8.5. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари (ШЖБПҲ)га мажбурий бадалларни Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар: 1. «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни (2004 йил 2 декабрь,702-II-сон); 2. «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом (АВ томонидан 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган 29.08.2005 й. МВ 76-сон, ДСҚ 2005-47-сон, МББ 267-В-сон Қарори билан тасдиқланган) Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари Халқ банкида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида маблағларни жамлаш йўли билан шакллантирилади Жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради. Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг миқдори ходимларнинг, шу жумладан ишлаётган пенсионерларнинг иш ҳақи ва бошқа даромади суммаси асосида ҳисоблаб чиқарилади. Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахснинг даромад солиғи (ЖШДС)дан чегирилади. Ҳисобланган ШЖБПҲга қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади: Д-т 6410-« Бюджетга тўловлар бўйича қарз» К-т 6530-« Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар
8.6. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхона ижтимоий эҳтиёжларга ажратмаларни амалга ошириши шарт. Ижтимоий солиқни ҳисоблаш ва амалга ошириш Солиқ кодексининг XIV бўлими моддалари билан тартибга солинади. Солиқ тўловчилар Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади: Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари; ушбу Кодекснинг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари. Солиқ солиш объекти Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир. Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш солиқ солиш объектидир. Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди: иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари; пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар. Солиқ базаси Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси ушбу Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси уларнинг Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун иш ҳақи миқдорининг ошиши инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқариладиган, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ишга юборилгунига қадар охирги иш жойида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олган даромадларидан келиб чиқиб аниқланади. Ушбу Кодекс 403-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаган суммада белгиланади. Солиқ ставкалари Солиқ ставкалари, агар ушбу Кодекснинг 408-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Солиқ даври. Ҳисобот даври Календарь йил солиқ давридир. Йил ойи ҳисобот давридир. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга 101 квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади. Ижтимоий солиқни қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади: Иш ҳақини хисоблаш учун ўтказма: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» Д-т 9420-«Маъмурий харажатлар» К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» Иш ҳақи фондидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни хисоблаш учун ўтказма: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» Д-т 9420-«Маъмурий харажатлар» K-т 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» Корхона ҳисоб-китоб счётидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланди: Д-т 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 8.7. Ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақалар тўлови бўйича харажатларни амалга оширилиши Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўловлари учун маблағларни молиялаштиради. Нафақаларга қуйидагилар киради: бола туғилганида бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун бериладиган нафақа). Ташкилотлар томонидан Харажатларни тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга талабномалар, кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан, қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этилади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилотлар томонидан (бюджет ташкилотларидан ташқари) пенсия ва нафақалар бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун ташкилотлар, уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 ШҲР билан иккиламчи махсус ҳисобварақни очадилар. - Айтайлик, ҳисобот ойида, корхонада ишлаётган пенсионерларга 1 000 000 сўм миқдорида пенсия ҳисобланди: Д-т 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» - 1 000 000 сўм К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 1 000 000 сўм; - Банкдаги иккиламчи махсус ҳисобварағига пенсия маблағлари келиб тушди: Д-т 5530-« Бошқа махсус счётлар» - 1 000 000 сўм К-т 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» - 1 000 000 сўм; - пенсия маблағлари иккиламчи ҳисобварақдан асосий ҳисоб-китоб счётига ўтказилди: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» - 1 000 000 сўм К-т 5530-« Бошқа махсус счётлар» - 1 000 000 сўм; - Банкдаги асосий ҳисоб-китоб счётидан пенсия маблағлари кассага келиб тушди: Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» - 1 000 000 сўм К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» - 1 000 000 сўм; - кассадан нафақа тўланди: Д-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 1 000 000 сўм; К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» - 1 000 000 сўм. 8.8. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ва меҳнат таътилини ҳисоб-китоби Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоб-китоби. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаш ва тўлаш услубияти «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (ЎзР АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Даволаш (тиббиёт) муассасасининг меҳнатга қобилиятсизлик варақаси (бюллетень) тўлаш суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича бошқа нафақаларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади, бунда мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади: - ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига; байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга; қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, 102 қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга; меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга. Қолган ишчиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади: - умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида; - умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида. Ишбай иш ҳақи олувчи ходимларга нафақа уларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи кунидан олдинги сўнгги календарь ойдаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ойлик иш ҳақига ҳисоблаб чиқарилган мукофотларнинг ўртача суммаси қўшиб ҳисобланади. Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳисобга олинади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегириладиган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади. Мисол. Ходим 2020 йил феврал ойида беш иш куни касал бўлди, ушбу ҳолат табелда қайд этилди ва тиббиёт муассасасининг меҳнатга қобилиятсизлик варақаси билан тасдиқланди. Умумий иш стажи - 9 йил. Ходимга белгиланган вақтбай тизимдаги ойлик маош - 1 400 000 сўм. 01.02.2019й. - 31.01.2020й. даврида қуйидаги мукофотлар ҳисобланган: йил якуни буйича мукофот - 1 000 000 сўм, байрамларга жами 4 520 000 сўм мукофот ҳисобланди. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоби 1 400 000 + (5 520 000 / 12) = 1 860 000 сўм киритилиши керак. Февралда иш кунлари сони - 24 кун. Ўртача бир кунлик иш ҳақи 77 500 сўмни (1 860 000 / 24 кун) ташкил этди. Иш стажи ва касаллик кунлари сонини ҳисобга олганда нафақа 310 000 сўмга тенг (77 500 х 5 кун х 80%). Таътилларни тўлаш ҳисоб-китоби. ЎзР Меҳнат кодексининг 133-моддасига биноан барча ходимлар ҳар йили меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ мазкур корхонада олти ой узлуксиз ишлашдан сўнг берилади. Таътил учун тўлов суммаси таътилдан олдинги ишланган ой учун иш ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади. Таътил учун тўлов суммасини аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби»нинг 1-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқиладиган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асос қилиб олинади. Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисобкитоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосда ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. Олинган сумма 25,4 (бир йилдаги ойлик иш кунларининг ўртача сони)га бўлинади ва таътил кунлари сонига кўпайтирилади. Мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун август ойида 24 кунга меҳнат таътили берилган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 1 200 000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 4 500 000 сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 1 200 000 х 1,4 + (4 500 000 / 12) = 2 055 000 сўм. Таътил учун тўлов суммасини аниқлаймиз: 2 055 000 сўм / 25,4 х 24 = 1 941 732,28 сўм. Шуни таъкидлаш жоизки, ЎзР Меҳнат кодексига кўра асосий меҳнат таътилининг 15 кун давом этиши белгиланган, лекин ходимлар қўшимча таътилларининг муддати жамоа шартномасида бир неча кун кўпроқ қилиб белгиланиши мумкин. ЎзР Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.