48
Илмий Қўмита (СКОПЕ), шунингдек турли тизимдаги Халқаро
бирлашмалар: Сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши,
Қушларни муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши, Овчилик бўйича Халқаро
мувофиқлаштирувчи Кенгаш ва бошқаларни келтириш мумкин.
Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи Халқаро Ташкилот ва
Фондлар айниқса кейинги пайтларда кўпайиб бормокда. Европа хавфсизлиги
ва ҳамкорлиги Ташкилоти (OSCE), Европа иқтисодий Комиссияси (EEC), Атом
энергияси бўйича Халқаро Агентлик (МАГАТЕ), Жаҳон банки, Халқаро
ЭКОСАН Жамғармаси, Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Фонди
(WWF) ва бошқа кўпгина ташкилотлар бу хайрли ишда ўзларининг
ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш ва биосферадаги ноқулай экологик
ҳолатнинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1978
йилдан бошлаб ҳар йилнинг 5 июнь кунини “Атроф муҳитни муҳофаза
қилиш куни” деб эълон қилди.
3.3. Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг хуқуқий
асослар
Табиатни муҳофаза қилиш ва унинг ресурсларидан оқилона
фойдаланиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва
қонунларида ҳам ўз аксини топган. Конституциянинг 50-моддасида табиатга
оқилона муносабатда бўлиш фуқароларнинг бурчи эканлиги, 54-моддасида
мулкдорнинг мулкдан фойдаланиши экологик муҳитга зарар етказмаслиги,
55-моддасида эса барча табиий захиралар умуммиллий бойлик бўлиб, улар
давлат муҳофазасида эканлиги эътироф этилган. Унинг 100-моддасида атроф
муҳитни муҳофаза қилиш маҳаллий ҳокимият органлари зиммасига
юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгандан сўнг, 1992 йил 9
декабрда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни қабул қилди. Бу қонун республикада табиатни муҳофаза қилиш
бўйича бош ҳужжат бўлиб, у табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг
ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича республиканинг
стратегиясини белгилаб берди ва шунга мувофиқ равишда бошқа барча қонун
ва қонун ости меъѐрий ҳужжатлар унга бўйсундирилди. Қонунда табиатнинг
ҳар бир турдаги объектлари муҳофазаланиши ҳамда улардан фойдаланиш
қоидалари белгиланган ва республика фуқаролари яшаш учун қулай атроф
муҳитига эга бўлишликлари кафолатланган. Ушбу қонун доирасида
республикада атроф муҳитни муҳофаза борасида 30 дан бошқа қонунлар
қабул қилинган бўлиб, улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: “Ер
тўғрисида”ги, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан
фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимликлар дунѐсини муҳофаза
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза
Do'stlaringiz bilan baham: |