11.2. Номоддий активлар келиб тушиши ҳисоби Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади: - ишлаб чиқиш тугаганидан сўнг яратилган объектни қабул қилиш-топшириш; - олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш; - устав капиталига муассислар (иштирокчилар)нинг улуши кўринишида келиб тушиш; - текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); - давлат субсидиялари ҳисобига олиш; - айирбошлаш; - ортиқча (ҳисобга олинмаган) номоддий активлар объектларини аниқлаш ва бошқа асосларга кўра. Номоддий активлар мавжудлиги ва ўаракати ҳисоби қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0410 - «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»; 0420 - «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»; 0430 - «Дастурий таъминот»; 0440 - «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуклари»; 0450 - «Ташкилий харажатлар»; 0460 - «Франчайз»; 0470 - «Муаллифлик хукуклари»; 0480 - «Гудвилл»; 0490 - «Бошқа номоддий активлар». Олди-сотди шартномалари, гувоҳномалар, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича қабул қилиштопшириш далолатномалари, активларни киритиш тўрисида баённомалар ва уларни баҳолаш тўғрисида келишувлар ва бошқалар активларни кирим қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳужжатларда объект ҳақидаги маълумот, унинг бошланғич қиймати, фойдаланиш тартиби, эксплуатация муддати кўрсатилиши керак. Қабул қилишда номоддий активларни тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳисобда ва ҳисоботда улар олинган таннархи ёки бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади. Ҳақ эвазига сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади: - хукукдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ хукук эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар; - хукук эгасининг мутлақ хуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; - божхона божлари ва йиғимлари; - номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); - номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тғланган суммалар; - номоддий активлар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар; - номоддий активларни етказиб бериш таваккалчилигини суғурталаш бўйича харажатлар; - активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар. Сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, номоддий активларни чет эл валютасига сотиб олиш чоғида валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари), сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак.