1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

Минерал хом ашѐ ресурслари.
Ўзбекистон минерал хом ашѐ 
ресурслари заҳираларига бой бўлиб, ҳозир уларнинг 2700 дан ортиқ конлари 
топилган. Уларнинг таркибида 100 дан ортиқ минерал хом ашѐлар мавжуд 
бўлиб, шулардан 60 хили ҳозир қазиб олиниб халқ хўжалигида 
ишлатилмоқда. 
940 та қазилма бойликлар кони текширилган бўлиб, шундан 165 та 


25
 
нефть, газ ва конденсат кони, 3 та кўмир кони, 36 та рангли, кам учрайдиган ва 
радиоактив металлар кони, 36 та қимматли металлар, 17 та тоғ руда, 9 та тоғ 
кимѐвий элементлар, 21 та жилоланадиган тошлар хом ашѐси ва 495 та ҳар 
хил қурилиш материаллари конлари ташкил этади. 
Ишлатишга тайѐрланган барча фойдали қазилмалар заҳирасининг 
баҳоси 1 триллион АҚШ долларидан ҳам ортиқдир. Умумий минерал хом 
ашѐ заҳиралари 3,5 триллион АҚШ доллардан ошиб кетади. 
Олтин, уран, мис, вольфрам, калий тузлари, фосфоритлар заҳираси бўйича 
Ўзбекистон дунѐ миқѐсида етакчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистон ҳудудининг 
60% да нефть, газ заҳиралари бор. Ўзбекистоннинг нефть газ ҳудудларига 
Устюрт, Бухоро-Хива, Жанубий-ғарбий Хисор, Сурхондарѐ ва Фарғона 
ҳудудлари киради. Қазилма бойликларини, айниқса, нефть ва газларни қазиб
олишда учрайдиган айрим ҳалокатли вазиятлар ташқи муҳитни 
ифлослантириб, салбий оқибатларни кучайтиришга олиб келиши мумкин. 
Бундан ташқари, атмосфера ва тупроқнинг ифлосланиши газнинг ѐниши 
оқибатида ажралиб чиқадиган зарарли маҳсулотлар ва ҳалокатли вазиятлар 
пайдо бўлганда газ ва нефтни чиқариб ташлаш пайтларида ҳам рўй бериши 
мумкин. 
Гидроэнергетик ресурслар. 
Ўзбекистоннинг асосий сув энергетик 
ресурслари Амударѐ ва Сирдарѐ ҳисобланади. Ана шу сув ресурсларининг 
6% Амударѐ ва 16% Сирдарѐга тўғри келади. Умумий Амударѐ ва 
Сирдарѐ сувларининг 10% дан фойдалана олиш мумкин. 
Орол денгизини сақлаб қолиш учун ажратилиши лозим бўлган сув 
миқдорини ҳисобга олганда 2020 йилларгача Ўзбекистон ҳаммаси бўлиб 59,2 
км3 сувдан фойдаланиш имкониятига эга. Шундан 24,1 км3 Сирдарѐ ва 35,1 
км3 Амударѐ сувларини ташкил этади. 
Тоғли ҳудудларда ҳосил бўлиб оқиб келаѐтган бу сувлар тоза ва жуда 
кам минераллашган, бироқ пастга қараб борган сари сув сифати ѐмонлашиб 
боради ва ўрта оқимлар таркиби 1-1,5 г/литр, пастки оқимлар таркиби эса 2 
г/л гача минераллашган. 
Зарафшон дарѐсининг пастки оқимлари кучли ифлосланган. Сирдарѐ, 
Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ сувларининг сифатини ҳам қониқарли даражада 
деб бўлмайди. Ер усти сувларининг шимилиб ер ости сувлари таркибига 
қўшилиб туриши оқибатида уларнинг сифати ҳам ўзгариб бормоқда. 
Аниқланишича, Орол бўйи ҳудудида ҳаммаси бўлиб 32,5 км3 ер ости сувлари
мавжуд бўлиб, бу ер усти сувларининг 25% ташкил этади. Ўзбекистон 
ҳудудида 19,7 км3 ер ости сувлари бор. Шундан 6,8 км3 фойдаланиш мумкин 
бўлган сув заҳиралари ҳисобланади. 
Ўзбекистон ҳудудидаги сув ресурсларининг деярли 90% суғоришга 
сарфланади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 та ГЭС бўлиб, унинг умумий 
қуввати 1684 МВт га тенг. Улар ѐрдамида ҳар йили 6,4 млрд. кВт/соат электр 
энергияси ишлаб чиқарилмоқда. 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish