билан тўғридан-тўғри ишларни бажаришга тадбиқ 
этилади. 
Ишчи лойиҳаларни тузиш босқичида қурилиш ташкилоти одатда 
ўзининг хусусий кучлари орқали ишларни ишлаб чиқариш лойиҳасини 
(ИИЛ) ишлаб чиқади, унда ишларни ишлаб чиқариш методлари ва 
объектни қуриш учун зарур бўлган ресурслар аниқланади. 
Ишларни 
ишлаб 
чиқариш 
муддатлари 
моддий-техника 
ресурсларининг ҳажми ва уларнинг ўз вақтида етказилиб берилишига 
боғлиқ бўлади. Бу саволлар ишларни ишлаб чиқариш ва 
ресурсларнинг объектга етказилиш графигини тузиш вақтида ечилади. 
Қурилиш майдонини зарур бўлган материал ресурслари билан 
минимал равишда таъминлашдан келиб чиққан ҳолда қурилиш 
материалларини объектга етказиш графиги тузилади. 
Объектнинг бош қурилиш режаси ҳам ишларни ишлаб чиқариш ва 
қурилаѐтган объектни ресурслар билан таъминлаш сингари ИИЛнинг 
муҳим таркибий қисмларидан бири деб ҳисобланади, унда 
қурилаѐтган бино ва иншоот олдиндан мавжуд бўлган доимий ва 
инвентар биноларнинг жойлашиш ўрни кўрсатилади. Қурилишнинг 
бош режаси қурилиш майдони ҳудудидан оқилона фойдаланишни 
ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш–маиший 
хоналарининг сони ва уларни жойлаштириш тартиби санитария 
меъѐрларини қониқтириши зарур ва ишчиларнинг қурилиш майдони 
ҳудуди бўйича ортиқча юришларига йўл қўймаслиги лозим. 
Инженерлик коммуникациялари трассалари ва йўллар минимал 
узунликка эга бўлиши керак. Қурилиш машиналарини шундай 
жойлаштириш тақоза этиладики (техника хавфсизлиги талабларига 
риоя қилган ҳолда), бунда ишлаб чиқаришни оқилона ишланган 
технология билан таъминлаш талаб этилади. 
Лойиҳалаш бир босқичда олиб борилаѐтганда техник-ишчи 
лойиҳа форматида тасдиқланадиган қисм ва ишчи чизмалар 


344 
ажратилиб кўрсатилади. Тасдиқланадиган қисмнинг келишуви ва 
тасдиқдан ўтказилиш тартиби техник лойиҳани келишиш ҳамда 
тасдиқлаш процедураларига ўхшаш бўлади. 
Ишчи ҳужжатлар локалли сметалар, қурилиш материалларига 
бўлган эҳтиѐж баѐнномалари, жиҳозлар спецификациялари, ишларни 
ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish