Экологик танглик
–
халқаро ҳамжамият, давлат ва жамият томонидан
глобал, маҳаллий ва регионал миқѐсдаги экологик муаммолар ечимини
топишнинг қийинлашувидир. Ушбу қийинчилик иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий
имкониятларнинг йўқлигидан ѐки етишмаслигидан ҳам келиб чиқиши мумкин.
37
Экологик таҳдидлар уч гуруҳга бўлинади:
1. Умумбашарий (глобал).
2. Минтақавий (регионал).
3. Маҳаллий (локал).
Дунѐ бўйича кузатиладиган табиий, табиий антропоген ѐки соф
антропоген ҳодисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай
умумбашарий муаммоларга баъзи бир мисолар келтириш мумкин:
Иссиқхона самараси.
Атмосфера таркибида иссиқхона газларининг
(карбонат ангидриди, метан, азот чала оксиди ва шу кабиларнинг) кўпайиши
натижасида ер юзи исиб, иқлим ўзгариб бормоқда. Бу тўғрида иқлим ва уни
ўзгариши бўлимида батафсил маълумотлар келтирилади.
Озон қатламининг сийракланиши.
Озон қатлами атмосферанинг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади, у иқлимга ва ер юзасидаги барча тирик
организмларни нурланишдан сақлаб туради. Озон қуѐш нурлари таъсирида
кислород, азод оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон
кучли ультрабинафша нурларни ютиб қолиб, ер юзидаги тирик
организмларни ҳимоя қилади. Ультрабинафша нурларнинг ортиши тирик
организмларга салбий таъсир этади. Ультрабинафша нурлар таъсирида
нурланиш одамларда терининг куйишига олиб келади. Бугунги кунда тери раки
билан касалланиш ушбу нурлар таъсирида келиб чиқаѐтганлиги аниқланган.
Ҳозирги даврда хлорфторметанлар (фреонлар)дан кенг фойдаланиш
туфайли ҳамда азотли ўғитлар, авиация газлари, атом бомбаларини
портлатишлар атмосферада етарли миқдорда озон тўпланишига имкон
бермаяпти. Шунинг учун маиший турмушда совуткичларда ишлатиладиган
фреондан фойдаланишни қисқартириш ва яқин йилларда уни ишлаб
чиқаришни бутунлай тўхтатиш кўзда тутилган.
Чучук сув муаммоси.
Чучук сувнинг биосферадаги роли жуда катта.
Гидросферада чучук сув миқдори жуда оз бўлиб, у 2,8% ташкил этади. Чучук
сув заҳираси асосан қутблардаги музликлардир.
Жамиятнинг ривожланиши билан аҳолининг чучук сувга бўлган талаби
ортиб бормоқда. Бизнинг асримизда чучук сувдан фойдаланиш 7 марта
ортган. Йилига 3-3,5 км3 сув сарфланмоқда. XXI асрга бориб ушбу кўрсаткич
1,5-2 марта ортиш имконига эга. Дарѐларнинг умумий йиллик оқими ер юзи
бўйича 50 минг км3. Аммо бундай фойдаланишда чучук сув етишмаслиги
аниқ.
Қурғоқчил минтақаларда дарѐлардан тўлиқ фойдаланилганда уларнинг
суви етмай қолмоқда. 1980 йилларда бундай ҳолат Африка, Австралия, Италия,
Испания, Мексика давлатлари, Нил, Сирдарѐ, Амударѐ ва баъзи бир бошқа
дарѐларда кузатила бошланди. Дарѐларнинг саноат ва маиший заҳарли
моддалар билан ифлосланиши ўсиб бормоқда. Саноат йилига 160 км3 саноат
оқова сувларини дарѐларга ташлайди. Бу кўрсаткич дарѐларнинг умумий сув
миқдорининг 10%, баъзи ривожланган мамлакатларда 30% ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |