1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

35
 
қазиб олинадиган табиат бойликларидан тўлиқ фойдаланиш, ишлаб чиқариш 
чиқиндиларидан қайта фойдаланиш ва чиқиндисиз технологияни йўлга қўйиш, 
энергия олишнинг экологик тоза манбаларидан қуѐш, шамол энергиясидан, 
океанлар кинетик энергиясидан, ер ости сувлари энергиясидан фойдаланишни 
йўлга қўйиш зарур. 
Айниқса чиқиндисиз технологиялар катта самара беради. Бунинг учун 
ѐпиқ циклларда ишлайдиган технологияни йўлга қўйиш лозим. Чиқиндилар 
атмосферага чиқарилмай ѐки оқизиб юборилмай яна қайта ўша циклнинг ўзида 
фойдаланилади. Ҳозирги мавжуд турларни асраш ҳам биологик, экологик ва 
маданият нуқтаи назаридан жуда муҳим. Ҳозирги даврда яшаѐтган ҳар бир тур 
кўп асрлар давомидаги эволюциянинг маҳсули бўлиб, ўз генофондига эга. 
Мавжуд турларни мутлақ зарарли ѐки фойдали деб ҳисоблаш мумкин эмас. 
Зарарли деб ҳисобланган турлар вақт ўтиши билан фойдали бўлиб қолиши 
мумкин. Шунинг учун ҳам мавжуд турларнинг генофондини асраш улкан 
аҳамиятга эга. Бизнинг вазифамиз узоқ йиллар эволюция жараѐнида етиб 
келган ҳамма тирик организмларни сақлаб қолишдир. Ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг камайиб қолган ѐки йўқолиб кетиш хавфи остида турган 
турлари “Қизил китоб”га киритилган. Бу китобга киритилган нодир турлар 
қонун билан муҳофаза қилинади. Табиатни муҳофаза қилиш учун 
қўриқхоналар, микроқўриқхоналар, табиат ѐдгорликлари, доривор ўсимликлар 
ўсадиган жойлар, резерватлар, миллий боғлар каби хилма-хил шакллардан 
фойдаланилади. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадида халқаро “Биосфера ва
инсон” дастури қабул қилинган. Ушбу дастур доирасида Ўзбекистан 
Республикасида ҳам алоҳида дастур тузилган. “Биосфера ва инсон” дастури 
атроф-муҳитнинг ҳолатини ва инсоннинг биосферага таъсирини ўрганади. Бу 
дастурнинг асосий вазифаси 
– 
ҳозирги даврдаги инсон хўжалик
фаолиятининг келажакда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини 
аниқлаш, биосфера бойликларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш 
чораларини ишлаб чиқишдир. 
“Биосфера ва инсон” дастурида иштирок этувчи мамлакатларда йирик 
биосфера қўриқхоналари тузилмокда. Бундай қўриқхоналарда инсон 
таъсирисиз экосистемаларда қандай ўзгаришлар содир бўлишини ўрганади. 
Марказий Осиѐ ҳудудларида Қорақум, Сари-Челак биосфера қўриқхоналари 
мавжуд. Қўриқхоналар табиий объектларни ўз ҳолатида сақлаш мақсадида 
яратилади. Қўриқхоналар ҳудудида хўжалик ишлари юритиш бутунлай мумкин
эмас. Бу ерда саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари қуриш, фойдали
қазилмалар олиш, ўрмонларни кесиш, ўтлоқлардан фойдаланиш, мол 
боқиш, балиқ овлаш, заҳарли кимѐвий моддаларни қўллаш тақиқланади. 
Заказниклар эса, табиий бойликларни сақлаш ва улардан қисман фойдаланиш 
учун яратилади. Ботаника заказникларида ўтларни ўриш, дарахтларни кесиш, 
мол боқиш мумкин эмас. Овчилик заказникларида ҳайвонларни фақат 
маълум мавсумларда, уларнинг популяциясига зарар етказмаган ҳолда овлаш 
мумкин. Табиат ѐдгорликлари – илмий тарихий, маданий ва эстетик 
аҳамиятга эга бўлган табиий объектлардир. Буларга шаршаралар, гейзерлар 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish