1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

Тупроқнинг суюқ қисми
(тупроқ эритмаси) унинг ҳаракатчан 
таркибий қисми бўлиб, у тупроқдаги озуқа моддаларини эритади ва суюқ 
ҳолда ўсимлик илдизига етказиб беради. 
Тупроқнинг газсимон қисми 
асосан кислород ва карбонат ангидридидан 
иборат бўлган тупроқ ҳавосидир. Бу ҳавонинг мавжудлиги тупроқда яшовчи 
аэроб микроорганизмлар ҳамда бошқа ҳайвонларни ҳаѐт шароити билан 
таъминловчи омилдир. 
Тупроқнинг тирик қисми
, яъни ундаги макро ва микроорганизмлар кўп 
бўлиб, улар тупроқ зарралари орасидаги бўшлиқларда жойлашган. Таниқли 
ўзбек олими М.В.Муҳамеджонов маълумотига қараганда 1 гектар унумдор 
тупроқдаги микроорганизмлар сони 3-3,5 млрд. бўлиб, ярим метр 
қалинликдаги 1 гектар тупроқда уларнинг массаси 8-12 тоннага етади. Йил 
давомида бу микроорганизмлар авлоди 18-27 мартагача алмашади. Рус олими 
В.А.Ковданинг ҳисобларига кўра тупроқдаги микроорганизмлар


82
 
биомассасининг йиллик йиғиндиси ўша майдондаги мавжуд ўсимликлар 
фитомассасига тенг. Баъзи унумдор ерларда эса ҳатто ундан 1,5-2 баравар 
ортиқ. 
Қора 
тупроқларда 
ва 
бошқа 
унумдор 
ерлар 
тупроғида 
микроорганизмлар биомассасининг йиллик йиғиндиси гектарига 20-50 тоннага 
етади. 
Шундай қилиб, тупроқнинг унумдорлигини таъминлашда унинг барча 
таркибий қисмлари иштирок этади. Шунинг учун ҳам ҳақли равишда айтиш 
мумкинки, тупроқ ўзининг бу таркибий қисмлари билан биргаликда органик 
ҳаѐтнинг манбаидир ва шу билан бирга унинг ўзи ҳам органик ҳаѐтнинг 
ҳосиласидир, бинобарин улар бир-бири билан доимо ўзаро таъсирда бўлади. 
Дарҳақиқат, ўсимлик тупроқдаги озиқ моддалар ва сувни ўзлаштириб ўсади ва 
ривожланади. Ҳайвонлар ўсимликлар билан озиқланади, истеъмол қилинган 
озиқ моддалар яна тупроққа қайтади ва унда парчаланиб яна ўсимлик 
ўзлаштираоладиган минерал моддаларга айланади. Шундай қилиб, тупроқ 
“ҳаѐт” деб аталувчи занжирнинг муҳим ҳалқаларидан бири бўлиб, у 
тириклик учун зарурий омилдир. 
Тупроқнинг инсон ва ҳайвонлар учун яна бир аҳамияти шундаки, тупроқ 
таркибидаги микроэлементлар тирик организмлар таркибида ҳам учрайди. 
Ҳозирги вақтда ўсимлик ва ҳайвонлар организмида 60 га яқин кимѐвий модда 
борлиги аниқланган. Бу кимѐвий моддалар биомикроэлементлар сифатида 
инсон организмига озиқ- овқат билан тупроқдан ўтади. Инсон қони 
таркибида аниқланган 24 хил ва она сутидаги 30 хил микроэлементларнинг 
барчаси инсон учун зарур моддалар бўлиб, тупроқда у ѐки бу элементнинг 
етишмаслиги уларнинг озиқ- овқат маҳсулотларида ва демак инсон 
организмида ҳам етишмаслигига олиб келади. Бунинг таъсирида организмда
модда алмашинуви бузилиб, инсон турли касалликларга чалиниши мумкин. 
Тупроқнинг тирик мавжудотларга санитария-гигиена ва тиббиѐт нуқтаи
назаридан ҳам катта таъсири бор. У айни вақтда кўпгина касалликларни 
туғдирадиган патоген микроорганизмларнинг яшаш муҳити ҳамдир. Тупроқда 
вабо, ўлат, ич терлама, сил, дизентерия, бруцеллѐз касалликларини қўзғатувчи 
микробларнинг яшаши учун етарли шароит мавжуд. Шунингдек, тупроқ баъзи 
гельминтлар, ҳашаротлар, каналар ва уларни тарқатувчи кемирувчилар учун 
ҳам ўзига хос инкубатор ҳисобланади. Лекин шу билан бирга тупроқ ўзидаги 
микроорганизмлар 
ѐрдамида 
кўпгина 
ифлосликларни 
парчалаб, 
зарарсизлантиради. Демак, тупроқ ўзини ўзи тозалаш қобилиятига эга бўлиб, 
унинг бу хусусусияти биосферада моддалар айланишига асос солади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish