Сув ресурслари.
Ўзбекистоннинг сув ресурсларига ер усти ва ер ости
сувлари киради.
Ер усти сувларига
Амударѐ, Сирдарѐ, Зарафшон, Қашқадарѐ
сувлари кириб, уларнинг тоғ қисми кўп тармоқли бўлиб, 1 км2 га 6,5 л/сек сув
оқими тўғри келади. Республиканинг 70% ҳудудини эгаллаган текислик
қисмида сув оқими жуда кам бўлиб, уларнинг кўпчилиги Орол денгизигача
етиб бормайди. Амударѐда ўртача йиллик сув миқдори 78 км3 бўлиб, энг кўп
вақти июль-август ойларига ва энг кам миқдори декабрь-март ойларига тўғри
келади. Ҳар 4-5 йилда бир марта сув танқислиги, ҳар 6-10 йилда бир марта
сув мўл-кўлчилиги кузатилади.
23
Ўзбекистон қисмидаги Сирдарѐга Норин, Қорадарѐ, Чирчиқ, Фарғона
водийсидаги бошқа дарѐлар суви келиб қуйилади. Сирдарѐдаги сув миқдори
бир йилда 36 км3 ташкил этади. Июнь-июль ойларида сув энг кўп келган
пайти бўлса, октябрь-март ойларида сув миқдори жуда пасайиб кетади.
Дарѐда ҳар 3-4 йилда сув миқдори камайиб, 5-6 йилгача давом этиши
мумкин. Кўп сув келадиган йиллари жуда қисқа бўлади.
Ер ости сувлар
. Ичимлик сувларининг асосий қисмини ер ости сувлари
ташкил этади. Республика ҳудудининг геологик тузилиши ҳар хил бўлаганлиги
сабабли ер ости сувларининг заҳиралари ҳам бир текис тақсимланмаган.
Амударѐ бўйларидаги ер ости сувларининг заҳираси 8,0 км3 бўлиб,
шундан 3,13 км3 минераллашган сувлар (1 г/л). Сирдарѐ бўйларидаги заҳира
сувлар миқдори 11,04 км3 бўлиб, шундан кўпчилиги, яъни 10,4 км3
минераллашган сувлар (1 г/л) ҳисобланади.
Республика ҳудудида ҳаммаси бўлиб, 19,04 км3 ер ости сувлари бўлиб,
шундан 11,53 км3 сифатли ичимлик сувидир. Катта шаҳарларда, жумладан,
Тошкент шаҳрининг сувга бўлган талабини 40% ер ости сувлари ҳисобига
қондирилмоқда. Аммо, кейинги вақтларда Тошкент, Фарғона, Зарафшон ва
шу каби шаҳарлардаги корхоналарнинг ҳамда нефть маҳсулотлари, кимѐвий,
тоғ саноати чиқиндилари билан ер ости сувларининг ифлосланиши борган сари
катта хавф туғдирмоқда. Суғориладиган ерларда эса ер ости сувлар шўрланиб,
ифлосланиб бормоқдаки, бундай сувлар билан ҳаттоки қишлоқ хўжалик
экинларини суғориш ҳам хавфли бўлмоқда.
Ер ресурслари.
Республикамизнинг ер майдони 44,5 млн. гектарни
ташкил этиб, шундан 62% қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлардир.
Суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалик ерларининг 15% ташкил этиб,
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарадиган умумий маҳсулотнинг 95% беради.
Республикамизда сувнинг етишмаслиги суғориладиган ерларни кўпайтиришни
чеклаб қўймоқда.
Ҳозирги кунда суғориладиган ерларнинг 46,8% шўрланган бўлиб,
шундан 25,2 % кучсиз, 15 % ўрта кучсиз ва 6,6 % кучли шўрланган ерлардир.
Суғориладиган ерлар сифати
тупроқ бонитет
бали билан баҳоланади
(100 балл шкаласи асосида). Қорақолпоғистон Республикаси ер бонитет
баллари 41, Сирдарѐ вилояти – 52, Жиззах ва Қашқадарѐ вилоятлари – 54,
Бухоро ва Навоий вилоятлари –59, Наманган ва Фарғона вилоятлари – 64,
Андижон вилояти – 65, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари – 66, Хоразм ва
Сурхондарѐ вилоятлари – 68 балл билан баҳоланади. Республика бўйича ўртача
59 баллни ташкил этади.
Ўзбекистонда лалмикор ерлар (суғорилмайдиган) 800 минг гектарни
ташкил этиб, улар асосан тоғ олди минтақаларини эгаллайди. Бу минтақада
ѐғиннинг ўртача йиллик миқдори 300-500 мм тенг.
Республикада 22 млн. гектар яйловлар мавжуд бўлиб, шундан 19,6 млн.
гектар, яъни 88% сув билан таъминланган. Яйловларнинг 18 млн. гектари
Do'stlaringiz bilan baham: |