ТАФАККУР - Режа:
- Тафаккур психологияси предмети
- Тафаккур операциялари
- Тафаккур шакллари ва турлари
- Нутқнинг шаклланишида тафаккурнинг роли
- Таянч сўз ва иборалар:
- Анализ, синтез, таққослаш, абстракция, индуктив, дедуктив, аналогик, классификация, якка, умумлаштириш, тушунча.
1.Тафаккур психологияси предмети - Умумий психология дарсликларида тафаккурга берилган таъриф турличадир.
- П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билаи шуғулланишига имкон беради»
- М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади.
- А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-ижтимоий-сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёндир».
- В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятлари ёритилган холос.
- Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари X Н. Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам учрайди.
- Тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур - бу ўз махсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир".
- Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига характсристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубиннггейн назариясига биноан, тафаккурии психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети- жа-раён, фаолият тариқасида намоён бўлишдир
- А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан му-[ лоҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекии уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг структураси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий методологик муаммоларни ўртага ташлайди.
- П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш-тадқиқот фаолияти, ориентировка жараёндир, яъни ориентировка-жараён, ориентировка фаолият.
- А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янгликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат килиш олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади.
- Юқоридаги муаллифлардан фарқли ўлароқ, А. В. Брушлинский тафаккурнинг умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгиликни излаш ва очиш, олдиндан башорат қилиш хусусиятлари мавжудлини ни далиллаб кўрсатади.
- Юқорида юритилган фикрларга суянган ҳолда, тафаккурга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин: Тафаккур атроф-муҳитдаги воқёликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс зттирувчи психик жараён, ижтимоий сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |