1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


 Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро ҳаракати



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

3.1. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро ҳаракати
Инсон табиий ресурсларини ўзлаштириши давомида табиатга маълум 
даражада етказиладиган зарарни камайтириш, муҳитни тозалигини сақлаш 
бўйича айрим халқлар ва мамлакатлар миқѐсида олиб борилаѐтган ишлар 
чуқур тарихий илдизга эга. Милоддан анча илгари Қадимги Вавилон ва 
Хитойда ўрмонларни, Ҳиндистонда ҳайвонларни, Рим подшолигида 
сувларни асраш тартиб-қоидаларининг қонун кучига киритилганлиги, 
қонунга хилоф иш тўтганларга оғир тан жазосининг тайинланганлиги 
аждодларимизнинг табиатга қанчалик эътиборли бўлганликларидан дарак 
беради. 
Табиий бойликларни тобора кўп ўзлаштириш ҳисобидан капиталистик 
жамиятининг ривожланиши ундаги баъзи мамлакатлар ҳудудида табиий 
ресурсларининг жиддий камайиб кетишига, сув, ҳаво ва тупроқнинг 
ифлосланишига олиб келди. Капиталистик малакатлар мустамлака ва қарам 
мамлакатларининг табиий ресурсларидан аямасдан фойдаландилар ва у 
ерларнинг табиатига жиддий зиѐн етказадилар. Шунинг учун ҳам улар 
олдига табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ишларини тартибга 
солиш зарурияти бошқалардан кўра анча олдинрок кўндаланг бўлиб чиқди. 
Бунинг учун табиий ресурслар, уларнинг турлари ва заҳираларини ўрганиш, 
уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш асосий масалалардан 
бирига айланди. АҚШ ва Англияда бу борада махсус илмий тадқиқот 
институтлари ташкил қилиниб, уларга кенг кўламда ишлаш шароитлари яратиб 
берилди. Ривожланган мамлакатларда табиат муҳофазасига доир тартиб 
ва қонунлар бошқаларга кўра анча илгари кенгрок ва чуқуррок татбиқ қилинди. 


43
 
АҚШ ва Руминияда нефть конларидан қатъий қоида асосида фойдаланиш 
қонунининг ўрнатилиши, Англияда ов ҳайвонларини кўпайтириш бўйича 
заказниклар ташкил қилиниши, Австралия ва Ҳиндистонда тупроқ
эрозиясининг олдини олиш бўйича қатъий чораларининг белгиланганлиги 
ҳаѐт тақозисидан келиб чиққан бўлиб, таҳсинга сазовор ишлардир. Лекин 
табиат муҳофазасининг алоҳида олинган бир мамлакат ҳудудида у ѐки бу 
маънода бажарилиши етарли самара бермайди. Бинобарин, сайѐрамиз ягона ва 
яхлит бўлиб, унинг табиати ва бойликларининг муҳофаза этилиши 
умуминсоний вазифадир. 
Табиатни муҳофаза қилиш масалалари ўзларининг катта-кичиклиги ва 
ҳарактерига кўра локал (кичик), регионал (умумдавлат) ва глобал (умумжаҳон) 
мавқеларида ҳал қилинади. XX асрнинг охирларига келиб у кўпгина масалалар 
бўйича глобал мавқега эга бўлди ва бутундунѐ аҳамиятига молик даражага 
кўтарилди. Атроф муҳитнинг софлигини сақлаш, атмосфера ҳавосини ва 
ундаги озон пардасини муҳофаза қилиш, иссиқлик балансини сақлаш, Дунѐ 
океанларини ифлосланишдан асраш, камѐб ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик 
фондини сақлаб қолиш каби бир қатор муаммолар пайдо бўлди-ки, буларни 
алоҳида олинган бир мамлакат ва ҳатто айрим бир қитъа миқѐсида ҳам ҳал 
қилишнинг имкони йўқ. Бундай глобал масалалар фақатгина умумжаҳон 
миқѐсида фикр ва кучларни бирлаштириб, келишиб ишлагандагина ҳал 
этилиши мумкин. 
Табиат муҳофазаси бўйича глобал масалаларни ҳал қилиш икки шаклда 
амалга оширилади: 
• давлатлараро икки ѐки кўп томонлама ҳамкорлик шартномалари ва 
битимлар тузиш; 
• табиат муҳофазаси билан шуғулланадиган Халқаро ташкилотларни 
тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш. 
Бу иккала шакл ўртасида кўпинча маълум бир чегара қўйилмай, улар 
бараварига олиб борилади. Бинобарин, давлатлараро шартнома ва 
битимларнинг тузилишида Халқаро ташкилотларнинг роли таъсирчан 
бўлади. 
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлатлараро шартнома ва битимлар 
одатда бир хил географик регионда жойлашган ѐки табиий шароити ва 
табиатдан фойдаланиш бир-бириги ўхшаш бўлган икки ѐки бир нечта давлат 
ўртасида тузилади. Глобал масалаларни ҳал қилишда Халқаро ташкилотлар 
ташаббуси билан давлатлараро декларация ва конвенциялар ҳам ишлаб 
чиқилиши мумкин. 
Давлатлараро дастлабки ҳамкорлик шартномалари ҳайвонот дунѐсини 
қўриқлаш ва унинг ресурсларидан фойдаланишни тартибга солишдан 
бошланди. 1875 йилда Австро-Венгрия ва Италия биргаликда қушларни 
муҳофаза қилиш бўйича декларация қабул қилишди. 1897 йилда Россия, 
Япония ва АҚШ Тинч океанида денгиз мушукларини биргаликда қўриқлаш 
ва улардан фойдаланиш тўғрисида битим тузишди. 
Давлатлар ўртасида ҳамкорлик айниқса XX асрнинг иккинчи ярмида 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish