Фаннинг функциялари. Фан функцияларининг таснифи муаммоси ханузгача бахсли бўлиб қолмоқда. Бу холат қисман фан ўз зиммасига янги ва янги функцияларни олиб ривожлангани, қисман у ижтимоий-маданий ходиса сифатида амал қилиб, объектив ва шахссиз конуният хақида эмас, балки фан-техника тараккиётининг барча ютуқларини амалга татбик этиш хакида уйлай бошлагани билан изохланади. Фаннинг ижтимоий функциялари хакидаги масала алохида ва устувор ахамиятга эга муаммо сифатида кайд этилади.
Фаннинг асосий максади доим объектив билимларни яратиш ва тизимга солиш билан боғлик бўлгани туфайли, фаннинг зарурий функциялари таркибига борлик жараёнлари ва ходисаларини фанда кашф этилган конунлар асосида тавсифлаш, тушунтириш ва башорат килиш киритилган. Фан, ижтимоий-маданий ходиса сифатида, кўп сонли муносабатлар, шу жумладан щтисодий, ижтимоий-психологик, мафкуравий, ижтимоий-ташкилий муносабатларни ўз ичига олади. Билиш фаолияти маданият борлиғи билан муштаракдир.
Хақиқий билимни яратиш функцияси фан биносини курувчи асосий функция ҳисобланади. У кичик функциялар: тавсифлаш, тушунтириш, прогноз қилишга бўлинади.
Фаннинг лойихаа-конструкциялаш функцияси борлиқни амалда ўзгартириш босцичидан олдин келади ва хар қандай даражадаги интеллектуал изланишнинг ажралмас цисми ҳисобланади. Лойиха-конструкциялаш функцияси мутлако янги технологияларни яратиш билан боғлик бўлиб, бу бизнинг давримизда ўта мухим ахамият касб этади.
Фаннинг маданий-технологик функцияси инсоннинг билиш фаолияти субъекти сифатида материалга ишлов бериш, уни ўзлаштириш ва билиш жараёнига жалб қилиш билан боглиқдир.
Фаннинг маданий функцияси фақат самарали натижа, яъни илмий фаолият натижалари маданиятнинг умумий салохиятини ҳам ташкил этиши билан боғлик эмас. Фаннинг маданий функцияси ўзининг серқирралиги билан кучли. У аввало инсонни фаолият ва билиш субъекти сифатида шакллантиришни назарда тутади. Индивидуал билишнинг ўзи факат маданиятда кабул килинган ва маданийлаштирилган ижтимоий шаклларда амалга оширилади. Индивидга билиш воситалари ва усуллари тайёр холда такдим этилади. Индивид улар билан ижтимоийлашув жараёнида танишади. Тарихан кишилик жамияти доимо борлиқни ўрганишнинг умумий лексик воситаларига хам, умумий воситаларга хам, махсус тушунчалар ва таомилларга хам эга бўлган. Илмий билим хаётга чуқур кириб, одамлар онги ва дунёкарашини шакллантиришнинг мухим негизини ташкил этиб, шахснинг шаклланиши юз берувчи ижтимоий мухитнинг ажралмас таркибий кисмига айланди.
Фан жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш функцияси жамият эутиёжларига таъсир кўрсатади, оқилона бошқаришнинг зарурий шартига айланади. Хар кандай янгилик далиллар билан илмий асослашни талаб килади. Фанни маданий-ижтимоий тартибга солиш мазкур жамиятда шаклланган таълим ва тарбия тизими оркали хамда тадкикотчилик фаолияти ва фан этосига жамият аъзоларини жалб килиш йўли билан амалга оширилади.
Фанни олимлар хамжамияти ривожлантиради. Шу сабабли фан муайян ижтимоий ва касбий ташкилотга, ривожланган коммуникациялар тизимига эга бўлади. Френсис Бэкон ўз даврида шундай деб кайд этган эди: «Фаннинг такомиллашувини бирон-бир одамнинг қобилияти ёки уддабуронлигидан эмас, балки бир-бирининг ўрнига келувчи кўплаб авлодларнинг изчил фаолиятидан кутиш лозим». Олим —доим у ёки бу ижтимоий-маданий мухит вакили. Мавжуд илмий-ижодий имкониятларга бутун ижтимоий-маданий майдоннинг таъсири фаннинг «софлик» даражасини кўрсатади.
Фанда хакикатни излаш, танкид, бахс, мунозара хам қўллаб-қувватланади. Олим ўзининг касбий махоратини маколалар, асарлар эълон қилиш, илмий давраларда маърузалар билан чиқиш, фанга дойр малакавий талабларга жавоб бериш орқали муттасил тасдиқлайди ва кўпинча ўз оппонентлари-хамкасблари билан хам, жамоатчилик фикри билан дам мураккаб муносабатларга киришади. Олим фаолиятининг эътироф этилиши унга илмий даража ва унвонлар берилиши билан боғлиқ. Фонда энг нуфузли мукофот Нобель мукофоти ҳисобланади.
Фаннинг бунёдкор куч функцияси жамиятнинг иқтисодий эхтиёжларини қондириш учун ўз имкониятларини бевосита руёбга чиқаради. Бунда у одамлар хўжалик-маданий ривожланишининг муҳим омили сифатида амал қилади. XVIII-XIX асрлардаги саноат тўнтариши натижасида юзага келган йирик машинали ишлаб чидариш фаннинг бевосита бунёдкор кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат килди. Хар бир янги кашфиёт ихтиро учун асосга айланади. Ишлаб чикаришнинг ранг-баранг тармоклари фаннинг турли тармоклари маълумотларининг бевосита технологик қўлланилиши сифатида ривожлана бошламокда. Бу тармокларга тижорат кенг кириб келмоқда. Бошка эркин касблардан фаркли ўлароқ, фан бир ладзада иқтисодий фойда келтирмайди ва бевосита наф кўриш билан тўғридан-тўғри боғлик эмас, шу сабабли тирикчилик учун маблағлар топиш муаммоси олим учун ҳар доим жуда муҳим бўлган. Хозирги замон фанининг ривожланишига кўп миқдорда маблағлар киритиш ва бунда улар ўзини тез оқлашига умид килмаслик талаб этилади.
Фаннинг сиёсат воситасидаги функцияси жамиятнинг мафкуравий эутиёжларига жавоб беришда амал цилади.
Расмий фан жамиятнинг асосий мафкуравий мулжалларини кўллаб-кувватлаш, мавжуд хокимият ва мафкура ўзининг имтиёзли мавқеини саклашига ёрдам берувчи интеллектуал далиллар ва амалий воситалар такдим этишга доимо мажбурдир. Бу жидатдан фан мафкурадан «рухланиши», уни ўзида мужассамлаштириши лозим. Т.Кун таъбири билан айтганда, «олимлар бошқотирмаларни ечишни ўрганадилар ва бунинг орқасида катта мафкура туради» Шу сабабли фаннинг бетарафлиги хақидаги хулоса доимо қизгин мунозарага сабаб бўлади.
Фаннинг ижтимоий функцияси фан методлари ва унинг маълумотларидан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг кенг кўламли режаларини тузиш учун фойдаланилишини назарда тутади. Фан ўзини ижтимоий куч функциясида давримизнинг оламшумул муаммоларини (табиий ресурсларнинг камайиши, атмосферанинг ифлосланиши, экологик хавф микёсини аниклаш) хал килиш чоғида намоён этади. Узининг бу функциясида фан ижтимоий бошкарув билан богланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |