100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Лойиҳалаш топшириғини 
буюртмачи лойиҳалаш ташкилоти 
иштирокида тасдиқланган ТИА асосида тузади. Саноат объектини 
лойиҳалаш учун тақдим этилган топшириқ қурилиш райони, пункти ва 
майдони, маҳсулотнинг тавсифи, унинг номенклатураси ва ишлаб 
чиқариш қуввати, технологик жараѐнлар ва жиҳозларга асосланган 
ихтисослаштириш ҳамда кооперациялаш, хом-ашѐлар, сув, ѐқилғи, газ 
ва электрэнергия билан таъминлайдиган манбалар, оқова сувларни 
тозалаш ва оқизиб юбориш шароитлари, тайѐр маҳсулотларни 
истеъмол қиладиган районлар, қурилиш муддути ва қувватларни ишга 
тушириш кетма-кетлиги, капитал маблағларнинг тахминий миқдори, 
яшаш-фуқаро қурилишининг ҳажми ва уни жойлаштириш тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олади. 
Инженерлик қидирув ишлари
объектни қуришда ва уни 
эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тўғри ҳамда иқтисодий 
асосланган лойиҳавий ечимларни қабул қилиш учун зарур бўлган 
маълумотларни олиш мақсадида олиб борилади. Инженерлик қидирув 
ишлари иккита: иқтисодий ва техник тадқиқотлар қисмларига 
бўлинади. Инженерлик қидирув ишларининг иқтисодий қисми 
инвестицияларнинг ТИА ни ишлаб чиқиш ва бизнес-режа тузиш 


340 
вақтида олиб борилади. Лекин бу изланишларнинг маълум қисмидан 
лойиҳалаш жараѐнида ҳам фойдаланилади. Иқтисодий изланишлар 
вазифасига қуйидагилар: ишлаб турган корхоналарнинг мавжудлиги, 
улар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар, хом-ашѐ 
манбалари, 
ѐқилғи-энергия 
ресурслари, 
турли 
вазифаларни 
бажаришга мўлжалланган инженерлик тармоқлари, темир ва 
автомобил йўллари, сувнинг уланиш йўллари, меҳнат ресурслари ва 
яшаш майдони, хом-ашѐ базасини ривожлантириш, ер фондининг 
ҳолати ҳақидаги малумотларни тўплаш киради. 
Техник тадқиқотлар ѐки изланишлар жараѐнида бажариладиган 
ишлар комплексига топографик-геодезик ишлар, инженер-геологик, 
гидрогеологик ва гидрологик, иқлимий, тупроқ – ва геоботаник, 
санитар-гигиеник тадқиқотлар, қурилишни ташкил этиш лойиҳасини 
ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш киради. 
Тадқиқотларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги лойиҳада қабул 
қилинган ечимларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқ эканлигини 
аниқлаб беради. 
Лойиҳалаш иккита босқич – техник лойиҳа ва ишчи чизмалар ѐки 
битта босқич – техник-ишчи лойиҳа орқали амалга оширилиши 
мумкин. 
Иккита босқичда мураккаб саноат объектлари, шунингдек, 
шаҳарларда қуриладиган, бош режага эга бўлмаган яшаш-фуқаро 
объектлари лойиҳанади. Бошқа барча объектлар битта босқичда 
лойиҳанади. 
Техник лойиҳа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 
1) умумий тушунтириш матни; 
2) бош режа ва транспорт; 
3) технологик ечимлар; 
4) ишлаб чиқариш ва корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва 
хизматчилар учун шароитлар яратиш ва улар меҳнатини 
муҳофаза қилишни ташкил этиш; 
5) архитектуравий-қурилиш ечимлари; 
6) инженерлик жиҳозлари, тармоқлар ва тизимлар; 
7) қурилишни ташкил этиш; 
8) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 
9) фуқароларни ҳимоялаш бўйича инженер-техник тадбирлар; 
10) смета ҳужжатлари; 
11) инвестицияларнинг самарадорлиги. 
Умумий тушунтириш матнида 
объектнинг лойиҳавий қуввати, 
маҳсулотлар номентклатураси, сифати ва рақобатбардошлиги, объект 
бўйича 
ресурсларга 
бўлган 
талаб–эҳтиѐжлар 
тўғрисидаги 
маълумотлар, қурилиш майдони жойлашган районнинг ижтимоий-
иқтисодий ва экологик шароитлари, бош режа, инженерлик 
тармоқлари ва коммуникациялари ҳамда инвестицион лойиҳани 


341 
амалга оширишнинг бошқа характеристикалари бўйича асосий 
кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар берилади. 
2. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish