мезолит (ўрта тош даври - юнонча «мезос» - «ўрта», «литос»-«тош») - миллоддан аввалги 12-7 минг йилликлар билан ўлчанади.
неолит (янги тош даври – юнонча «неос» - «янги», «литос»- «тош») - милоддан аввалги 6-4 минг йилликларга оид.
палеолит (қадимги тош даври - юнонча «палеос» - қадимги», «литос» - «тош»). Минтақамизда одамзоднинг пайдо бўлиши бундан 1 млн. - 700 минг йил илгари содир бўлганлиги тахмин қилинади. Палеолит даври ўз навбатида уч босқичга: илк палеолит, ўрта палеолит ва сўнгги палеолит босқичларига бўлинади.
патриархал оила – ота томонидан яқин қариндошларнинг бир неча авлодларидан ташкил топган оиладир.
патриархат – энг қадимги жамоа тузумининг бир даври бўлиб, унда эркак киши жамият ҳаётида етакчи мавқега эга бўлган, қариндошлик муносабатлари ҳам ота томонга қараб белгиланган.
Сополлитепа – Ўзбекистон жанубидаги бронза асри деҳқонлари манзилгоҳидир (мил.ав. II минг йилликда).
сўнгги палеолит - бу давр милоддан аввалги 40-12 минг йилликларни ўз ичига олади.
темир даври - милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларидан бошланади.
уруғчилик – ўзаро қон-қариндош бўлган кишилардан иборат дастлабки одамлар уюшмаси.
энеолит (мис-тош даври) - милоддан аввалги 4-3 минг йилликлар билан чегараланади.
энг қадимги уруғчилик тизими - инсоният тарихининг барча меҳнат қуроллари умумий бўлган, ҳамма одамлар ҳамкорликда меҳнат қилган бир давридир.
этнография – халқларнинг келиб чиқишини, хўжалигини, турмуш тарзини, маданиятини ўрганадиган фан.
ўрта палеолит - бу давр милоддан аввалги 100 - 40 минг йилликларни ўз ичига олиб мустье даври деб аталади.
Ўзбекистон инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири.
Инсоният тарихининг дастлабки босқичи ибтидоий жамият дейилади. Ибтидоий жамоа тузумининг бошланиши дунёнинг турли ҳудудларида турли даврларга тўғри келади. Хусусан, археологик манбаларга кўра, Африкада бу давр 2,5-3 миллион йил илгари бошланган бўлса, Америкада 20-30 минг йил илгари бошланганлиги тахмин қилинади. Бу даврнинг Ўрта Осиё ҳудудида қачон бошланганлигини аниқ айтиш қийин бўлса-да, кўпчилик тадқиқотчилар ибтидоий жамоа тузуми бундан миллион йиллар олдин бошланганлигини эътироф этадилар.
1.Ибтидоий тўда даври. Бу давр инсон пайдо бўлганидан ўрта палеолитнинг охирига қадар давом этади.
2.Уруғчилик даври. Ибтидоий жамоа тузумининг бу босқичи 40 минг йилликдан 3-2 минг йилликкача бўлган даврни ўз ичига олиб, уруғчиликнинг биринчи босқичи Матриархат (она уруғи) даври, иккинчи босқичи Патриархат (ота уруғи) даври деб юритилади. Кишилик жамиятининг бронза даврига келиб, ибтидоий жамоа даври тугаб, аста секин синфий жамият куртаклари пайдо бўла бошлайди.
Замонавий тарихшуносликда Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жамият ривожланишининг алоҳида босқичлари қуйидагича даврлаштирилади:
Палеолит (қадимги тош даври - юнонча «палеос» - қадимги», «литос» - «тош»). Энг қадимги одамлар ясаган меҳнат ва ов қуроллари, асосан, тошдан бўлгани учун инсоният тарихининг дастлабки босқичи – қадимги тош даври деб аталади. Минтақамизда одамзоднинг пайдо бўлиши бундан 1 млн. - 700 минг йил илгари содир бўлганлиги тахмин қилинади. Палеолит даври ўз навбатида уч босқичга: илк палеолит, ўрта палеолит ва сўнгги палеолит босқичларига бўлинади.
Илк палеолит. Ўрта Осиёдаги илк палеолит даври моддий маданият ёдгорликлари милоддан 1 млн. - 100 минг йил аввалги даврларга оид бўлиб, ашел даври деб аталади
Ўрта палеолит. (Мустье даври) Бу давр милоддан аввалги 100 - 40 минг йилликлар билан ўлчанади.
Сўнгги палеолит. Бу давр милоддан аввалги 40-12 минг йилликларни ўз ичига олади.
Мезолит (ўрта тош даври - юнонча «мезос» - «ўрта», «литос»-«тош») - миллоддан аввалги 12-7 минг йилликлар билан ўлчанади.
Неолит (янги тош даври – юнонча «неос» - «янги», «литос»- «тош») - милоддан аввалги 6-4 минг йилликларга оид.
Do'stlaringiz bilan baham: |