1-topshiriq. Jadvalni to‘ldiring: Falsafa fanining predmeti, maqsadi va vazifalari



Download 62,11 Kb.
bet3/12
Sana24.02.2022
Hajmi62,11 Kb.
#201452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafadan 1- topshiriq

O‘rta asr

Биринчидан, ўрта асрлар Ғарб ва Шарқ фалсафаси аввало феодал жамият фалсафаси бўлиб, у илоҳиёт ва диннинг ҳукмронлиги билан тавсифланади. Феодал тузум шароитида феодал мулкдорлик билан бир қаторда ҳунармандлар ва деҳқонларнинг шахсий меҳнатига асосланган хусусий хўжалиги мавжуд бўлган. Феодал ишчини сотиши ва сотиб олиши мумкин бўлган, лекин ишчини ўлдириш ҳуқуқи унга берилмаган. Ишлаб чиқариш муносабатларининг бундай ривожланиши уларни ижтимоий-психологик ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамлашни талаб қилган. Феодал маданиятни мафкуравий жиҳатдан таъминловчи интеграцион асос дин бўлган.
Иккинчидан, ўрта асрларда дин Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам феодал жамиятнинг ҳукмрон мафкураси ҳисобланган. Бу даврда черков энг йирик куч бўлган. Шунингдек, у сиёсий жиҳатдан ҳам ўта марказлашган ташкилот саналган. Диндорлар амалда бирдан-бир ўқимишли одамлар бўлган. Ҳуқуқшунослик, табиатшунослик ва фалсафанинг мазмуни черков таълимоти билан мувофиқ ҳолатга келтирилган.
Муқаддас китоб ақидалари фалсафий мулоҳазаларнинг таянч нуқтасига айланган. Бу даврда билим эмас, балки эътиқод, фан эмас, балки дин афзал кўрилган. Теоцентризм, яъни Худога, унинг моҳиятига дунёнинг биринчи сабаби ва биринчи асоси сифатида ёндашиш ўрта асрлар фалсафасига хос хусусиятдир. Масалан, ўрта асрларда Хитойда дао ҳақидаги таълимот дин эҳтиёжларига тўла мослаштирилган: дао табиий қонун сифатида эмас, балки илоҳий қонун сифатида намоён бўлган.
Буддизм фалсафаси асосий эътиборни борлиқнинг ўткинчилиги ва йўқликнинг ҳақиқийлиги, жоннинг боқийлиги ва абадий маънавий дунёни англаб етиш йўлида ўзликни камолотга етказиш орқали унинг ўз шакл-шамойилини ўзгартириши билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга қаратган.
Конфуцийчилик феодал тузумни оқлаш учун буддизм ва даосизмнинг идеалистик ва даосизм ғояларини ўзлаштирган: одамлар ўзларининг «ёмон» ниятларини жиловлаб, тақдирга бўйсунишлари лозим. Ҳокимиятга бўйсуниш, уни ардоқлаш ва ҳурмат қилишни талаб этувчи «Осмон қонуни» ҳақидаги таълимот конфуцийчиликда энг муҳим таълимотга айланган.
Ғарб Европа феодализми шароитида ҳам христиан дини ҳукмронлик қилган. У ўзининг одамлар ақли ва қалбини назорат қилиш марказлаштирилган тизимини кўп сонли тарқоқ феодал давлатларга қарши қўйган. Бу назоратни аввало Рим Папаси бошчилигидаги католик черкови амалга оширган. Айни вақтда черков қадимги дунёнинг «мажусийча» фалсафасига, айниқса материалистик таълимотларга ёт кўз билан қараган. Шу сабабли антик даврнинг фалсафий меросини ўзлаштиришга нисбатан холисона ёндашилмаган, бу мерос қисмларга бўлиб ўзлаштирилган, асосан диний ақидаларни мустаҳкамловчи идеалистик ғояларни тарқатишга йўл қўйилган.



