Фан тараққиёти 4 бўсқичдан ташкил топган.
Милоддан аввалги I минг йилликдан XVI асргача бўлган давр илк фан давридир. Бу даврда асрлар мобайнида авлоддан авлодга ўтиб келган, ҳаёт тажрибаси ва меҳнат фаолияти жараёнида олинган амалий билимлар билан бир қаторда жуда умумий ва мавхум мушохадаларга асосланган назариялар хусусиятига эга бўлган табиат хақидаги дастлабки фалсафий тасаввурлар вужудга кела бошлаган. Илмий билим куртаклари натурфалсафа доирасида унинг элементлари сифатида шаклланган. Математик, астрономик, тиббий ва бошка масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотлар, усуллар ва методлар жамланиши билан фалсафада тегишли бўлимлар вужудга келган ва кейинчалик аста-секин шаклланаётган айрим фанлар: математика, астрономия, тиббиёт ва хоказоларга ажралиб чиккан.
Жумладан, Аристотелнинг фалсафий асарларида физика, зоология, эмбриология, минералогия, география каби фанларнинг куртакларига дуч келиш мумкин. Милоддан аввалги III-II асрларда фалсафий билим таркибида статистик механика, гидростатика, геометрик оптика (хусусан, кўзгулар хақидаги алохида фан - «катоптрика») фарқланади ва нисбатан мустакил ахамият касб этади. Марказий Осиё мутафаккирлари ал-Хоразмий математика, ал-Фаргоний астраномия, ал-Беруний минералогия ва география, Ибн Сино тиббиёт, Мирзо Улугбек астраномия, Алишер Навоий адабиёт илми ривожига муносиб хисса кўшди ва улар ижоди махсуллари бугунги кунда хам ўз ахамиятини йўкотгани йўк. Бирок бу фанларда айрим тасодифий кузатишлар ва амалиёт маълумотлари умумлаштирилади-ю, лекин экспериментал методлар хали кўлланилмайди, аксарият назарий коидалар эса асоссиз ва текшириб булмайдиган спекуляциялар махсули хисобланади. Аммо кўриб чикилаётган даврда вужудга келган илмий фанлар бу давр мобайнида фалсафий билим кисмлари сифатида талкин килинишда давом этган.
Шу нарса диккатга сазоворки, хатто XVII аср охирида Ньютон узининг физика асосларини яратган «Натурал фалсафанинг математик асослари» деб номланган асарини эълон килган. Шундай килиб, фалсафадан алохида фаолият сохаси сифатидаги фан хали мавжуд булмаган: у асосан фалсафа доирасида, илмий билимларнинг бошка манбаи - хаёт амалиёти ва хунармандчилик санъати билан бир вахтда ва у билан жуда заиф алоқада ривожланган.
Хуллас, бу даврда Кадимги Юнонистонда «Платон академияси», Марказий Осиёда «Маъмун академияси» ташкил этилган, илмий билим ривожида муайян ютукларга эришилган бўлсада, маданиятнинг алохида шакли сифатида фан пайдо булишидан олдинги «эмбрионал» даври хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |