50 жойлаштириш ва уларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш
мақсадида барча қурилиш-таъмир лойиҳаларини экспертизадан ўтказади.
Қўмитанинг стандартлаш ва сертификациялаш хизмати муҳитнинг экологик
параметрлари бўйича давлат стандартини ўрнатади ва мамлакатга четдан
киритилаѐтган ашѐ ва воситаларнинг экологик жиҳатдан яроқлилигини
аниқлайди.
Соҳавий бошқарув органига табиий ресурслардан фойдаланиш билан бир
вақтда уларнинг маълум бир соҳасини муҳофаза қилувчи вазирлик ва
қўмиталар киради. Уларга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Кон-техника
давлат назорати ҳамда Балиқчилик Давлат қўмитаси киради.
Вазифавий давлат органларига ўзларининг бошқа турдаги вазифалари
билан биргаликда табиий ресурсларнинг бази турларини муҳофаза қилиш
вазифасини ҳам бажарувчи вазирлик ва ташкилотлар киради. Булар
жумласига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология
назорати Бош бошқармасини ва Ички ишлар вазирлиги (атмосферани
транспорт чиқиндиларидан муҳофазалаш хизмати)ни киритиш мумкин.
Табиатни муҳофаза қилиш ишида баъзи жамоатчилик ташкилотлари
фаолияти ҳам алоҳида ўрин тутади. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда табиатни
муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ишлари чуқур тарихий илдизга эга
бўлиб, аждодларимиз қадим замонлардаѐқ ердан унумли фойдаланиш,
мевали ва манзарали дарахтларни экиб мевазор боғлар барпо қилиш,
овлоқларни қўриқлаб, у ерлардаги ҳайвонларни овлашнинг тўғри йўлларини
излаганлар. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐ, шу жумладан Ўзбекистоннинг бой
табиати бундан 2700 йил илгари халқлар томонидан яратилган “Авесто”
китобининг Вендидад қисмида таърифланган. Ўзбек халқига ҳовлисининг
дарвозаси олдида камида бир жуфт мевали дарахт ўстириш удум бўлган.
Кишиларнинг бу ва шунга ўхшаш табиатга ғамхўрлик кўрсатишдаги яхши
ниятларини маълум бир тартибга тушириш мақсадида аста-секин жамоатчилик
ташкилотлари пайдо бўлди.
Табиий ресурсларнинг жадал ўзлаштирилиши билан улардан ажралаѐтган
чиқиндиларнинг тобора кўпайиб, атроф муҳитни ифлослаши жараѐнида муҳит
экологик ҳолатини уйғун сақлаш ва бу чиқиндиларнинг инсон саломатлигини
зарарламаслигига эришиш замонамизнинг долзарб масаласига айланди.
Ҳозирги кунда жамоатчилик асосида иш кўрадиган кўпгина илмий
жамиятлар ҳамда Халқаро фондларнинг республикамиздаги вакилликлари
мавжудки, булар табиий ресурсларни муҳофаза қилишга ўз улушларини қўшиб
келмоқдалар. Масалан, Халқаро Ёввойи Табиат фонди (WWF) нинг 1996
йилда республикамизда иш бошлаган бўлими Ўрта Осиѐ ҳудудида тарқалган
бухоро буғуси (хонгул) нинг генетик фондини яратиш билан бу камѐб
ҳайвонни қирилиб битишдан сақлаш борасида кенг кўламда иш олиб
бормоқда.