XVI асргача Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккури ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб мусулмон Шарқида ва Испаниянинг араблар истило қилган қисмида фалсафага диннинг таъсири Европа ва Шарқий Осиёдагидан камроқ бўлган. Бу даврда араб мусулмон фани ривожланишда Европа фанидан анча илдамлаб кетган. Хитойда ҳам фан, гарчи дин таъсири анча кучли бўлса-да, Европадагидан илғорроқ бўлган. Айрим Шарқ файласуфлари ўз асарларини антик давр мутафаккири Демокритнинг атомлар ҳақидаги таълимоти, Эмпедокл элементлари, Пифагор математикаси, Платон ғоялари, Аристотелнинг фалсафий ва табиий-илмий мероси, айниқса унинг мантиқ тизими таъсирида вужудга келган илмий-фалсафий анъана руҳида яратганлар.
Европа фалсафасида материализм ўрта асрларда Шарқдагидек кенг тарқалмаган ва маданиятга кучли таъсир кўрсатмаган. У схоластикада реализм билан бир қаторда пайдо бўлган номиналистик фалсафа кўринишида ривожланган ва аввал айрим нарсалар ва ҳодисалар, сўнгра уларнинг инъикослари нарсаларнинг номлари сифатида талқин қилинувчи умумий тушунчаларда мавжуд, деган ғоядан келиб чиққан. Аммо фалсафани илоҳиётга қарам қилишга ҳаракат қилган дин мафкуранинг ҳукмрон шакли саналган.
Илк ўрта асрларда фалсафий тафаккур ривожланишининг асосий шакллари апологетика ва патристика бўлган. Европада, Византияда, Олд Осиё ва Шимолий Африканинг эллинлашган марказларида христианликнинг тарқалиши бошқа диний ва фалсафий оқимлар билан қаттиқ кураш жараёнида юз берган. Бунда христианликка қарши неоплатонизм фалсафасидан кенг фойдаланилган. Айни шу даврда апологетика христианликни асослаш ва ҳимоя қилиш фалсафаси сифатида вужудга келган.
Схоластика (юнон. schole – мактаб) – мактаб таълимида ҳукмронлик қилган ва илоҳиётга тўла боғлиқ бўлган ўрта асрлар христиан фалсафаси. XI асрда схоластик фалсафа доирасида номинализм ва реализм ўртасида кураш авж олган. Даставвал: «Худо бир, лекин сиймоларда учта: Худо-ота, Худо-ўғил ва Худо-муқаддас руҳ, деган фикрни қандай тушуниш керак?», деган соф схоластик савол ўртага ташланган. Аммо бу савол атрофида авж олган баҳс-мунозара унинг чегарасидан четга чиққан ва том маънода фалсафий хусусият касб этган: амалда яккалик ва умумийлик диалектикасининг муҳокамасига айланган. Реалистлар «умуман инсон», «умуман уй» каби умумий тушунчалар – «универсалиялар» мавжудлиги тўғрисида сўз юритганлар. Улар айрим нарсаларнинг моҳияти саналган универсалиялар нарсаларгача амалда мавжуд бўлади ва нарсаларни вужудга келтиради, деб ҳисоблаганлар. Бу ашаддий реализм замирида Платоннинг «ғоялар дунёси» ва «нарсалар дунёси» ҳақидаги таълимоти ётади.
Номиналистлар «универсалиялар нарсалардан кейин вужудга келган номлардир», деган фикрни илгари сурганлар. Айрим нарсалар, масалан, одамлар, уйларгина реалдир, «умуман инсон» ёки «умуман уй» эса фақат сўзлар ёки номлар бўлиб, уларнинг ёрдамида одамлар айрим предметларни умумлаштирадилар. Мўътадил номиналистлар инсоний тушунчаларда айрим нарсалардаги ўхшаш жиҳатларнинг инъикоси сифатида умумийлик мавжудлигини тахмин қилганлар.
Реализм умумийликка нарсадан олдин пайдо бўлувчи идеаллик сифатида ёндашган, яъни амалда умумий ва якканинг алоқаси тўғрисидаги идеалистик концепцияни ишлаб чиққан бўлса, номинализм бу муаммони материалистик йўл билан ечишнинг ўзига хос тимсоли бўлган.
Шундай қилиб, реалистлар ва номиналистлар ўртасидаги баҳс фалсафий тус олган, чунки унда умумий ва якканинг табиати муаммолари, уларнинг диалектикаси амалда муҳокама қилинган.
Фома Аквинский (1225-1274) католик теологияни яратган ва схоластикани тизимга солган мутафаккир сифатида эътироф этилади.
Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари. Марказий Осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. VIII-IX асрларда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Ҳорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IX аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошқа фанларни синчиклаб ўргандилар.



Download 62,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish