10-мавзу: тафаккур



Download 139 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi139 Kb.
#289917
TuriАнализ
1   2   3   4
Bog'liq
tafakkur

2. Тафаккур операциялари

  • Анализ ва синтез операциялари.
  • Анализ-шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий ва хусусиятларини таҳлил қиламиз.
  • Синтез-шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ходисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларни, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз.
  • Таққослаш-шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади.
  • Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз.
  • Умумлаштириш деганда психологияда нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади.
  • Конкретлаштириш ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъи назар, бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир.
  • Бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизими классификация деб аталади.
  • Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одатда нутқ тафаккур жараёнида хукмлар, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун хукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар тафаккурнинг специфик шакл-лари деб аталади.
  • Нарса ва ҳодисаларда, воқеликда ҳакикатдан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар ҳукмларда ҳам боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки вокеликда бир-биридан ажратилган нарса ҳукмларда ҳам ажратиб кўрсатилса-бу чин ҳукм деб аталади
  • Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади.
  • Фикрнинг мустақиллиги унинг маҳсулдорлиги билан узвий боғланган. Агар инсон томонидан муайян вақт нчида маълум соҳа учун қимматли ва янги фикрлар, ғоялар, тавсияномапар яратилган хамда назарий ва амалий вазифалар ҳал қилинган бўлса, бундай кишининг тафаккури сермаҳсул тафаккур деб аталади.
  • Фикрнинг оператив жиҳатдан, тезкорлик билан ўзгартишдан ва тўғри йўналишига йўллаб юборишдан иборат тафаккур сифати унинг ихчамлиги дейилади.
  • Тафаккурнинг тезлиги қўйилган саволга ва муаммога тўлиқ жавоб олинган вақт билан белгиланади. Унинг тезлиги қатор факторларга: жумладан, фикрлар учун зарур материални тез ёдга тушира олишга муваққат боғланишларнинг тезлиги, турли ҳисларнинг мавжудлигига, инсоннинг диққатига, қизиқишига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, тафаккурнинг тезлиги бошқа шартларга: инсоннинг билим савиясига, фикрлаш қобилиятига, мавжуд кўникма ва малакаларига ҳам боғлиқ эканлиги исботланган. Хулоса қилиб айтганда, тафаккур жараёнларининг тезлиги ва жараёнларнинг маълум фурсат ичида қанчалик самара берганлиги билан баҳоланади.
  • Жаҳон психологларининг кўрсатишига қараганда, юқорида таҳлил қилиб чиқилган тафаккур сифатлари уларнинг асосий хусусияти билан узвий боғлиқдир.
  • Тафаккурнинг асосий ва энг муҳим белгиси, хусусияти-бу моддий воқеликдаги муҳим жиҳатларини ажратиб, мустақил равишда янги мазмундаги умумлашмаларни келтириб чиқаришдир.
  • Инсон оддий нарсалар тўғрисида фикр юритганда ҳам уларнинг ташқи белгилари билан чегараланиб қолмайди, балки ҳодиса моҳиятини очишга интилади, оддий турмуш ҳақиқатидан умумий қонуният яратишга харакат қилади. Шубҳасиз, инсон тафаккури ҳали изланмаган, тўла фойдаланилмаган резерв ва имкониятларга эга. Тафаккур психологиясининг асосий вазифаси ана шу резервларни тўла очиш, фан ва техника прогрессини интенсивлашдан иборат. Чунки ҳар қандай кашфиёт, янгилик, прогресс-инсон ақл-заковатининг маҳсулидир. Шу боисдан ҳам фан ва техника прогресси инсоншунослик фанининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
  • Инсон томонидан бевосита идрок қилинаётган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли тафаккур деб аталади.

Download 139 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish