10. Фан тушунчаси. Фан тараққиётининг асосий босқичлари. Фаннинг кўп функциялари


XVI-XVII асрлар - 1-илмий инкилоб даври булиб



Download 82,96 Kb.
bet3/11
Sana23.02.2022
Hajmi82,96 Kb.
#168260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Илмий тадқиқот

XVI-XVII асрлар - 1-илмий инкилоб даври булиб, у классик фан даври деб номланади ва XIX асргача давом этади. У Коперник ва Галилей тадкикотларидан бошланиб, Ньютон ва Лейбницнинг физика ва математика сохасидаги фундаментал асарлари билан ўз чўққисига кўтарилган. Галилей вафоти (1642 йил 8 январь)дан сўнг орадан бир йил ўттач, Ньютон туғилгани (1643 йил 4 январь) рамзийдир. Фаннинг бу буюк ижодкорлари яшаган давр -кашфиётлар хамда янги илмий гояларнинг муаллифлари схоластика ва диний дунёкараш догматизмига карши кураш олиб борган романтик даврдир.
Бу даврда хозирги вақт табиатшунослигининг асослари яратилган. Хунармандлар, табиблар, алхимихлар томонидан қўлга киритилган айрим далиллар тизимли тахлил қилиниб, умумлаштирила бошлаган. Илмий билим тузишнинг табиат қонуиларини математик таърифлаш, назарияларни тажрибада синаш, тажрибада асосланмаган диний ва натурфалсафий догмаларга танқидий қараш билан боғлиқ бўлган янги меъёрлари ва идеаллари вужудга келган. Фан ўз методологиясини яратган ва амалий фаолият эхтиёжлари билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишга тобора фаолроқ йўналтирилган.

Бирох фан ўзининг янги методологиясини яратиб, амалиёт рухи билан суғорилгани сари у ўз тарихий ватани – фалсафа қирғокдаридан узокдаша бошлайди. Кўриб чиқилаётган давр охирига келиб у фалсафий, диний, технологик ақидалардан қатъи назар ривожланиши мумкин бўлган билимлар тизими сифатида тушунила бошлайди. Натижада фан фаолиятнинг алохида, мустахил сохасига айланади. Профессионал олимлар пайдо бўлади, уларни тайёрлаш амалга оширилувчи университет таълими тизими ривожланади. Ўз фаолияти, мулоқот ва ахборот айирбошлашнинг алохида шакллари ва қоидаларига эга бўлган илмий хамжамият вужудга келади.


XVII асрда дастлабки илмий академиялар: Лондон қироллик жамияти (1660), Париж Фанлар ахадемияси (1666) ташкил топади. Кейинрох Берлинда (1700), Санкт-Петербургда (1724), Стокгольмда (1739) ва Европанинг бошқа пойтахт шахарларида илмий академиялар таъсис этилади. Бу академияларнинг энг йириги - Лондон қироллик жамияти бўлиб, у ташкил этилган пайтда 55 аъзодан иборат бўлган. Париж Фанлар академияси 21 кишидан иборат таркибда иш бошлаган. Санкт-Петербург академиясининг аъзолар штатида дастлаб 11 киши белгиланган. Европа мамлакатларида XVIII аср бошига келиб олимлар сони бир неча минг кишига етган.

Download 82,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish