10-боб. Асосий воситалар ҳисоби


Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби



Download 364,32 Kb.
bet9/25
Sana13.07.2022
Hajmi364,32 Kb.
#793475
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Buxgalteriya 2-kun

11.3. Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби
Номоддий активлар ҳам, асосий воситалар каби, узоқ муддат давомида ишлатилади ва ушбу вақт мобайнида уларнинг қиймати ҳар ойда амортизацияни ҳисоблаш йўли билан ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат ёки бажарилган ишларга ўтказилади. Амортизация суммаси, бошланғич қиймат ва фойдали ишлатиш муддатидан (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан юқори бўлмаган) келиб чиққан холда корхона томонидан ўисобланган меъёрларга асосан аниқланади. Фойдали хизмат муддати - корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Фойдали хизмат муддатини қуйидаги омиллардан келиб чиқиб аниқлаш мумкин: - патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ номоддий активлардан фойдаланиш муддатининг бошқа чекланиши; - меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар асосида. Чунончи, амалдаги қонунчиликка мувофиқ гудвиллни 20 йил мобайнида харажатларга ўтказиш мумкин; - мол етказиб берувчилар билан тузилган контрактлар ёки келишувлар шартларига асосан; - хукуклар муддатини узайтириш ёки тиклаш учун шартлар; - корхона иқтисодий наф (фойда) кўриши мумкин бўлган кутилаётган ишлатиш муддати; - эскиришнинг техник, технологик ва бошқа турларининг таъсири; - бозорда талаб, таклиф ёки рақобатчилар ҳаракатларининг таъсири. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом (1.4.2-банди) ва 7-сонли БҲМС «Номоддий активлар»га (39-банди) мувофиқ фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари меъёри беш йил ҳисобида белгиланади. Номоддий активлар бўйича амортизация бошланғич қийматдан тахмин қилинган тугатиш қийматини чегириш йўли билан аниқланган амортизацияланадиган қийматдан келиб чиқиб ҳисобланади. Тугатиш қиймати 136 бу номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган холда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси. 7-сонли БҲМС «Номоддий активлар»га мувофиқ амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади: - амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш; - бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули. Номоддий активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида номоддий активлар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади: - икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули; - йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблашда операциялар харажатлар счётларининг (2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари», 9420 «Маъмурий харажатлар») дебети ва 0510-0590 «Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар» кредитида акс эттирилади.

Download 364,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish