10. Фан тушунчаси. Фан тараққиётининг асосий босқичлари. Фаннинг кўп функциялари



Download 82,96 Kb.
bet1/11
Sana23.02.2022
Hajmi82,96 Kb.
#168260
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Илмий тадқиқот


10. Фан тушунчаси. Фан тараққиётининг асосий босқичлари. Фаннинг кўп функциялари.
Фан – институт, метод, илмий анъаналарнинг шаклланиши, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш омили, эътиқодлар ва инсоннинг дунёга муносабатини шакллантирувчи кучли жараёндир.
Фан – табиий ҳодисаларни кузатиш, таснифлаш,тавсифлаш, тажрибада синаш ва назарий тушунтириш тамойилларини кўрсатиш воситасидир.
Фан ижтимоий тараққиёт жараёнида инсониятнинг кундалик эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлган. Фан билим, фаолият ва ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Билим сифатида фан атроф борлиқ нарсалари ва жараёнларини амалда аниқ, изчил ва тадрижий билишга қаратилган. Фаннинг мазмуни илмий назариялар, гипотезалар, моделлар бўлиб, у яратувчи дунёнинг манзараси билан чекланмайди, унинг негизи асосан илмий омиллар ва уларнинг эмпирик хулосаларидан ташкил топади, тирик одамларнинг илмий иши унинг асосий жонли мазмунини ташкил этади.
Фаолият сифатида фан объективлик, аниқлик, ҳақиқийлик мезонларига жавоб берувчи билимлар тизими сифатида амал қилувчи илмий билим бўлиб, ўзига эркинлик ҳудудини таъминлашга, мафкуравий ва сиёсий йўналишларга нисбатан бетараф бўлишга харакат қилади.
Ҳозирги вақтда фан аввало ижтимоий- маданий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Бу фан жамиятда амал қилувчи ранг-баранг кучлар ва таъсирларга боғлиқ эканлиги, ижтимоий контекстда ўз устувор вазифаларини белгилаши ва ўзи ҳам жамият ҳаётини сезиларли даражада белгилашини англатади.
Фаннинг учинчи —институционал талқини унинг ижтимоий табиатига урғу беради ва унинг борлиғини ижтимоий онг шакли сифтидл моддийлаштиради. Умуман олганда, фаннинг институционал кўриниши билан ижтимоий онгнинг бошка шакллари: дин, сиёсат, ҳуқуқ, мафкура, санъат ва хоказолар хам боглик.

Ижтимоий институт ёки ижтимоий онг шакли сифатидаги фан илмий ташкилотлар, илмий ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқалар тизимини, меъёрлар ва кадриятлар тизимини ташкил этади. Бирок ўнг минглаб на хагго юз минглаб одамлар ўз касбини топтан институт сифатидаги фан яқин ўтмишдаги ривожланиш махсулидир. Зотан, факат XX асрга келиб олим касби ўз аҳамиятига кўра рухоний ва конунчи касби билан тенглашди.


Ижтимоий маданий ҳодиса сифатидаги фан икки йуналишда давлат бошкарув тизими ва жамоа сифатидаги фонда намоён булади.
Данлат бошкаруви тизими сифатидаги фан бу университетлар, илмий тадкиқот институтлари, лабораториялардаги бошкарувнинг давлат бошкаруви даражасида амалга ошишини назарда тутади, жамоа сифатидаги фан эса бу кафедралар, булимларда ишлаётган олимлар, ходимлар булиб, уларга одамларнинг типик кўринишига хос бўлган барча фазилатлар ва иллатлар хосдир. Шу боис, жамоа сифатидаги фанда ҳақиқий фан фидойилари билан бир қаторда мунофиқлар, фикр ўғрилари ва амалпарастлар ҳам фаолият юритади.
Ж.Бернал фан гушунчасига амалда таъриф бериш мумкин эмаслигини кайд этиб, фаннинг моҳиятига якинлашиш имконини берувчи йўлларни белгилайди. Унинг фикрича фан:



      1. институт;




    1. метод;




    1. илмий анъаналарнинг шаклланиши;







    1. эътикодлар ва инсоннинг дунёга муносабатини шакллантирувчи энг кучли омил сифатида намоён булади.

«Этимологик луғат»да фанга «табиий ходисаларни кузатиш, таснифлаш, тавсифлаш, тажрибада синаш ва назарий тушунтириш таомилларини кўрсатиш воситаси» деб таъриф берилган. Бу таъриф асосан амалий хусусият касб этади.


Э.Агацци фан «объектлар хакидаги фикр-мулохазаларнинг оддий мажмуи сифатида эмас, балки объектларнинг муайян сохаси хакидаги назария сифатида» каралиши лозимлигини кайд этади. Бу таърифда илмий ва оддий билимни фарқлашга даъво, фан объектни ўрганишни уни назарий тахлил килиш даражасига етказган такдирдагина тўлаконли хусусият касб этишига ишора мавжуд.


Шундай килиб, фан билан факат далиллар мажмуини кайд этиш ва уларни тавсифлашни боғлаш мумкин эмас. Биз нарсалар ва ҳодисаларни тушунтириш ва уларни тахмин қилиш тамойилларини аниклашга муваффак бўлган такдирдагина тўлаконли фанга эга буламиз. Кўпгина олимлар маълум тамойиллар, соддалик мавжуд булмаса, фан хам мавжуд булмайди, деб хисоблайдилар. Бу бахсли фикр. Чунки фаннинг етуклиги нафакат соддалик ва аниклик, балки теран назарий, концептуал даража билан ҳам белгиланади. Агар инсон мушохада юритишни эмас, балки унга барча далиллар такдим этилишини хохлаётган булса, у фаннинг дастлабки босқичида эмас, балки бу боскичнинг нуктаи назарида турган булади.
Ҳозирги вактда фан аввало ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида намоён булади. Бу фан жамиятда амал килувчи ранг-баранг кучлар ва таъсирларга боглик эканлиги, ижтимоий контекстда ўз устувор вазифаларини белгилаши, муросаи мадорага мойиллиги ва ўзи хам жамият ҳаётини сезиларли даражада белгилашини англатади. Шу тарика икки хил муносабат кайд этилади: фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида инсониятнинг дунё ҳақидаги ҳақиқий, аниқ билим олиш ва яратигига бўлган муайян эутиёжига жавоб тариқасида юзага келган ва ўз мавжудлик жараёнида жамият ҳаётининг барча жабҳалари ривожланишига анча кучли таъсир курсатади.

Фанга ижтимоий-маданий ходиса сифатида каралиши шу билан изохланадики, унинг асосларини ўрганиш тўғрисида сўз юритилган такдирда бугунги кунда биз фан деб атайдиган ходисанинг чегараси «маданият» чегарасигача кенгаяди. Бошқа томондан, фан ўзининг дастлабки - фаолият ва технология сифатидаги талкинида маданиятнинг бирдан-бир баркарор ва «хақиқий» пойдевори ролига даъвогар булади.


Ижтимоийлик муносабатларининг ўзи одамларнинг одамлар хусусидаги муносабатлари ва одамларнинг нарсалар хусусидаги муносабатлари сифатида тушунилади. Бундан фан ижтимоий-маданий ходиса сифатида инсоний муносабатларнинг барча жабхаларига кириб боради, у одамлар ўртасидаги муносабатлариинг асосий негизларидан хам, нарсаларни ишлаб чикариш, айирбошлаш, таксимлаш ва истеъмол килиш билан боғлик барча фаолият шаклааридан ҳам ўрин олади, деган хулоса келиб чикади. Ҳозирги технократик аср конуни шундай янграйди: «Хамма нарса илмий, илмий асосланган ва илмий текширилган булиши лозим». Фаннинг бундай юксак мақомидан у инсон хаётининг барча жабхаларига расман фаол кириб бориши керак, деган хулоса келиб чидадими ёки, аксинча, бу фанга инсоният хаётидаги барча салбий жараёнлар учун масъулият юклайдими? Бу савол очик колмокда. Шу нарса аниқки, фан, ижтимоий-маданий ходиса сифатида, доим жамиятда шаклланган маданий анъналарга, кабул килинган кадриятлар ва меъёрларга таянади.


Ижтимоий-маданий ходиса сифатида тушуниладиган фан жамият мулкига айланган ва ижтимоий хотирада сацланаётган билимларни ўзлаштирмасдан ривожлана олмайди. Фаннинг маданий мохияти унинг ахлокий тамойиллар ва кадриятлар билан бойиб боришига сабаб булади. Фан этосининг янги имкониятлари интеллектуал ва ижтимоий масъулият муаммоси, карорлар кабул килишнинг шахсий жихатлари, илмий хамжамият ва жамоадаги маънавий мухдт муаммоларида намоён булади.

Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатидаги фанни тушунтиришнинг мушкуллиги шу билан изохланадики, фан уз эркинлигидан воз кечмайди ва ижтимоий муносабатлар контекстига бутунлай сингиб кетмайди. Фан, хеч шубхасиз, «коммунитар (коллектив) корхона»дир. Бирон-бир олим ўз хамкасбларининг ютуцларига, одамзоднинг умумий хотирасига таянмаслиги мумкин эмас. Фан жуда куп одамларнинг хамкорлигини талаб қилади, у интерсубъективдир.


Ижтимоий-маданий ходиса сифатида тушуниладиган фан цивилизацион ривожланиш типи билан таққослашни назарда тутади. А.Тойнби таклиф килган таснифга кура цивилизациянинг 21 типи фаркланади. Энг умумий ёндашув цивилизацияларнинг икки хили: анъанавий ва техноген цивилизацияларни хисобга олиб, умумий цивилизацион фарқлашни таклиф қилади. Техноген цивилизациялар XV-XVII асрларда Европа минтакасида техноген жамиятлар пайдо булиши муносабати билан юзага келган. Айрим анъанавий жамиятлар техноген жамиятларга кушилиб кетган, айримлари эса, техноген ва анъанавий мулжаллар уртасида ривожланиб, аралаш хусусият касб этган.

Техноген ривожланишнинг маданий матрицаси уч босцич: олдиндустриал, индустриал ва постиндустриал босцичлардан ўтади. Техника ва технологиянинг ривожланиши унинг мухим курсаткичига айланади. Ривожланишнинг техноген типи — бу табиий мухитнинг жадал суръатларда ўзгариши, унинг одамлар ижтимоий алоқаларининг фаол ўзгариши билан бирикишидир. Техноген цивилизация юзага келганига 300 йилдан сал кўпрок вақт бўлган. У анча агрессив бўлиб, кўпгина эски маданий анъаналарнинг халокатига сабаб бўлади. Ташки дунё инсон фаолияти майдонига айланади. Инсон ўзгартирувчи ва забт этувчи фаолиятга туртки берувчи марказ сифатида амал килади. «Куч» тушунчаси иштирокидаги умумий маданий муносабатлар тавсифи шундан келиб чикади: ишлаб чикариш кучлари, илмий кучлар, интеллектуал кучлар ва х-к.


Анъанавий ва техноген жамиятларда шахс эркинлиги муаммосига нисбатан муносабат хам хар хилдир. Анъанавий жамиятга шахс эркинлиги умуман хос эмас, шахс имкониятларини фақат муайян корпорацияга мансублик орқали, корпоратив алоқалар элементи сифатида руёбга чицариш мумкин.
Техноген жамиятда хар хил ижтимоий бирликлар ва маданий анъаналар билан ўзаро муносабатларга киришиш имконини берувчи шахс эркинлиги ҳимоя қилинади. Инсон фаол мавжудот сифатида тушунилади. Унинг фаолияти экстенсив булиб, сиртга, ташки дунё ва табиатни буйсундириш ва ўзгартиришга каратилади. Бирок табиат хар хил техноген машгулотлар учун тубсиз захира манбаи бўлиши мумкин эмас, чунки инсон фаолияти азалдан биосфера доминанта эмас, балки унинг компоненти ҳисобланади.

Download 82,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish