49
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Экологик
экспертиза тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Алоҳида муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги
қонунлар.
Юқорида келтирилган қонунлар доирасида Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумати томонидан кўпгина қонуности ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб,
буларнинг барчаси юртимизда мўътадил экологик вазиятни сақлаган ҳолда
барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъѐрий
ҳужжатлар талабларини бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш
меъѐрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси” ҳамда “Жиноят Кодекси”да белгилаб
берилган. Маъмурий “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”да жиноят
турига қараб турли миқдорда жарималар тўлатиш ѐки маълум бир хуқуқдан
маҳрум қилиш жазолари кўрсатилган.
Табиатни муҳофаза қилишда давлат бошқарув органлари ва
жамоатчилик ташкилотлари.
Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи давлат
бошқаруви органларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: умумий бошқарув
органи ва махсус бошқарув органи.
Умумий бошқарув органига
мамлакат Президенти, Вазирлар Маҳкамаси
ва Олий Мажлис палаталари киради. Бу орган мамлакатда табиат
муҳофазасининг умумий йўналишини, давлатнинг экологик сиѐсати
стратегиясини белгилайди.
Махсус бошқарув органи
уч гуруҳга бўлинади: мажмуавий (комплекс)
бошқарув органи, соҳавий бошқарув органи ва вазифавий (функционал)
бошқарув органи.
Мажмуавий бошқарув органига
бевосита табиат муҳофазаси билан
шуғулланувчи ташкилотлар киради. Улар – Ўзбекистон Республикаси табиатни
муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги маҳаллий органлари,
Гидрометеорология Давлат қўмитаси, Геодезия ва ер кадастри Давлат
қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигидир.
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси 1988 йил апрель ойида
ташкил топган бўлиб, экология соҳасида етакчи ҳисобланади ва у
бошқаларнинг экологик фаолиятини мувофиқлаштиради. Қўмита бевосита
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўйсунади ва барча вазирликлар,
Давлат қўмиталари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек
тадбиркор
жисмоний
шахслар
томонидан
табиий
бойликлар
ўзлаштиришларида қонунга риоя қилиниши устидан давлат назоратини
амалга оширади. Қўмитанинг атмосфера, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунѐсини муҳофаза қилиш бўйича Бош бошқармалари ва нозирликлари мавжуд
бўлиб, улар ўзига тегишли табиий компонентларни муҳофаза қилиш ва
улардан оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда
бажарилишини назорат қилади. Қўмита ва унинг маҳаллий органлари
ҳузуридаги экоэкспертиза хизмати саноат корхоналарини тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |