1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

муҳофазасида тутган ўрни
Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришган дастлабки йиллардан 
бошлаб, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ бўлган кўпгина Халқаро 
Конвенцияларда иштирок этишни бошлади. У 1993 йилдан бошлаб 
1985 йил Венада (Австрия) қабул қилинган озон қатламини муҳофаза 
қилиш ва 1992 йил Нью-Йоркда (АҚШ) қабул қилинган иқлим ўзгариши 
тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенциясида, 1995 
йилдан бошлаб 1989 йил Базельда (Швейцария) қабул қилинган зарарли 
чиқиндиларни бир мамлакат чегарасидан бошқасига олиб ўтмаслик 
тўғрисидаги, 1992 йил Рио-де-Жайнейрода (Бразилия) қабул қилинган 
биологик хилма-хиллик, 1994 йил Парижда (Франция) қабул қилинган 
чўлланишга қарши кураш Конвенцияларида қатнашиб келмоқда. 
Табиий ресурслар тезкорлик билан ўзлаштирилиб, улардан ажралаѐтган


46
 
чиқиндилар миқдори тобора кўпаяѐтган ҳозирги шароитда табиат 
муҳофазаси билан дунѐ миқѐсида иш кўрувчи ташкилотларнинг мавжуд 
бўлиши муҳимдир. Бундай ташкилотлар кўпчилик бўлиб, уларнинг энг 
йириклари ЮНЕП, ЮНЕСКО ва МСОП ҳисобланади. Улардан олдинги 
иккитаси бевосита Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тегишлидир. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг ихтисослашган Сессия ва 
қўмиталарида табиат муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиб 
боради. Унинг 1972 йилдаги Стокгольм конференциясида 1973 йилдан 
бошлаб “Атроф муҳит дастури” ихтисослашган ташкилоти – ЮНЕПни тузиш
ҳақида қарор қабул қилинди. 
ЮНЕПнинг асосий вазифаси 
– атроф муҳит 
ҳолати ҳамда биосферадаги ўзгаришларни кузатиб бориш бўлиб, унинг штаб- 
квартираси Кениянинг Найроби шаҳрида жойлашган. У дунѐ бўйича атроф 
муҳитдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотларни тўплаб бориш билан бирга бу 
борадаги давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириб туради, уларга 
кераклича ѐрдам кўрсатади ва зарур ҳолларда қарор қабул қилиб, у ѐки бу 
давлатга кўрсатма беради ҳамда унинг бажарилишини назорат қилади. 
Табиий муҳитдаги ўзгаришларни кузатиб бориш мақсадида ЮНЕП кўпгина 
давлатлар ҳудудида биосфера қўриқхоналарини ташкил қилди. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, техника ва маданият 
масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – ЮНЕСКО табиат муҳофазаси 
тўғрисидаги маълумотларни тарқатади, атроф-муҳит ҳолатини ўрганиш ва 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини ташвиқот қилади. 1962 
йил ЮНЕСКО нинг Парижда чақирилган Ҳукуматлараро конференциясида 
биосфера ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан унумли фойдаланиш 
дастури қабул килиниб, унга “Инсон ва биосфера” (МАБ) дастури номи 
берилди. 
1977 йилда ЮНЕП ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида Тбилиси шаҳрида 
чақирилган Ҳукуматлараро конференцияда ҳар бир давлатда аҳолининг 
миллий хусусияти ва жамиятининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган 
ҳолда табиат муҳофазаси тўғрисида таълим беришни жорий қилиш стратегияси 
белгиланди. 
Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш ҳаракатини ташкил қилишда 
Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи – МСОП 
нинг хизматлари айниқса катта бўлмоқда. 1923 йилда “Табиатни муҳофаза 
қилиш Халқаро жамияти” сифатида иш бошлаган бу ташкилот ЮНЕСКО 
тавсиясига кўра 1948 йилда Париж яқинидаги Фонтенбло шаҳарчасида 
Иттифоқ статуси билан қайта тузилди. Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро 
Иттифоқи ўзига кўпгина мамлакатлардаги давлат ва миллий жамоатчилик 
ташкилотлари ҳамда Халқаро ташкилотларни бирлаштирган. 1980 йил 
ҳолатида унинг аъзолигига 51 та давлат, 28 та ҳукуматлараро ташкилотлар ва 
400 та нодавлат кирган эди. Ҳозирги вақтда бу ракамлар анча 
катталашган. Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг штаб-
квартираси Швейцариянинг Морж шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг олий 
органи ҳар 3 йилда бир марта чақириладиган Бош Ассамблеядир. 1978 йил 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish