10-боб. Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби



Download 364,32 Kb.
bet3/25
Sana13.07.2022
Hajmi364,32 Kb.
#793475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Buxgalteriya 2-kun

10.3. Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби
Асосий воситалар объектларининг эскириши – уларнинг физик сифатлари ёки хусусиятлари йўқолиб боришининг ва тўзиб боришининг, бунинг оқибатида эса қиймат йўқолиб боришининг қиймат кўрсаткичидир. Шунинг учун ҳар бир корхона асосий воситаларни харид қилиш ва эскирганларини тиклаш учун зарур маблағларни жамгаришни таъминлаши керак. Бундай жамгаришга амортизация деб аталувчи ажратмаларни харажатларга киритиш ҳисобига эришилади. Амортизация (лотинча amortisatio – қоплаш) баҳоланган хизмат муддати давомида активнинг амортизацияланаётган қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматларга мунтазам равишда тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир. Солиқ солиш мақсадида амортизация давлат томонидан белгиланган ягона меъёрлар асосида бошланғич қийматга нисбатан фоизларда ҳисобланади. Хар бир объектга эскиришни ҳисоблаш ҳар ойда амалга оширилади. Амортизация қиймати корхона харажатларига тўлиқ ўтказилганда асосий воситаларнинг бундан кейин фойдаланишда бўлиш даври учун эскириш ҳисобланмайди (эскириш бошланғич қийматнинг 100%идан ошиши мумкин эмас). Солиқ солиш мақсадлари учун амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ ва солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади. Солиқ солинадиган фойданинг тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммасига солиқ солиш мақсадларида ушбу моддада назарда тутилган нормаларга зид равишда қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди: ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); маҳсулдор чорва моллари; кутубхона фонди; музей қимматликлари; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар; архитектура ёдгорликлари; умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари; қиймати илгари тўлиқ чегирилган мол-мулк; асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар. Янги келиб тушган асосий воситалар бўйича эскириш, фойдаланиш бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланади, чиқиб кетган объектлар бўйича эскириш эса чиқиб кетиш ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади. 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ амортизация қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали ҳисобланиши мумкин: - амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш; - бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули); - икки баробар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули (камайиб борувчи колдик усули); - йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Бир маромли (тўғри чизиқли) усул деб тугатиш қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблаш усулига айтилади. Амортизация меъёри ўзгармайди. Амортизация суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бошланғич – Тугатиш қиймати қиймати Йиллик ________________________________ = амортизация
Тахмин қилинган суммаси фойдаланиш даврлари сони Тугатиш қиймати аҳамиятга молик суммани ташкил этмаса, уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бинобарин, амортизация ҳисоблашнинг берилган усулида унинг суммаси фойдаланиш муддати давомида бир ҳил бўлади, жамғарилган эскириш бир текисда ошиб боради, қолдиқ қиймати эса, баҳоланган тугатиш қийматига етгунча – бир текисда камайиб боради. Ҳар ҳил турдаги асосий воситаларга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг турли усулларини қўллашга йўл қўйилади. Шу билан бирга, асосий воситаларнинг бир ҳилдаги объектлари (русуми, тури) бўйича фақат бир ҳил усул қўлланилади. Амортизация ҳисоблашнинг танланган усули корхонанинг ҳисоб сиёсати билан белгиланиши ва бир ҳисобот давридан бошқасигача йил давомида ўзгармаган ҳолда кетма-кет қўлланилиши лозим. Солиқ солиш мақсадида амортизация ҳисоби республиканинг солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизация суммаси билан солиқ қонунчилигида белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 146-моддаси 4-бандига мувофиқ жорий даврда солиқ солинадиган базадан чегирмасдан харажатлар таркибида, аммо кейинги даврларда солиқ солинадиган базадан чегирган ҳолда харажатлар таркибида акс эттирилади. Хар ой бухгалтерияда қуйидагича асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш ведомости расмийлаштирилади.

Download 364,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish